SamTVR | MTRK
5.09K subscribers
95.5K photos
44.8K videos
434 files
57K links
Samarqand viloyati teleradiokanali

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
#Yashilyillik
#Dolzarb40kunlik

🌳 Нуробод туманида "Яшил йиллик" умуммиллий тадбири доирасида эълон қилинган "Долзарб 40 кунлик" тадбири муносабати билан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Нуробод тумани назорат бўлими ва тегишли ташкилот корхоналар вакиллари ҳамкорлигида 26 март куни йўл бўйларида 1000 тупдан ортиқ қирим қарағайи, бодом ва қайрағоч каби кўчатларни экиш ишлари ташкил этилди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

https://t.iss.one/SamTvr
#Yashilyillik
#Dolzarb40kunlik

Бугунги кунда Нуробод туманида ҳам ҳудудларни яшил масканларга айлантириш бўйича мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва буталарини экиш, боғ яратиш ишларида туман ҳокимлиги, тумандаги барча давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбар ва ходимлари, кенг жамоатчилик ва аҳоли вакиллари фаол иштирок этишмоқда.

Мазкур ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида яшил масканлар, маҳаллалар, аҳоли яшаш пунктларида, ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар ва йўлларнинг ён атрофларига 600 мингдан ортиқ дарахт ва бўта кўчатларини экиш режалаштирилган.

Юртимиз бўйлаб давом этаётган дарахт экиш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ишларида фаол бўлиш, фуқароларимиз учун бахт даражасини оширишга яна бир имкондир.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати


https://t.iss.one/SamTvr
#Yashilyillik
#Dolzarb40kunlik

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби бугун Пахтачи туманида “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирлари доирасида "Долзарб 40 кунлик" кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Ҳусусан, жорий йилнинг 2 апрель кунида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Пахтачи тумани назорат бўлими ва 25-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ходимлари ҳамроҳлигида маетаб ҳудудида мевали ва манзарали дарахти кўчаларини экиш ишлари олиб борилди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

https://t.iss.one/SamTvr
#Yashilyillik
#Dolzarb40kunlik

Бугун эрта тонгдан, Камонгарон массивидаги “Шарқ тонги нур” фермер хўжалигига қарашли 6 гектар ер майдонга “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирлари доирасида 8000 туп ёнғоқ, олча, тут ва манзарали дарахт кўчатларини экиш бўйича ҳашар ташкил этилди.

Бу хайрли тадбирда туман мутасадди корхона ва ташкилотлар ходимлари фаол иштирок этишди.

Ҳурматли юртдошлар! Хайрли ишдан четда қолманг! Маҳаллалар, гузарлар, кўчалар, яшаш хонадонларимиз атрофига кўчатлар ўтқазайлик!

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати


https://t.iss.one/SamTvr
#Yashilyillik
#Dolzarb40kunlik
#Samarqand_viloyati

Маҳалла ободлиги, табиат мусаффолиги, кишилар саломатлигига хизмат қиладиган бу эзгу ташаббусдир. Шу боис ҳам Ургут туманида "Яшил йиллик" умуммиллий тадбирлари доирасида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” кўчат экиш ишлари давомида туманнинг Кенагас маҳалласида 400 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

🌱Ҳурматли юртдошлар! Хайрли ишдан четда қолманг! Маҳаллалар, гузарлар, кўчалар, яшаш хонадонларимиз атрофига кўчатлар ўтқазайлик!

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

https://t.iss.one/SamTvr
#Yashilyillik
#Dolzarb40kunlik
#Samarqand_viloyati

"Яшил йиллик" умуммиллий тадбирлари доирасида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” кўчат экиш ишлари давом этмоқда.
Нарпай тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўлими ва “Ипак йўли” МФЙнинг масъуллари ва фаоллари иштирокида маҳалла ҳудудида 4000 тўп терак қаламчалар ва 1000 тўп терак дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, давлат инспекторлари томонидан масъулларга маҳаллада ободонлаштириш ишларини олиб бориш, кўча, аҳоли томорқаларини тозалаш мевали, манзарали, кўчат экишни янада қўпайтириш бўйича тавсиялар бериб ўтишди.

🌱Ҳурматли юртдошлар! Хайрли ишдан четда қолманг! Маҳаллалар, гузарлар, кўчалар, яшаш хонадонларимиз атрофига кўчатлар ўтқазайлик!

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

https://t.iss.one/SamTvr