SamTVR | MTRK
5.08K subscribers
95.6K photos
44.9K videos
435 files
57.1K links
Samarqand viloyati teleradiokanali

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
#Айни дамда Тойлоқ туманида қишлоқ хўжалиги ходимлари, агрофирмалар ҳамда фермерлар иштирокида Туркия давлати Измир шаҳридаги "EGETAR " irrigatsion Sistems компанияси томонидан қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғориш, ёмғирлатиб суғориш, кўчма суғориш ва тупроқ ости суғоришни ташкиллаштириш бўйича семинар ўтказилмоқда.
Семинарни Туркия давлатидан келган мутахассислар олиб бормоқда. Улар ўзларининг тақдимотлари ва қўлланмаларини намойиш этишмоқда.
Бизни кузатишда давом этинг.

https://t.iss.one/SamTvr
#Айни_дамда

🔵 Тойлоқлик Ёш чегарачилар тантанали кутиб олинди

Бугун "Ёш чегарачилар” клуби аъзолари иштирокида "Ёш чегарачилар" ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг республика босқичи якунланди.
Сафда юриш ва сафда қўшиқ куйлаш, маънавий - маърифий тайёргарлик, ижтимоий-ҳуқуқий тайёргарлик, шунингдек, югуриш, турникда тортилиш, граната улоқтириш, автомат қуролини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш каби шартлар асосида ўзаро куч синашди.
Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Тойлоқ туманидаги 50-мактабнинг "Темурийлар" жамоаси қўлга киритди.
Айни дамда туман ҳокимлиги биносида 50-мактабнинг "Темурийлар" жамоаси туман ҳокими Б.Бобоназаров томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

https://t.iss.one/SamTvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Айни_дамда

Тойлоқ туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Беш ташаббус олимпиядаси"нинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

https://t.iss.one/SamTvr
#Айни_дамда

Тойлоқ туманида ўтказилаётган ёшлар фестивали иштирокчилари туман Давлат хизматлари марказидан туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабигача бўлган масофани яёв босиб ўтишди.

Туман марказий ўйингоҳида иштирокчилар эрталабки бадантарбия машқларини ўтказиш учун сафланишди. Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграгач, туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров ёшларни бугунги тадбир билан қутлади.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов ҳам иштирок этмоқда.

https://t.iss.one/SamTvr
#Айни_дамда

❇️Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Самарқанд вилоятидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда

Тадбир Тойлоқ туманида бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Жомбой, Булунғур, Тойлоқ ва Ургут туманларидаги 100 нафардан зиёд тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари Ж. Ўроқов, Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров, вилоят ва туманларнинг масалага алоқадор ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишмоқда.

Тадбир доирасида тадбиркорлар томонидан лойиҳаларни амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш бўйича мавжуд муаммолар билдирилдирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиши режалаштирилмоқда. Мазкур тадбирга тайёргарлик доирасида тадбиркорларнинг мурожаатлари ва таклифлари қабул қилинмоқда.

https://t.iss.one/SamTvr
#Айни дамда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 
2022 йил иккинчиярим  йилликдаги фаолиятининг асосий йўналишлари 
ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2022 йил иккинчи ярим
йиллигига мўлжалланган иш режасида Ўзбекистон Республикасининг 
2018 йил 9 июлдаги «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунида 
белгиланган вазифаларнинг жойлардаги ижро ҳолатини Самарқанд вилояти  мисолида назорат-таҳлили бўлиб ўтмоқда.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати
#айни_дамда
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ходимлари учун “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла" йили Давлат дастурига мувофиқ "Давлат фуқаролик хизматини самарали ташкил этиш" мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.
Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда Давлат бошқарув академиясининг Самарқанд ҳудудий филиали ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу ўқувда вилоят ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи бош мутахассиси А.Қодиров ҳамда Самарқанд давлат университети профессор ўқитувчилари иштирок этмоқда.
Ўқув давомида ҳокимлик ҳодимлари Давлат фуқаролик хизматини самарали ташкил этишда жамоатчилик назоратининг аҳамияти, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва олдини олишда самарали мулоқот маданияти, Давлат хизматчиларини психологик барқарорлигини ошириш, шахслараро муносабатлар, зиддиятли вазиятлар ва уларни олдини олиш ҳамда ҳокимлик ходимларининг жамоатчилик ва ОАВ билан самарали алоқаларини ташкил этиш.
PR менежмент каби мавзулардаги маърузаларни тинглайдилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.iss.one/SamTvr
#Айни дамда

Иштихон туманида вилоят ДХХ рахбари Иштихон ёшлари билан учрашуви бошланди.


Ishtixon tumani hokimligi Axborot xizmati
⬇️⬇️⬇️
https://t.iss.one/ishtixontumanhokimligi
#Айни_дамда

Айни вақтда Иштихон туман Митан шахарчасидаги кўп тармоқли ҳудудий марказий шифохонасида вилоятдан келган 14 нафар тиббиёт мутахасисслари Иштихон туман ахолиси учун профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилмоқда.
___
ISHTIXON TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

https://t.iss.one/SamTvr
#Айни_дамда
ИШТИХОНДА ЧЕМПИОНЛАР МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНДИ !!!

Беларусда II МДҲ ўйинлари якунланди. Мусобақада Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам муваффақиятли иштирок этди
.

Унда Иштихон спорт мактаби тарбияланувчилари Иштихонимиз бокс маликалари Гулсевар Ғаниева олтин медаль, Санобар Бозорбоева кумуш медални ва Иштихон спорт мактаби тарбияланувчиси дзюдо бўйича 73 кг вазнда олтин медални қўлга киритган Азамат Аблакуловларни Иштихон тумани ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан муносиб кутиб олинди.
___
ISHTIXON TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

https://t.iss.one/SamTvr
#Айни_дамда

Айни вақтда спортнинг мини футбол мусобақаси бўйича Самарқанд вилояти ҳокими кубоги бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада туманлар сектор раҳбарлари ва ўринбосарлари иштирок этмоқда.

Иштихон-Пахтачи туманлари баҳс олиб бормоқда.

2:0 ҳисоб ғалабаси билан Иштихон туман кейинги босқичга йўл олди.
___
ISHTIXON TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

https://t.iss.one/SamTvr
#Айни_дамда

Осиё ўйинлари совриндори муносиб кутиб олинди !!!

Айни дамда Иштихон туман ҳокими Фазлиддин Рузиев туман спорт мактабига бориб, бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси, Иштихон спорт мактаби тарбияланувчиси Нигина Уктамовани Осиё ўйинларида эришган ғалабаси билан табриклаб қиммат баҳо совғалар топширди.

Эслатиб ўтамиз, Нигина Ўктамова Осиё ўйинлари ярим финалига чиқиш орқали, Париж Олимпиадаси лицензиясини ҳам қўлга киритган эди.
___
ISHTIXON TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI
https://t.iss.one/SamTvr
#Айни_дамда
Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида
Самарқанд тиббиёти ва ютуқ ва муаммолари юзасидан Паст Дарғом тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида Очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Саволларингизни
+998662339601,
+998662339603 рақамлари орқали мурожаат қилишларингиз мумкин!

https://t.iss.one/SamTvr
#Айни_дамда

Самарқанд вилояти Халқ қабулхонаси мудири М.М.Турдиев Каттақўрғон тумани сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида "Обод хонадон", "Обод кўча", "Обод маҳалла" дастури доирасида Каттақўрғон тумани "Мелихўжа" маҳалласида  олиб борилаётган Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечириб, аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар бермоқда.

https://t.iss.one/SamTvr