Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
1.08K subscribers
13.1K photos
1.92K videos
121 files
5.85K links
SamVMShBU Nókis filialınıń rásmiy kanalı
Web-sayt:https://www.sdvunf.uz
Facebook: https://www.facebook.com/samvminf.samvminf.5
Instagram:https://instagram.com/samvmshbunf?
Bizge múrájat etiw➡️igshid=YmMyMTA2M2Y= https://
https://t.iss.one/pressa_murajat_bot
Download Telegram
#Эълон

Магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган аммо асосланган узрли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмаган (ариза билан мурожаат қилган) абитуриентлар ДИҚҚАТИГА!

Республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган (ариза берган) аммо узрли сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг мурожаатларига асосан (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) улар учун 2020 йил 22 сентябрь куни соат 10:00 да онлайн тест синовлари ўтказилади.

👉 Мазкур онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат этилган (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) абитуриентлар 2020 йил 21 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетларидан логин ва пароли орқали онлайн тест синовларида иштирок этиш рухсатномасини олишлари мумкин.

Ушбу тоифадаги абитуриентлардан рухсатномаларида белгиланган манзилларга (ҳудуд, бино) фуқаролик паспорти ҳамда тестда иштирок этиш рухсатномаси билан 22 сентябрь куни соат 09:30 га қадар етиб келишлари талаб этилади.

❗️Белгиланган муддатдан кеч келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!
#Эълон

Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларининг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича мурожаат қилган фуқаролар диққатига!

2020-2021 ўқув йилида турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича 10 мингга яқин аризалар онлайн қабул қилинди. Ҳар бир ариза кўриб чиқилишида тегишли олий таълим муассасасининг талабаларни қабул қилиш имконияти, талаба ҳозиргача ўқиган таълим йўналиши бўйича истиқболда кадрларга бўлган эҳтиёж, ўқишни кўчириш ёки тиклаш учун асосларнинг мавжудлиги ва бошқа маълумотлар чуқур таҳлил қилинади. Бу эса маълум вақтни талаб этади, аризалар сони ҳар йилдагидан анча кўп.

Шу сабабдан фуқароларимиздан оғир-вазмин бўлишни, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар хил норасмий ахборотларга ишонмасликни сўраймиз.

Турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича кўриб чиқилган аризалар бўйича 14 октябрь соат 12:00дан бошлаб тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.

Аризаларни кўриб чиқиш давом этмоқда.
#ЭЪЛОН

Жорий йилда халқаро ва республика миқёсида жами 654 та анжуман ўтказилади

❗️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 78-ф-сонли фармойиши билан 2021 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланди.

Унга кўра, 2021 йилда:

👉 278 та халқаро;
👉 376 та республика миқёсида;
👉 жами 654 та илмий ва илмий-техник тадбир ўтказилади.

🔰Анжуманлар 8 та йўналишда ташкил этилади. Мазкур анжуманларда иштирок этишни хоҳловчи профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ҳамда талабалар анжуман ахборот хатлари бўйича маълумотларни вазирлик веб-сайти орқали ҳам олишлари мумкин.
#ЭЪЛОН
#Фурсатни_бой_берманг

«Ибрат тиллар оромгоҳи»га инглиз тилидан ҳужжатлар қабул қилинмоқда

Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев эълон қилди.

▪️Унинг айтишича, ёшлар ўртасида ўтказилган сўровномада яққол устунлик қилгани учун турли тилларга ихтисослашган «Ибрат тиллар оромгоҳи»нинг илк мавсуми инглиз тилидан бўлиб ўтади.

✔️Бунда 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган, инглиз тилидан камида B1 даражага эга барча йигит-қизлар жорий йилнинг 10 июнь санасига қадар рўйхатдан ўтишлари лозим.

📍Ариза юбориш учун бот:

📲 @ibratcamp_bot

Aриза юборганингиздан сўнг, онлайн шаклда суҳбат бўлиб ўтади. Энг яхши иншо муаллифи ва суҳбатдан мувафаққиятли ўтган ёшлар оромгоҳда инглиз тилидан чуқурлаштирилган тарзда малака ошириш имконига эга бўладилар.

☝️Ўзига ишонадиган ва янги билимли дўстлар орттириш ниятида бўлган талаба-ёшларимизга ажойиб имкониятдан фойдаланиб қолишларини тавсия қиламиз.

Батафсил маълумот: @ibratcamp_uz

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#Эълон

Барча илмий изланувчилар учун EDUUZ тавсия этади

⚡️“Янги воқеълик: Йиртқич нашрлар истилосининг илмий салоҳиятга таҳдиди” мавзусидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузуридаги Халқаро ватандош экспертлар форумининг навбатдаги вебинари бўлиб ўтади.

🕰 Онлайн вебинар 2021 йил 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузуридаги Халқаро ватандош экспертлар форуми аъзолари иштирокида ўтказилади.

↗️Вебинарда қатнашувчилар Жамғарма расмий сайти (https://webinar.eyuf.uz) орқали белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари сўралади.