Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
1.11K subscribers
12.8K photos
1.87K videos
119 files
5.77K links
SamVMShBU Nókis filialınıń rásmiy kanalı
Web-sayt:https://www.sdvunf.uz
Facebook: https://www.facebook.com/samvminf.samvminf.5
Instagram:https://instagram.com/samvmshbunf?
Bizge múrájat etiw➡️igshid=YmMyMTA2M2Y= https://
https://t.iss.one/pressa_murajat_bot
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги QS халқаро рейтинг агентлиги билан 2020-2021 йилларда ҳамкорлик бўйича шартнома имзолади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юртимиздаги олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингга киришини қўллаб-қувватлаш бўйича Quacquarelli Symonds (QS) компанияси билан 2020-2021 йилларда ҳамкорлик бўйича стратегик шартнома имзолади.

Имзоланган шартномага кўра, вазирлик QS халқаро рейтинг агентлиги билан Ўзбекистонда олий таълимнинг глобал рақобатбардошлигини ошириш, халқаро академик жамиятида ва дунёнинг энг яхши университетлари рейтингида маҳаллий олий таълим муассасаларининг эътироф этилишини таъминлашда ҳамкорлик қилади.

– Ўзбекистон олий таълимининг нуфузини мустаҳкамлаш ва унинг халқаро миқёсда тан олинишини янада ошириш - олдимизда турган энг муҳим масалалардан бири, – деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов шартнома имзолаш жараёнида. – Шу нуқтаи назардан, ўз йўналишида дунёнинг етакчиларидан ҳисобланган QS компанияси билан ҳамкорлигимиз узоқ муддатли стратегик характерга эга бўлиб, мамлакатимиз олий таълим тизими, шунингдек, алоҳида ҳар бир олий таълим муассасаси фаолиятини халкаро мезонларга мосллаштиришга ёрдам беради.

Вазирлик ва халқаро рейтинг агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик қуйидаги йўналишларда олиб борилади:

Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасалари тўғрисида, уларнинг ҳозирги ҳолати ва библиометрик кўрсаткичлари, онлайн-муҳитда фаоллиги ҳақидаги маълумотларини қиёсий таҳлил қилиш;

Етакчи олий таълим муассасалари учун халқаро стандартларга мувофиқ тадқиқотлар стратегиясини шакллантириш;

Олий таълим муассасаларининг компетенция ва салоҳиятлари асосида етакчи олий таълим муассасалари учун халқаро коллоборация стратегияларини шакллантириш.

– Компания Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишдан манфаатдор ва улар билан профессионал мулоқотни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратади, - деди QS компаниясининг Марказий Осиё ва Шарқий Европа бўйича минтақавий директори Сергей Христолюбов. – Ўзбек университетларининг QS предмет ва институционал рейтингларига кириши, Европа ва Марказий Осиёда ривожланаётган мамлакатлар минтақавий рейтингида мавқеи ошишига ёрдам беришни истаймиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали
​​#Халқаро ҳамкорлик

🇺🇿 🤝 🇷🇺

Ўзбекистон-Россия ОТМлари: ҳамкорликнинг янги босқичи

🏛 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг халқаро даражадаги дастлабки учрашуви Россия Федерацияси Президентининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Антон Рибаков бошчилигидаги делегация билан бўлиб ўтди.

Унда томонлар олий таълим соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорлик алоқалари ҳамда қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш каби муҳим масалаларни муҳокама қилишди.

👉 Айтиш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда жами 25 та хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари фаолият юритаётган бўлса, шундан 12 таси Россия Федерациясиникидир.

Мулоқот давомида уларнинг сонини янада кўпайтириш, талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб ўтилди.

📌 Маълумотларга кўра, бугунда 28 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талаба турли йўналишларда Россия Федерациясининг кўплаб шаҳарларида таҳсил олишмоқда. Вазир музокараларда ана шу ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ҳамкорликдаги лойиҳаларга жалб қилиш масаласини ҳам кўтарди.

🤝 Шунингдек, шу йилнинг 2-чорагида Ўзбекистон-Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг минтақалараро онлайн конференциясини ўтказиш, Иккинчи Ўзбекистон-Россия таълим форумига тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш масалалари бўйича ҳам фикр мулоҳазалар билдирилди. Якунда мазкур нуфузли тадбирларни ўтказилиш тартиби, кўриладиган масалалар ва муддати бўйича келишиб олинди.

👉 @SamVMINukusfilial
Forwarded from Edu.uz
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН ВА ВЕНГРИЯ РЕКТОРЛАРИНИНГ ИЛК ФОРУМИ

🔰Айни дамларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг илк форуми ўз ишини бошлади.

✔️ Халқаро форумда икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти вакиллари ва 30 га яқин нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирок этишмоқда.
————
🇷🇺ПЕРВЫЙ ФОРУМ РЕКТОРОВ УЗБЕКИСТАНА И ВЕНГРИИ

🔰
В эти минуты начался первый форум ректоров Узбекистана и Венгрии в Ташкентском институте инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства при сотрудничестве с Министерством высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан и Посольством Венгрии в Узбекистане.

✔️ В международном форуме принимают участие высокопоставленные государственные деятели двух стран и ректоры около 30 престижных вузов.
〰️〰️〰️
Forwarded from Edu.uz
#Онлайн
#Халқаро_учрашув

Шу кунларда Туркия Республикаси Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар (Эrol Özvar) бошчилигида кенгаш аъзолари ва нуфузли олий таълим муассасалари ректорларидан иборат делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Айни вақтларда делегация билан илк учрашув икки мамлакатнинг нуфузли олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда таниқли ва юқори илмий салоҳиятга эга академик ва профессор-ўқитувчилар ўртасида давра суҳбати билан бошланди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов кириш сўзи билан очиб берди.

Шунингдек, тадбирда Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар ва Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олган Бекар ўз нутқлари билан иштирок этишмоқда.
___
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги офиси директори Пак Сун Жин хоним ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказига кореялик мутахассисларни жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

➡️ Батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Халқаро_ҳамкорлик

"Elsevier S&T" 10 та салоҳиятли ОТМни халқаро рейтингларга киришда кўмаклашади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари Р.Хакимов ҳамда "Elsevier S&T" халқаро компаниясининг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича минтақавий директори Д.Рахметов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Халқаро_ҳамкорлик

14 та университетлараро ҳамкорлик шартномалари имзоланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов Нижегород (Россия Федерацияси) вилояти губернатори бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#халқаро_форум

Бутунжаҳон таълим форуми якунлари

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари К.Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси самарали иштирок этди. Хусусан:

110 дан зиёд давлат делегациялари иштироки;

20 дан ортиқ расмий учрашув ва музокаралар;

Буюк Британиянинг “THE” халқаро рейтинг агентлиги вакиллари билан муҳокама;

Британия таълим сифати стандартларини жорий этиш масалалари;

Оксфорд университети билан илмий ҳамкорликни йўлга қуйиш;

“Advance HE” компанияси билан ОТМ бошқарув фаолиятини такомиллаштириш;

ТОП университетлар билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида уч томонлама келишув;

ўзбекистонлик талабалар, истиқболли ёшлар билан учрашувларга бой бўлди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Халқаро_форум

Ўзбекистон-Туркия олий таълим муассасалари форуми бўлиб ўтмоқда

Шу кунларда техник ҳамда инженерлик соҳасида кадрлар тайёрлайдиган 20 дан ортиқ олий таълим муассасалари ректор, проректорлари ва вазирлик масъулларидан иборат делегация Туркиянинг Измир шаҳрида бўлиб турибди.

Улар айни дамда бўлиб ўтаётган техника йўналиши бўйича Ўзбекистон-Туркия олий таълим муассасалари форумида иштирок этишмоқда.

Форум жараёнларини ушбу ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Халқаро_эътироф

🔰Бу йил ушбу рейтингда 500 га яқин олийгоҳ иштирок этган бўлиб, 724 та инновацион лойиҳа кўриб чиқилди. Рейтинг натижасига кўра мамлакатимиздан 2 та ОТМ "Тўртинчи саноат инқилоби" йўналишида ТОП-50 талик поғонадан жой олди.

➡️Тошкент давлат юридик университети – 33-ўрин;

➡️Ўзбекистон миллий университети – 38-ўрин.

👉Маълумот ўрнида, ушбу халқаро рейтинг АҚШ, Осиё, Европа ва Африка давлатларинг энг нуфузли 10 олийгоҳ ҳамкорлигида ташкил этилган глобал рейтинг ҳисобланади.

🔖WURI рейтинги натижани 6 та йўналиш бўйича энг яхши инновацион лойиҳалар орқали баҳолайди. Улар:

Саноат дастурлари;
Янги стартап дастурлари ва тадбиркорлик;
Ахлоқий қадриятлар;
Талабаларнинг ҳаракатчанлиги ва фаоллиги;
Инқирозни бошқариш;
Тўртинчи саноат инқилоби.

☝️Таълим муассасаларининг ушбу рейтингга кириши уларнинг QS, THE каби нуфузли халқаро рейтинглардаги кўрсаткичлари юқорилаши ва халқаро ҳамда академик нуфузининг ошишига хизмат қилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Европа таълим фонди вакиллари билан янги лойиҳа тақдимоти ўтказилди

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир ўринбосари Садоқат Сидиққова билан Европа таълим фонди (ЕТФ) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув доирасида Европа таълим фонди вакиллари томонидан “DARYA” номли лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube