Sevara Zakirova
366 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
Forwarded from Segment.uz
#Инфографика

Ўзбекистоннинг электрон ҳукуматни ривожлантириш индексидаги ўрни

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда Иқтисодий ва ижтимоий ишлар департаменти томонидан ҳар икки йилда бир марта Электрон ҳукуматнинг ривожланиш даражаси рейтинги эълон қилинади. Бу БМТга аъзо барча давлатларнинг (193 та) электрон ҳукуматининг ривожланиш даражасини баҳолайдиган ягона глобал ҳисобот.

Ҳисоботнинг иккинчи асосий кўрсаткичи — Электрон иштирок этиш индекси (E-Participation Index, EPI) бўйича Ўзбекистон 2020 йилги рейтингда 13-ўринга юқорилаб 46-ўринни эгаллади. Бу рўйхатда 0,80 индексига эга бўлган мамлакатимиз Электрон иштирок этиш даражаси юқори бўлган давлатлар гуруҳига кирди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Кун_ҳикмати

🔷 Икки неъмат борки, одам буларнинг қимматини англаб етмайди: биринчиси – соғлик, иккинчиси эса бўш вақтдир.

Алишер Навоий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Инфографика

🗒 Шу йилнинг 25 декабрь куни мамлакатимизда унутилмас тарихий воқеа — илк бор Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади ва ёшлар билан мулоқот қилди.

Давлат раҳбарининг нутқи — ёшларга мурожаати бутун жамоатчиликни, айниқса ёшларни тўлқинлантириб юборди, уларнинг келажакка ишончини оширди, десак муболаға бўлмас.

💬 Нутқда асосий эътибор ёшларнинг таълим, бандлик, тадбиркорлик, инновацион ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилди.

Сизлардаги жўшқинлик — Янги Ўзбекистоннинг қудратини кўрсатмоқда, - деди Президент.

📎 Навбатдаги инфографикамиздан ёшларга мурожаатномада айтилган муҳим йўналишлар ва вазифалар жой олган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бадантарбия

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
⚡️Президент ОАВ вакиллари билан жонли мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Риштон халқаро кулолчилик марказида O'zbekiston 24, Daryo.uz, uz24.uz, darakchi.uz, Sevimli TV, UzA, UzReport ва бошқа ОАВ ходимлари билан 15 дақиқа жонли мулоқот қилди. Таъкидлаш жоизки, бу каби мулоқот илк бора рўй бермоқда.

"Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди. Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолатни тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимни ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман" — деди давлат раҳбари.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz