Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
1.03K subscribers
15K photos
2.27K videos
134 files
6.55K links
SamVMShBU Nókis filialınıń rásmiy kanalı
Web-sayt:https://www.sdvunf.uz
Facebook: https://www.facebook.com/samvminf.samvminf.5
Instagram:https://instagram.com/samvmshbunf?
Bizge múrájat etiw➡️igshid=YmMyMTA2M2Y= https://
https://t.iss.one/pressa_murajat_bot
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

21-САВОЛ:
Мен 2-курсни тамомладим, ўқишимни бир ОТМ ичида факультетдан факультетга кўчирмоқчиман. Бу йилги ўқув даврида ўқишимни кўчирсам 3-курсдан ўқишимни давом эттираманми ёки яна 2-курсдан?

ЖАВОБ:
Ўқиши кўчирилиши рухсат этилган талабани курсини белгилашда мутахассислик (ўқув режа бўйича умумкасбий ва ихтисослик блокидаги) фанлари фарқи солиштирилади ва фанлар фарқи 4 тагача бўлса талаба ўзлаштирган семестридан навбатдаги семестридан ўқишини давом эттиришига рухсат этилади. Фанлар фарқи 4 тадан ортиқ бўлган ҳолатда талабанинг ўқиши муайян курсга тавсия этилмайди. Ушбу ҳолатда талаба қуйи курсга тавсия этилиши мумкин, яъни фанлар фарқи 4 тагача камайгунча курс тушади.

22-САВОЛ:
Нодавлат университетдан давлат университетига кўчириш ва баллари ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:
Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш ҳам хориждан ўқишни кўчириш учун белгиланган тартибларга мувофиқ амалга оширилади. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун танланган бакалавриат таълим йўналишига кириш фанларидан имтиҳонлар ўтказилади.

Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш учун рўйхатдан ўтишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома ёхуд транскрипт нусхаси (биттаси бўлса кифоя);
- паспорт нусхаси.

23-САВОЛ:
Мен бакалавриатда давлат гранти асосида таҳсил олдим. Эндиликда магистратурани чет элда давом эттирмоқчиман. Бундай ҳолда менга бакалавр дипломининг асл нусхаси бериладими? Магистрлик даражасини олиб келганимдан сўнг ҳам 3 йил ишлаб беришим керакми? Агар худди шу тартибда Ўзбекистонда магистратурада ўқисам, тартиби қандай бўлади?

ЖАВОБ:
Амалдаги тартибга кўра, барча таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари бакалавр ва магистрлари мажбурий тартибда камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига тақсимланади.
Олий таълим муассасаларини давлат грантлари асосида бакалавриатни тамомлаган битирувчилар магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган тақдирда, камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти магистратурани якунлагандан сўнг амалга оширилади.

👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

САВОЛ: Узайтирилган таътил давомида профессор-ўқитувчилар ойлик маоши сақланиб қолинадими?

САВОЛ: Мен талабалар ётоқхонасида тураман ва январь ойига ётоқхона учун тўлов қилганман. Бу тўлаган тўловим нима бўлади?

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

САВОЛ: Айрим фанлардан қайта ўзлаштириши лозим бўлган талабаларни ушбу таътил даврида олий таълим муассасасига чақириш мумкинми? Қайта топшириш ва якуний назорат ишлари қачон олинади?

👉 @eduuz
Forwarded from Edu.uz
​​#Сўраган_эдингиз
#Талабага_енгиллик

Талаба қандай ҳолатларда академик таътил олиши мумкин?

ҳарбий хизматни ўташ учун;
саломатлигини тиклаш учун;
ҳомиладорлик ва туғиш учун;
болаларни парвариш қилиш учун;
оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.

➡️Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафтада кўриб чиқилиб, ОТМ ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади.

✔️ Талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра ОТМ ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ унинг ўқиши сиртқи, масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин.

Талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди.

Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

Академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган талабаларга илгари ўзлаштирилган фанларни қайта ўзлаштириш мажбурияти юклатилмайди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍4