Samarqand TVR | MTRK
4.7K subscribers
102K photos
49.2K videos
484 files
62.1K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
OʻzLiDeP navbatdagi event-tadbirini Toyloqda oʻtkazdi

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14307

Konstitutsiyaviy qonun loyihasining mazmun-mohiyatiga bagʻishlangan, “Insonga farovonlik, jamiyatga erkinlik, davlatga masʼuliyat!” shiori ostidagi tashviqot tadbiri “Siyob Shavkat Orzu” koʻp tarmoqli fermer xoʻjaligida bayramona shukuhda oʻtdi.

Ochiq osmon ostida oʻtgan tadbirda Aktam Xaitov, faollar va keng jamoatchilik vakillari ishtirok etishdi.

Muloqot yakunida partiya faollari “Siyob Shavkat Orzu” koʻp tarmoqli fermer xoʻjaligi tasarrufidagi sut va sut mahsulotlari ishlab chiqariladigan korxonalar faoliyati bilan yaqindan tanishdi.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

https://t.iss.one/SamTvr
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XIV мажлиси бўлиб ўтди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14355

Унда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайловда O‘zLiDePнинг иштироки ва партиянинг навбатдаги Съездида партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинди.

#uzlidep #siyosiykengash
👍1
Самарқандлик тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15653

Дастлаб Самарқанд шаҳрида фаолиятини бошлаш арафасида турган Радиология марказида бўлишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудда беморлар учун яратилаётган шароитлар ва келтирилган ускуналар билан яқиндан танишдилар. Тадбиркорнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди.

#uzlidep #faoliyat

https://t.iss.one/SamTvr
👍1
Самарқанд шаҳридаги нодавлат таълим муассасалари фаолияти ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15749

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Атхам Шадманов ушбу нодавлат таълим муассасасида бўлиб, бугунги кунда хусусий таълимга берилган эътибор, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

#uzlidep #faoliyat

https://t.iss.one/SamTvr
👍3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳридаги нодавлат таълим муассасалари фаолияти ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15749

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Атхам Шадманов ушбу нодавлат таълим муассасасида бўлиб, бугунги кунда хусусий таълимга берилган эътибор, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

#uzlidep #faoliyat


https://t.iss.one/SamTvr
👍2🔥1
Бюджет маблағлари ҳисобидан ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик лозим

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15793

Хабарингиз бор, бир қатор ташкилотлар қимматбаҳо автомобиллар харид қилиб, бунга бюджет маблағини сарф қилгани ҳақида ёзиб, уларни ортиқча харажатларга йўл қўймасликка чақирган эдик. Энди бўлса, баъзи давлат ташкилотлари давлат ҳисобидан қимматбаҳо мобил телефонлари харид қилишаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

Эътибор қаратинг, Самарқанд вилояти прокуратураси 445 млн. сўмга 22 дона iPhone 14 Pro Max смартфонларини харид қилибди. Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими 51 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max сотиб олган. Яна бир қатор давлат ташкилотлари хусусан, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси – iPhone 14 Pro Max, 14,4 млн. сўмга, Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси – 24,7 млн. сўмга иккита Galaxy S23 Ultra смартфони, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) – 5 та iPhone 14 Pro 69,7 млн. сўмга, Кинематография агентлиги – 10 млн. сўмга битта Galaxy S22 Ultra, 19,8 млн. сўмга иккита Galaxy S22 Ultra ва 15,8 млн. сўмга битта iPhone 15 Pro, Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти (Сурхондарё) – 30,66 млн. сўмга иккита iPhone 15 Pro Max харид қилганини нима билан изоҳлаш мумкин.

#uzlidep #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
👍1
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари кенгаймоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15854

Жамиятнинг сиёсий фаол аъзоси сифатида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаёган Осиё хотин-қизлари форумида қатнашар эканман минтақада хотин-қизларнинг имконият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш масалалари ва уларнинг иқтисодиётдаги иштирокини янада кенгайтириш, ҳозирги замонда давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизларнинг ролини мустаҳкамлаш масалаларида тажриба алмашиш учун ўзига хос мулоқот майдони яратилаётганига амин бўлдим.

#uzlidep #munosabat

https://t.iss.one/SamTvr
👍2
ЎзЛиДеП Самарқанд туман Кенгаши биносида партия депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Унда партия депутатлик гуруҳининг 2024 йил биринчи ярим йилдаги фаолияти ҳамда навбатдаги устувор вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ботиров депутатларнинг фаоллигини ошириш, давлат ва жамият аҳамиятидаги дастурлар ижросига янада масъулият билан ёндашиш муҳим вазифа эканини қайд этди.

Таъкидлаш керак, ҳисобот даврида O’zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан 2024 йилда 10 маротоба эшитувлар ташкил қилиниб, муҳим ва долзарб масалалар юзасидан 15 та жамоатчилик назорати тадбирлари амалга оширилди.

Мажлис якунида ЎзЛиДеП Самарқанд туман Кенгашининг навбатдаги вазифалари бўйича қарор қабул қилинди.

#uzlidep #deputatlik_eshituvi

https://t.iss.one/SamTvr
👍1🔥1
➡️Диёра Келдиёрованинг ота-онаси O'zLiDePга аъзо бўлди

🗣O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ботиров ва бир гуруҳ партия фаоллари Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Диёра Келдиёрованинг хонадонига боришди.

– Давлатимиз раҳбари томонидан эътибор ва рағбат сабаб спортга бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам юксак даражага кўтарилди, – дейди Диёранинг отаси Бахтиёр Мардонов. – Натижада спортнинг барча турлари бўйича Диёра сингари қизларимиз етишиб чиқяпти. Халқаро ареналарда давлатимиз байроғини юқори кўтаришмоқда.


Партия фаоллари Диёранинг ота-онасини қизлари эришган мувафаққият билан табриклашди. Диёранинг ота-онаси ва яқинлари O'zLiDeP сафига қабул қилинди.

#uzlidep #fraksiya

https://t.iss.one/SamTvr
ЎзЛиДеП илм-фанга йўналтирилган маблағларни кескин оширишни мақсад қилган

🔰 Самарқанд шаҳридаги ишга марҳамат мономарказида ЎзЛиДеП сайловолди дастури лойиҳаси муҳокама қилинди. Партия вилоят Кенгаши масъуллари ва депутатлар, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этган муҳокамада партиянинг келгуси беш йилликдаги мақсад-вазифалари хусусида сўз юритилди.

🔹 Тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Абдулло Аслонов ёшларга партия сайловолди дастури ҳақида маълумот берди.

– Сайловолди дастур лойиҳасида мактабларда синф раҳбарлари учун тўланадиган маблағ миқдорини кўпайтириш, 2030 йилгача қўшимча 2,5 млн ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшилаш ва илм-фанга йўналтирилган маблағларни ЯИМдаги улушини 10 баробар оширилишидаги таклифлар мени қувонтирди, – дейди Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти ректорининг ёшлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси Бекзод Бурҳонов. – Бу мамлакатимиз таълим сифатини оширишга, ёшларни илм-фанга янада кенгроқ жалб этишга замин яратади.


Муҳокамада иштирок этган ёшлар партия сайловолди дастурига олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил қилинган “Карьера ва стажировка марказлари” фаолиятини такомиллаштириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида ҳар бир маҳаллада “Мустақил ривожланиш” марказларини ташкил этиш каби таклифларни беришди.

#uzlidep #konferensiya

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
👍2
Ўтган 5 йилда самарқандлик депутатлар томонидан 5 мингдан зиёд сўровлар юборилган

🔹 Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтди.

☝️ Конфенцияда ЎзЛиДеП вилоят Кенгашининг ўтган 5 йилликдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, 2019 йилда партиянинг вилоят Кенгашидаги бошланғич ташкилотлари сони 1236 та ҳамда аъзолар сони эса салкам 100 минг нафарни ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб бошланғич ташкилотлари сони 1450 тага, аъзолар сони эса 155 минг нафардан зиёдга етди.

📌 Конференцияда таъкидланганидек, ўтган йилларда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар фаолияти тубдан кучайтирилди, ваколатлари кенгайтирилди. Жорий йилда ижро ҳокимияти зиммасида бўлган 33 та ваколат маҳаллий кенгашларга ўтказилди. Бу эса депутатлик гуруҳлари иш самарадорлигини оширмоқда.

Ўтган беш йил давомида партия депутатлик гуруҳлари томонидан тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларига 5419 та депутатлик сўрови юборилган бўлса, 661 маротаба мансабдор шахсларнинг ҳисоботи эшитилди. 100 дан ортиқ масала вилоят Кенгаши сессияда кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди. Депутатлик гуруҳлари томонидан фуқароларга кредит олиш, кўчат ва уруғлик олишда амалий ёрдам кўрсатилди.


☑️ Конференцияда ЎзЛиДеП I Конгрессига делегатлар сайланди.

#uzlidep #saylov2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Партиялар минбари - ЎзЛиДеП

😎 Ўзбекистон телеканалида партиямиз фаолиятига оид махсус кўрсатув эфирга узатилди.

✔️ Унда иштирок этган экспертлар партиямизнинг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсири, сиёсий ислоҳотлар ва партия олдидаги келгуси режалари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтдилар.

➡️ Батафсил кўрсатувни тўлиқ томоша қилинг.

#uzlidep #saylov2024

https://t.iss.one/SamTvr
Қўшимча ўқувчи ўринлари — таълим сифатининг кафолати

😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “2030 йилгача қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшилаш” таклифи Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида жуда муҳим роль ўйнайди. Бу таклиф бир неча муҳим омиллар билан боғлиқ:

биринчидан, Ўзбекистонда аҳолининг доимий ўсиши кузатилмоқда. Бу эса мактаб ёшидаги болалар сонини ҳам оширмоқда. Шу боис, қўшимча ўқувчи ўринларини яратиш таълим инфратузилмасидаги талаб ва таклиф мувозанатини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга;

иккинчидан, болалар сони ошгани сари таълим сифатини сақлаб қолиш ва уни янада яхшилаш зарурияти пайдо бўлмоқда;
учинчидан, мамлакат тараққиёти сифатли таълим-тарбияга боғлиқ. Ёш авлоднинг билимли, малакали бўлиши Ўзбекистон учун муҳим ҳисобланади;

тўртинчидан, қўшимча ўқувчи ўринларини яратиш ва таълим сифатини яхшилаш кам таъминланган оилалар ва чекка ҳудудлардаги болалар учун ҳам сифатли таълимга кенгроқ имконият яратади;

бешинчидан, янги мактаблар қуриш ва мавжуд мактабларни кенгайтириш орқали мамлакатнинг барча ҳудудларида таълим инфратузилмаси яхшиланади.

😎 Партиямиз илгари сураётган ушбу таклиф мамлакатдаги таълим тизимининг рақамли трансформациясига ҳам ёрдам беради. Чунки янги мактаблар замонавий технологиялар билан жиҳозланиши ва педагогик жараёнда инновациялар жорий қилиниши керак бўлади. Шу сабабли, партиямизнинг ушбу таклифи ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган стратегик муҳим ташаббус ҳисобланади.

🗣️ Батафсил

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#nomzodlarimizga_ovozbering

Халқимиз учун, эркин, фаровон ва қудратли Янги Ўзбекистон учун катта мақсадларимиз бор.

Қудратли Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

Ваъда эмас - натижа, эртага эмас - бугун.

ЎзЛиДеП номзодларига овоз беринг!

#uzlidep #saylov2024


https://t.iss.one/SamTvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Самарқанд давлат университетида ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди ва партиянинг келгуси беш йилликдаги энг муҳим вазифаларига тўхталиб ўтилди.

#uzlidep #saylov2024

https://t.iss.one/SamTvr
👍2
ЎзЛиДеП номзоди қўшработлик сайловчилар билан учрашди

😎 Қўшработ туманидаги Халқ таълими бўлимида 30- Самарқанд сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Насиба Мўминованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

😎 Унда партия вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ботиров, Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашига номзодлар, иштирок этдилар.

📍 Учрашувда 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган халқчил янги сайловолди дастури хусусида сўз борди.

🗣 Партия дастурида ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган иккитадан янги саноат зоналарини ташкил қилиш ва ҳар бир ҳудудда касбга ўргатиш мономарказлари ташкил этилиши таъкидланди. 

#uzlidep #saylov2024

https://t.iss.one/SamTvr
👍1
😎 ЎзЛиДеП

САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИГА ШАРҲ ВА ТУШУНТИРИШЛАР


Партия Сайловолди дастурининг 40 та энг асосий ғояларига шарҳ ва тушунтиришлар, биринчидан сайловчилар танишиб чиқиши учун, иккинчидан номзодларнинг тарғибот ва ташвиқотда фойдаланиши учун тайёрланди.

Ҳар бир ғоянинг мазмунига шарҳ ва тушунтиришлар қуйидаги кўринишда тайёрланди:

– ғояларнинг мазмун-моҳияти

– аниқ рақамлар ва статистик маълумотлар

– хорижий давлатлар тажрибаси


– аниқ таклиф-тавсиялар


Ушбу 3D кўринишидаги китоб билан
⚡️ линк орқали батафсил ⚡️
танишиб чиқишингиз мумкин.

Китобда партия дастуридаги ҳар бир йўналишга замонавий дизайн билан ёндашилган.

#uzlidep #saylov2024

@SamTvr
#uzlidep_21yoshda

Эзгу ғоя ва дастурлар ижроси келгуси фаолиятимизнинг асосидир

😎 ЎзЛиДеП ўз электорати вакиллари ҳисобига аъзолар сонини тобора кенгайтириб, умуммиллий сиёсий ташкилот сифатида бошқа соҳалар қатори турли тармоқ ва тизим вакилларини ўз сафларига янада кўпроқ бирлаштирмоқда.

😎 ЎзЛиДеПнинг вилоятдаги тузилмалари томонидан олиб борилган самарали фаолияти туфайли партиямизнинг бошланғич ташкилотлари сони ҳамда партия аъзолари сафи ҳам сезиларли равишда ошиб борди.

🔗 Батафсил

• Илҳом Ботиров
ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси


#uzlidep #munosabat

https://t.iss.one/SamTvr
👍2
😎 Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги ЎзЛиДеПдан янги сайланган депутатлар фаолиятини ташкил этиш бўйича ўқув  - семинарлар ташкил этилмоқда

Қайд этилганидек, депутатлар аввало тадбиркорларни қўллаб-қувватлаши, учрашув ўтказаётганда жойларнинг котибияти ва маъмурияти билан маслаҳатлашган ҳолда муаммо ва масалаларни кўтариши лозим эканлиги, маҳалла паспортини яхшилаб ўрганиб, маҳалла еттилиги билан бирга иш олиб бориши кераклигини ва маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этиш, қонунларнинг ижро этилишини таъминлаш, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган партиявий лойиҳалар тўғрисида сўз юритилди.


🗣️ Шунингдек, йиғилишда мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларига тааллуқли долзарб мавзуларни кенг жамоатчилик эътиборига олиб чиқиш ва уларга ечим топишда яқиндан кўмакдош бўлаётган партиянинг бош нашри – “XXI аср” газетасини янада оммалаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

#uzlidep #samarqand

https://t.iss.one/SamTvr
👍3
🇺🇿 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Лойиҳада атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалалари, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишлари ва 2025 йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар назарда тутилган бўлиб, барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун кенг ва қулай экологик шароитларни яратиш каби асосий ғояларни ўз ичига олган.

OʻzLiDeP сайлов олди дастурида мазкур Давлат дастури лойиҳасидаги устувор йўналишлар кенг қамраб олинган бўлиб, OʻzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари Давлат дастури лойиҳасига таклифлар беришда фаоллик кўрсатишади ва қўллаб қувватлайди.


Илҳом Ботиров
OʻzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати


#uzlidep #davlat_dasturi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
👍1