"Zarafshon" ITHB Axborot xizmati
135 subscribers
2.01K photos
205 videos
14 files
302 links
Ushbu rasmiy telegram kanalda Siz Samarqand viloyati suv xo‘jaligi sohasida amalga oshirilayotgan islohotlar, o'zgarish va so'ngi yangiliklar bilan batafsil tanishish imkoniyatiga ega bo'lishingiz mumkin bo'ladi.
Download Telegram
ҲУДУДЛАРДАГИ ВАЗИЯТ ЎРГАНИЛДИ

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маҳмуд Турниёзов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ургут туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси фаолияти билан танишди.

Зарафшон ИТҲБ Матбуот хизмати
Forwarded from Samarqandliklar 🇺🇿
#Диққат

⚡️Гагарин кўчасининг бир қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланди

Айни кунларда Самарқанд шаҳрининг Гагарин кўчасида тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида ҳокимликнинг расмий саҳифалари орқали хабар бериб боряпмиз.

Эндиликда Гагарин кўчасининг Навоишоҳ кўчаси билан кесишмасидан Ал Хоразмий кўчаси туташмасига қадар кенг қамровли таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан Гагарин кўчасининг айтилган қисмида транспорт воситаларининг бир томонлама ҳаракати чекланди.

Бу ҳақда қўшимча ахборот бериб борамиз...

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

(Бошқа хабарлар)

👉 https://t.iss.one/+snDpTveHhnpmMmRi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✍️ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

Самарқанд вилояти Булунғур туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида масъуллар ҳамда ДМ ходимлари иштирокида амалий кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Зарафшон ИТҲБ Матбуот хизмати
Forwarded from TOMCHI
Экиннинг ҳолати асосида суғориш вақтини белгилаш ☘️☘️

Экиннинг суғориш вақтини ундаги физиологик ўзгаришлар асосида аниқлаш мумкин:
🌿 баргларни тўқ яшил рангга кириши,
🌿 барг бандлари тўқимасининг бўшашиб кетиши,
🌿 баргнинг асосий ўзагини кундузи соат 14–15 ларда синмасдан эгилиши.
Барглар рангини ва банди таранглигининг ўзгариши асосида

Тупроқда намликнинг камайиши билан ўсимлик барглари ҳужайра сокининг концентрацияси ва унинг сўриш кучи ошиб боради. Бунда барглар сўлиб тўқ яшил рангга киради. Экин майдонидаги 20 % барглар тўқ яшил рангга кирганда суғоришнинг вақти келган бўлади.

☘️ Пахта етиштиришда бу услубдан ғўзанинг шоналаш босқичида фойдаланиш яхши самара беради. Ғўзани суғорилгандан сўнг, барглари оч-яшил тус олади.

👉 Давоми:


Kanalga ulanish| Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дарғом каналининг умумий узунлиги қанча?
Anonymous Quiz
28%
100 км
17%
95 км
39%
115 км
17%
150 км
☝️Диққат эсдан чиқарманг!
☝️🚜ИЧКИ СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИНИ БЕТОНЛАШТИРИШ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

2024-йил 22-май ҳолатига кўра, Самарқанд вилоятида кластер ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.
- Самарқанд вилояти туманларида жами 2711 та фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда, - дейди Зарафшон ИТҲБнинг Ирригация тизимлари ва суғориш тамоқларидан фойдаланиш бўйича бош мутахассиси Б.Суяров. - Ушбу субъектларнинг умумий ер майдони 180,387 минг гектар бўлиб, фермер хўжаликларининг ички ариқларини жами узунлиги 11,360 минг км ни ташкил этади.

👉 Зарафшон ИТҲБ Матбуот хизмати
☝️💦Suvning organizmga qanday ta'siri bor?

Inson tanasidagi suvning miqdori 1-2 foiz kamayganda chanqoqlik his qiladi. 10 foizini yo‘qotish qaytmas jarayonlarga olib kelishi mumkin. Suvning foydali jihatlari:

Tana harorati doimiyligini saqlaydi;
Ovqat hazm qilish tizimida muhim ahamiyatga ega;
Organizmni zaharli moddalardan tozalaydi;
Terini yoshartiradi;
Infarkt xavfini kamaytiradi;
Infeksion kasalliklarga chalinish xavfini kamaytiradi;
Yog‘larni parchalashda ham ahamiyati katta.
ИНДОНЕЗИЯНИНГ БАЛИ ОРОЛИДА ЎНИНЧИ БУТУНЖАҲОН СУВ ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

2024 йил 18-24 май кунлари Индонезиянинг Бали оролида “Сув – умумий фаровонлик учун!” шиори остида 10-Бутунжаҳон сув форуми бўлиб ўтмоқда.
Бутунжаҳон сув форуми 1997 йилда Бутунжаҳон сув кенгаши томонидан ташкил этилган ва ҳар уч йилда бир марта Кенгашга аъзо мамлакатлардан бирида ўтказилади. Форум давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий доиралар, давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакилларини сув ресурсларини бошқаришга бағишланган мавзули семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш учун бирлаштирган сув ресурслари соҳасидаги энг йирик тадбирдир.
Индонезия жамоат ишлари ва уй-жой вазири Басуки Ҳадимулжоно
10-Бутунжаҳон сув форумида иштирок этишни хоҳловчи рўйхатдан ўтганлар сони 20121 кишига етганини маълум қилди.
Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Отабек Ҳазратов,
Индонезия
Бутунжаҳон сув кенгаши президенти Лоик Фашон сув ресурсларини ҳимоя қилиш учун кураш бошланганлигини эълон қилди

20 май куни Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтаётган 10 Бутунжаҳон сув форумининг очилиш маросимида 7 та давлат ва ҳукумат раҳбарлари, қатор давлатларнинг вазирлари, жумладан, Индонезия Президенти Джоко Видодо, Фиджи давлати Президенти Уильям Катонивере, Шри-Ланка Президенти Ранил Викрамасингхе, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қохир Расулзода, Бутунжаҳон Сув кенгаши Президенти Лоик Фашон, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Қозоғистон Республикаси Сув хўжалиги ва ирригация вазирининг ўринбосари Б.Бекнияз, Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Д.Шоимзода, Туркманистон Сув хўжалиги давлат қўмитаси раиси Д.Генджиев иштирок этишди.
Форумда “сув хавфсизлиги ва фаровонлиги”, “одамлар ва табиат учун сув”, “фалокат хавфини камайтириш ва бошқариш”, “бошқарув”, “сув соҳасидаги ҳамкорлик ва дипломатия”, “сув таъминотини барқарор молиялаштириш” каби муҳим сув билан боғлиқ мавзуларга қаратилган 290 та параллел сессиялар ёки тадбирлар ташкил этилди.
Очилиш маросимида миллиардер Илон Маск қатнашиб, дунёдаги сув тақчиллигини енгиш учун шўрланган сувларни тозалаш ва қуёш энергиясидан фойдаланиш муҳимлиги, мисол учун охирги 5 йилда электр батареялари ишлаб чиқариш нархи 10 бараварга арзонлашганлигини айтиб ўтди.
Бутунжаҳон сув кенгаши президенти Лоик Фашон ўзининг қутлов нутқида сув ҳимоячиларининг 7 та мажбуриятини санаб ўтиб, сув ресурсларини ҳимоя қилиш учун кураш бошланганлигини эълон қилди, жумладан, бутун дунё бўйлаб сув хавфсизлиги сиёсатини барча даражаларда илгари суриш, сувга бўлган ҳуқуқни мамлакатлар конституцияларида мустаҳкамлаб қўйиш, табиатга асосланган ечимларни кенгроқ қабул қилиш, сув дипломатиясини кучайтириш ва бошқалар.