"Zarafshon" ITHB Axborot xizmati
135 subscribers
2.01K photos
205 videos
14 files
303 links
Ushbu rasmiy telegram kanalda Siz Samarqand viloyati suv xo‘jaligi sohasida amalga oshirilayotgan islohotlar, o'zgarish va so'ngi yangiliklar bilan batafsil tanishish imkoniyatiga ega bo'lishingiz mumkin bo'ladi.
Download Telegram
🦆💧“ҚОРАСУВ”ДАГИ ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИК: ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ДАРОМАД МАНБАИ

Сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларда ходимларни қўллаб-қувватлаш ва қўшимча даромад манбаларини яратиш мақсадида Жомбой туманидаги “Қорасув” коллектор бўйида ёрдамчи хўжалик ташкил этилди. Бу ҳудудда ўрдак боқиш учун махсус ускуналар билан жиҳозланган ўрдакхона барпо этилди, у ерда 500 та ўрдак боқилмоқда.

Мазкур ёрдамчи хўжалик натижасида ходимлар учун қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши ва даромад манбалари яратилиши таъминланди. Бу ташаббус нафақат ташкилот ходимларининг моддий аҳволини яхшилаш, балки иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга ҳам хизмат қилади.

✍️Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Самарқанд вилояти

НУРОБОД ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ

Зарафшон ИТҲБ бошлиғи Ф.Раджабов соҳадаги мавжуд муаммоларни жойига бориб ўрганиш, сув истеъмолчиларининг мурожаатларини тинглаш мақсадида Нуробод туманида кластер, фермер ва бошқа сув истеъмолчилари учун оммавий сайёр қабул ўтказди.
Унда туман ҳокими ўринбосари, вилоят сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбар ва ходимлари, 60 дан ортиқ фермерлар, кластер раҳбарлари ҳамда томорқачилар иштирок этди.
Сайёр қабул давомида асосан экин майдонларини суғориш, фермер хўжаликларининг ички насосларида электр энергия харажатлари, ажратилган лимитлар, томчилатиб суғориш тизимида юзага келаётган муаммолар ҳамда ер ости сизот сувларини пасайтириш чораларини кўриш бўйича жами 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

- 5 дан ортиқ мурожаатлар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди, - дейди Нуробод тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари А.Ахмадов. – Шунингдек, қабулга келиб тушган мурожаатлар назоратга олиниб, бегиланган тартибда масъул раҳбарларга муаммо ва камчиликларни тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Модернизация, тежамкорлик ва тараққиёт гарови

Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш самарадорлигини ошириш мақсадида насос станциялари ва ирригация тизимларини модернизация қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Жорий йилда суғориш тизимларида юқори самарадорликка эга бўлган янги ускуналар ўрнатилди ва бу орқали 780 минг кВт/соат электр энергияси тежалишига эришилди.

Келгуси 2025 йилда белгиланган дастур асосида яна кўплаб замонавий технологиялар жорий қилиниб, энергия тежамкорлиги ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари янада оширилади. Шунингдек, давлат-хусусий шериклик доирасида насос станцияларини янги босқичга олиб чиқиш чоралари кўрилмоқда.

👉БАТАФСИЛ

✍️Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
СУВНИ АСРАНГ, ТЕЖАНГ ВА УНУМЛИ ИШЛАТИНГ

Таҳлилларга кўра, бу йил баҳор ойларида ёғингарчилик кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан кам бўлиши кутилмоқда.

Шуни ҳисобга олиб, аҳолининг хавфсизлик чоралари ва иншоотларнинг эксплуатaция қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда барча сув омборларига сув йиғиш чоралари кўрилаяпти.

Дуолар ижобат бўлиб, осмондан ризқу рўз, барака ёғиб, сув мўл бўлган шароитда ҳам оби раҳматни тежаш, беҳуда сарфламаслик, самарали ишлатиш энг устувор вазифа бўлиши даркор.

Сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида суғориш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Сув хўжалиги вазири, ҳайъат раиси Ш.Хамраев шўр ювишда сувни исроф қилмаслик, мелиорация ташкилотлари раҳбарлари масъулиятини ошириш, коллекторларнинг муҳофаза зонасидаги ерлардан унумли фойдаланиш, 25-30 мингталаб ўрдак боқадиган мажмуалар ташкил этиб, янги иш ўринлари ва ёшлар учун қўшимча даромад манбаларини яратиш ҳақида топшириқлар берди.

Батафсил