Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
1.09K subscribers
12.9K photos
1.89K videos
120 files
5.81K links
SamVMShBU Nókis filialınıń rásmiy kanalı
Web-sayt:https://www.sdvunf.uz
Facebook: https://www.facebook.com/samvminf.samvminf.5
Instagram:https://instagram.com/samvmshbunf?
Bizge múrájat etiw➡️igshid=YmMyMTA2M2Y= https://
https://t.iss.one/pressa_murajat_bot
Download Telegram
#Қонунчилик_янгиликлари

Президент янги таҳрирдаги “Таълим тўғрсида”ги Қонунни имзолади

“Таълим тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–637, 23.09.2020) Президент томонидан имзоланди.

Янги таҳрирдаги Қонунда ўрта махсус, профессионал ва олий таълим турлари тўғрсида маълумотлар кўрсатиб ўтилган.

👉 Ўрта махсус таълим академик лицейларда 9 йиллик таянч ўрта таълим асосида 2 йил мобайнида амалга оширилади.

👉 Профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилади:

Бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида кундузги таълим шаклида 2 йиллик интеграциялашган дастур асосида бепул амалга оширилади;

Ўрта профессионал таълим коллежларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги 2 йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади;

Ўрта махсус профессионал таълим техникумларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги камида 2 йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

👉 Олий таълим бўйича:

олий таълимни кундузги шаклдан ташқари кечки, сиртқи ва масофавий шаклларда олиш мумкинлиги;

бакалавриат таълим йўналишида таълим олишнинг энг кам муддати 3 йил, магистратурада 1 йил бўлиши;

олий таълим муассасаларига кредит тизими асосида таълим жараёнини ташкил этиш имкониятининг берилиши мустаҳкамлаб қўйилди.

👉 Олий таълимдан кейинги таълим бўйича:

- илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш тартиби, шунингдек, ҳарбий, тиббиёт ва бошқа таълим ташкилотларида олий таълимдан кейинги таълим олишнинг ўзига хос хусусиятлари;

олий таълимдан кейинги таълимни олиш муддатлари белгиланди.

❗️Қонунга кўра, давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилади.

Мазкур Қонун қабул қилиниши билан,1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлар ўз кучини йўқотди.

❇️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали
#Қонунчилик_янгиликлари

2021/2022 ўқув йилидан профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизими жорий этилади

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. (ПФ-6108-сон, 06.11.2020 й.).

Фармонга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан:

👉 амалиётга йўналтирилган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизими жорий этилади;

👉 дуал таълим тизими асосида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ўқувчиларга иш берувчи билан тузилган шартномага мувофиқ иш ҳақи тўланади;

👉 профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларнинг касбий малакасини WorldSkills стандартлари асосида баҳолаш тартиби босқичма-босқич жорий қилинади ва ишчи касблар бўйича ”WorldSkills Uzbekistan” мусобақалари ўтказилади;

👉 профессионал таълим муассасаларига хорижий мамлакатлардаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни ташкил этиш ваколати берилади.
#Қонунчилик_янгиликлари

Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрда “Тошкент шаҳрида Япония рақамли университетини ташкил этиш тўғрисида”ги 762-сон қарори қабул қилинди.

АКТ, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича олий маълумотли рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ҳамда бошқалар университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Япония рақамли университети нодавлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Университетда ўқитиш Япониянинг Отемае университети, Токио онлайн университети ва бошқа нуфузли ОТМ ҳамда ЎзР давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ ЯПОН ва ЎЗБЕК тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университетда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги ва масофавий таълим шаклларида кадрлар тайёрланади.

2020/2021 ўқув йили ҳамда кейинги ўқув йилларида университетга қабул қилиш параметрлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

“Муҳандис-дастурчи” бакалавриат таълим йўналиши бўйича университетга талабаларни қабул қилиш 2020/2021 ўқув йилидан, “Компьютер графикаси ва дизайн” бакалавриат таълим йўналиши бўйича – кейинги ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади.

Ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари танлов асосида бепул (университет гранти асосида) 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.

Битирувчиларга олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Япония университетлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг белгиланган намунадаги дипломлари берилади.

Университет Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Кичик халқа йўли кўчаси 21-а уй манзилидаги 3-ўқув биносининг биринчи қаватига жойлаштирилади.
#Қонунчилик_янгиликлари

Олис ҳудудлардаги ишга жалб қилинган малакали мутахассисларга ҳар ойлик компенсация тўланади

“Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан олис ва чекка ҳудудларда қуйидаги имтиёзлар берилади:

бюджет ташкилотларига ишга қабул қилинган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади;

оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинган шифокорларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 млн сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

Бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Мазкур имтиёзлардан ОТМнинг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъи назар – кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек, иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари, шу жумладан тиббиёт муассасаларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Бунда уй-жой учун ҳар ойлик пул компенсацияси мутахассис ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ойгача тўланади.

Олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими тегишлилиги бўйича олис ва чекка ҳудудда жойлашган бир бюджет ташкилотидан ва (ёки) тиббиёт муассасасидан бошқасига ўтказилганида, ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш белгиланган муддат тугагунга қадар давом эттирилади.

Манба: “Ҳуқуқий ахборот” канали

👉 @SamVMINukusfilial
#Қонунчилик_янгиликлари

2021 йил 1 майдан бошлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони тасдиқланди.

🔰Фармонга кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб:

🔹
Профессионал таълим ташкилотларининг “Ёшлар дафтари”га киритилган ўқувчи-ёшларига корхоналарда амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг икки баравари ( 490 минг сўм) миқдорида Давлат бюджетидан субсидия ажратилади.

🔹
Талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган талабаларининг 60 фоизига ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари (245 минг сўм), қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 баравари (122 минг сўм)дан ошмаслиги лозим.

☝️Ушбу имконият давлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган, фаол талабалар учун татбиқ этилади.

🔰2021 йил 1 июндан бошлаб
:

давлат олий таълим муассасаларига 10 тагача маҳалла фуқаролар йиғинлари бириктирилади;
давлат олий таълим муассасалари ректорлари томонидан бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинларида яшайдиган уюшмаган ёшлари ОТМда ташкил этилган фан ва спорт тўгаракларига бепул жалб қилинади.
#Қонунчилик_янгиликлари

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилди

🏛 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 275-сонли қарори билан қишлоқ хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш ҳамда фан-таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилди.

✔️ Бу олийгоҳ Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида тузилди.

🔹 Институтда таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилиб, унда ҳафтада беш кунлик ўқиш ва ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.

🔹 Институтга қабул параметрлари белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланган республика ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Forwarded from Edu.uz
ПФ-60.pdf
11.7 MB
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Edu.uz
​​#Қонунчилик_янгиликлари

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди

🏢 Президентнинг 2022 йил 31 мартдаги қарори билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети этиб қайта ташкил этилди.

🔰Университет ветеринария медицинаси, ветеринария ва санитария экспертизаси, ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари, ветеринария фармацевтикаси, зооинженерия, ветеринария биотехнологияси, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси йўналишларида кадрлар тайёрловчи таянч давлат олий таълим муассасаси этиб белгиланди.

➡️Шунингдек, қарорга кўра Ветеринария клиникаси ва касалликлар диагностикаси технопарки фаолияти йўлга қўйилади.

📌Технопарк таркибида эса қуйидагилар ташкил этилади:

👉Ветеринария лаборатория-диагностика ва профилактика-даволаш клиникаси;
👉Сунъий уруғлантириш ва наслчилик-селекция маркази;
👉чорвачилик хўжаликлари ва аҳоли хонадонида парваришланаётган ҳайвонлар учун озуқа етиштириш, жамғариш ва тайёрлаш бўйича уларга амалий ёрдам кўрсатадиган маслаҳат маркази.

🖇Бундан ташқари, қарор билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича “Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси” таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш белгиланди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️Энди талабаларга стипендия ҳар ойнинг 5-санасига қадар берилади

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган тегишли қарорга кўра, 2022 йил 1 майдан бошлаб стипендиялар ҳар ойнинг 5-санасига қадар молиялаштирилади ва талабаларга етказилади.

➡️ Шунингдек, аҳолини банкоматлар билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида 2022 йилнинг 1 октябрига қадар хориждан 1 800 та банкомат олиб келиниб, улар ҳудудларда, шу жумладан, олис туманларда ўрнатилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистонда олийгоҳлар сони яна биттага ортди

🏛 Ҳукумат қарори билан «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилди.

🔰 Университет Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Агентлик) муассислигида ташкил этилган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, унинг фаолияти Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади.

🗓 Университетда таълим жараёни Агентлик гранти ва тўлов-контракт асосида 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

Буюк Британиянинг Де Монтфорт (De Montfort University) ва Сандерленд (University of Sunderland) ҳамкор университетлари билан келишилган ҳолда:

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул қилиш шартлари, таълим олиш шакли ва таълим тили аниқланади;

ўқув дастурлари давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлаштирилади;

тўлов-контракт қиймати ва уни тўлаш муддатлари белгиланади.

✔️ Шунингдек, Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган ҳамкор университетларнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

Хусусий ОТМ сони биттага кўпайди


🔰 Ҳукумат қарори (297-сон, 01.06.2022 й.) билан “IT-Park University” рақамли университети ташкил қилинди.

🏛 Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

💻 Унда ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш соҳалари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрланади.

🆕 Таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ва талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

☝️Таълим жараёни кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.

👨🏻‍💻 Университетда ўқитиш масофавий таълим шаклида олиб борилади, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бошқа таълим шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

👨‍🎓Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
​​#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️Олий таълим муассасалари сони 165 тага етди

🔰 Президент қарори (269-сон, 06.06.2022 й.) билан Олий спорт маҳорати институти фаолияти йўлга қўйилди.

🏛 Институт профессионал таълим тизимини тамомлаган битирувчилар учун ўқиш давомийлиги уч йил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

🤼‍♂ Унда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрланади.

🆕 Таълим фаолияти 2023/2024 ўқув йилидан бошланиб, талабаларни қабул қилиш Олимпия ва Паралимпия коллежлари битирувчиларининг спорт натижалари асосида амалга оширилади.

☝️Институтга олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзоси бўлган ёшлар спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

👨‍🎓 Битирувчиларига танланган спорт тури бўйича “тренер”, “ҳакам”, “селекционер” ва бошқа мутахассисликлар берилади.

👨🏻‍💻 Институт талабалари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ ўтказиладиган республика мусобақаларида тўғридан-тўғри иштирок этади.

📍Институт Самарқанд шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 17а-уй манзилидан жой эгаллайди.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube