Sevara Zakirova
371 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Эълон

Тадбиркорлар диққатига!

Юртимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, архитектура ва қурилиш соҳасида ҳам. Архитектура ва қурилиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти, тадбиркорларга яратилган қулайликлар ҳамда соҳага оид янгиликларни назарий ва амалий жиҳатдан ёритиб бериш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ташаббуси билан қурилиш соҳасида ваколатли давлат органлари ҳамда барча тадбиркорлар учун очиқ мулоқот тарзида ўқув-семинари ўтказилиши режалаштирлган.

Ўқув семинари жорий йилнинг 21 ноябрь куни соат 15:00 да Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказининг янги биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7 "Г"-уй.
Мурожаат учун: 71-203-60-10, 71-203-60-12
#Эълон

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!

Уй ҳужжатларини расмийлаштиришда муаммоларга дуч келмоқдамисиз? Кадастр йиғма жилдини қандай тайёрлашни билишни истайсизми?

Унда 29 январь куни Тошкент вақти билан соат 17:30 да Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси ( https://www.facebook.com/davxizmat/) орқали бўлиб ўтадиган жонли мулоқотга қўшилинг.

Сизларга мулоқотимизга уланиб, мавзуга оид саволларингизга онлайн жавоб олишни таклиф қиламиз.

Биз Сизни кутамиз!
#Эълон

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!

ФҲДЁ соҳасига оид давлат хизматларидан фойдаланишда муаммоларга дуч келмоқдамисиз?

Унда 20 февраль куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали бўлиб ўтадиган жонли эфиримизга қўшилинг.

Сизларга мулоқотимизга уланиб, мавзуга оид саволларингизга онлайн жавоб олишни таклиф қиламиз.

Биз Сизни кутамиз!
———————————————————————-

#Объявление

ВНИМАНИЕ, ВНИМАНИЕ!

У вас есть вопросы касающиеся оказания государственных услуг в сфере ЗАГС?

Тогда присоединяйтесь к нашему прямому эфиру, запускаемому 20 февраля в 17:00 по ташкентскому времени на официальной странице Агентства госуслуг в фейсбуке.

Приглашаем присоединиться к нам, задать все интересующие Вас вопросы по данной теме и получить на них ответы в режиме онлайн.

Мы ждём Вас!
#Эълон

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!

1 мартдан арзон уйларни олиш учун аризаларни ДХМ қабул қилар эканми?

Субсидия бу нима?

Субсидия ва ипотека олиш тартиби қандай бўлади?

Мазкур саволларга жавобни 28 февраль куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали бўлиб ўтадиган жонли эфиримиз орқали билиб олишингиз мумкин.

Жонли мулоқотимизда Сизни кутиб қоламиз!

———————————————————————

#Объявление

ВНИМАНИЕ, ВНИМАНИЕ!

Будут ли приниматься с 1 марта заявки на получение типовых домов Через Центры госуслуг?

Что такое субсидия?

Каков будет порядок получения субсидии и ипотеки?

Ответ на данные вопросы Вы можете получить присоединившись к нашему прямому эфиру, запускаемому 28 февраля в 17:00 по ташкентскому времени на официальной странице Агентства госуслуг в фейсбуке.

Мы ждём Вас!
❗️#Эълон

❗️ Махсус рухсатномани олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

⚡️Ҳозирча рухсатномани олиш учун:

-фуқаролик паспорти;

-автомототранспорт техник паспорти;

-Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун – тегишли туман ҳокимлигининг хати;

- тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

-лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия;

-рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;

-ходимнинг меҳнат дафтарчаси ёки лавозимга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ.

Ҳурматли фуқаролар!

Ҳозирда карантин эълон қилинганлигига қарамасдан, Давлат хизматлари марказларига жуда кўп фуқаролар келаётганлигини инобатга олган ҳолда, Марказлар фақат Сизларнинг ҳужжатларингизни қабул қилиш билан чекланади. Шу сабабли тўғри тушунган ҳолда, ҳужжатларингизни Давлат хизматлари марказлари ходимларига топшириб кетишингиз сўралади.

РУХСАТНОМА фақат, "Давлат белгиси" ДИЧБ томонидан белгиланган тартибда рухсатномалар бланклари тайёрланганидан сўнггина, белгиланган тартиб бўйича берилади. Давлат хизматлари марказлари ходимлари Сизларни телефон орқали хабардор қиладилар.

Буларнинг барчаси карантин даврида Марказларимизда фуқаролар йиғилишининг олдини олиш ва тавсия этилаётган масофани сақлаш мақсадида талаб этилмоқда.

Тушунганингиз учун миннатдормиз! Саломат бўлинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эълон

Айни дамда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида автотранспорт воситаларига ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома бериш тартиби юзасидан брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ҳамда "Ўзбекистон 24" радиоканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.
#Эълон

“COVID-19 давридан сўнг иқтисодиёт ва давлат сиёсати”

Ўзбекистон Республикаси ва БАА ҳукуматларининг давлат бошқаруви соҳасида икки томонлама ҳамкорлик доирасида БАА Вазирлар Маҳкамаси ишлари ва келажак вазирлиги кўмагида ташкил қилинаётган, “Zoom” орқали бўлиб ўтадиган онлайн семинарга таклиф этамиз.

Спикер: Д-р Абдулла Ал Ауадхи

Сана: 2020 йил 13 май куни, соат 21:30 да
(Тошкент шаҳри вақти билан)

Семинар инглиз тилида олиб борилади.

❗️Иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш сўралади:

https://pmo.zoom.us/meeting/register/tJAqcO2przwtHN1geK5Z85Ftj5Syktf8PRjW

Рўйхатдан ўтганингиздан сўнг, Сизнинг электрон почтангизга семинарга уланиш бўйича маълумот ва ҳавола юборилади.

Қўшимча маълумот:👇🏻👇🏻👇🏻
https://telegra.ph/COVID-19-davridan-s%D1%9Eng-i%D2%9Btisodiyot-va-davlat-siyosati-05-13
#Эълон

📢📢📢 Давлат хизматлари агентлигининг навбатдаги матбуот анжумани #Онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Барча ОАВ, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда давлат хизматлари соҳасига бефарқ бўлмаганларни жонли эфирга таклиф этамиз!

Анжуманда карантин вақтида давлат хизматлари соҳасининг трансформацияси, 2020 йил ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, мавжуд камчиликлар ва кутилаётган новациялар ҳақида сўзлашамиз.

❗️ДХА раҳбариятидан иборат спикерлар Сизни қизиқтирадиган барча саволларингизга жавоб беради!

🕟 Онлайн-конференция 2020 йил 15 май куни 16.30 да бўлиб ўтади.

❗️Иштирок этиш учун, қуйидаги ҳаволадан ўтинг! 👇🏻👇🏻👇🏻
https://us04web.zoom.us/j/71441514094?pwd=TXlzQ2c0a1I3cndoN0RDWGxsZ2hCZz09

Конференция идентификатори: 714 4151 4094
Пароль: 0000
#Эълон

ОАВ вакиллари ва блогерларни "онлайн" режимида ўтадиган пресс конференцияда иштирок этишга таклиф қиламиз

📌 Жорий йилнинг 22 май куни 15:00 да видеоконференцалоқа шаклидаги пандемия шароитида нотариат ва ҳуқуқий хизматлар соҳасидаги ўзгаришларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Спикерлар қаторидан Ўзбекистон нотариал палатаси раҳбарияти, Адлия вазирлиги масъуллари ўрин олган. Улар соҳадаги сўнгги ўзгаришлар, мамлакатда COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ хатарлар ва фуқароларнинг ҳуқуқий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманида иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг:
https://zoom.us/j/91081893495?pwd=ZVdBd2NId0NPYTJ6UEYvT0p2LzhVUT09

Конференция идентификатори: 910 8189 3495
Пароль: 852369741

Матбуот анжумани ,шунингдек, Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
_________________________________________________

#Объявление

Приглашаем представителей СМИ и блогеров принять участие в пресс-конференции в режиме «онлайн»

📌 22 мая текущего года в 15:00 в формате видео-конференц-связи состоится пресс-конференция, посвященная изменениям в сфере нотариата и правовым услугам в условиях пандемии.

В числе спикеров — руководство Нотариальной палаты Узбекистана, специалисты Министерства юстиции. Они проинформируют о последних трансформациях в сфере, вызовах в контексте распространения COVID-19 в стране и практических мерах для обеспечения потребностей и запросов граждан в правовых услугах, а также ответят на вопросы общественности и СМИ.

Для участия в пресс-конференции пройдите по следующей ссылке:
https://zoom.us/j/91081893495?pwd=ZVdBd2NId0NPYTJ6UEYvT0p2LzhVUT09

Идентификатор конференции: 910 8189 3495
Пароль: 852369741

Пресс-конференция также будет транслироваться на официальном веб-сайте Министерства юстиции и его страницах в социальных сетях.

Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Диққат #Эълон

Ҳурматли фуқаролар!!!

Давлат хизматлари агентлигининг facebookдаги саҳифасида 2020 йил 17 август куни соат 15:00 да Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти иштирокида “Пандемия даврида ФҲДЁ органлари томонидан фуқароларга хизмат кўрсатиш тартибини соддалаштиришда рақамлаштиришнинг аҳамияти” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилишини маълум қиламиз.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Фуқаролик ҳолатлари далолатнома ёзувларини рақамлаштиришнинг аҳамияти.
2. Бу борада амалга оширилган ишлар.
3. Блокчейн тизимини жорий қилишнинг қулайликлари.

Мулоқот доирасида ФҲДЁ соҳасига оид саволлар ва таклифларингизни Давлат хизматлари агентлигининг Телеграм мессенжеридаги @davxizmataloqa_bot орқали йўллашингиз мумкин.
#Диққат #Эълон

Ҳурматли фуқаролар!!!

Давлат хизматлари агентлигининг facebookдаги саҳифасида 2020 йил 21 август куни соат 15:00 да Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти иштирокида "Қурилиши тугалланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга доир янгиликлар" мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилишини маълум қиламиз.

Мавзуга оид саволлар ва таклифларингизни тайёрлаб қўйинг!

Виртуал маконда кўришгунча!
#Эълон

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 11:00 да Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказида "SURDO-ONLINE" тизими ишга туширилиши режалаштирилди.

Ушбу тизим Давлат хизматлари марказида илк бор Тошкент шаҳрида йўлга қўйилмоқда.

Тизим ёрдамида эшитиш ва гапиришда нуқсони бор имконияти чекланган шахслар сурдотаржимонсиз бевосита махсус планшетлар орқали давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Тизим билан яқиндан танишмоқчимисиз? Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказига ташриф буюринг!

Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 7 "Г" уй.
Мўлжал: Новза масжиди.
#Эълон

Бугун соат 11:00 да адлия вазири Русланбек Давлетов илк бора Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” гуруҳида фуқаролар билан ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ўтказади.

Мулоқот вазирликнинг Youtubeдаги саҳифасида тўғридан-тўғри узатилади.
____________

#Объявление

Сегодня в 11:00 министр юстиции Русланбек Давлетов впервые проведет ОНЛАЙН-ДИАЛОГ с гражданами в группе «Халқ билан мулоқот/Диалог с народом» в Facebook.

Диалог в режиме реального времени будет транслироваться и на канале Министерства юстиции в Youtube.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Эълон

«Tashkent Law Spring» II Халқаро юридик форумида иштирок этиш учун ОАВ вакилларини таклиф этамиз. Ушбу форум 22—23 аперль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда. Форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида).

Дастурдан 10 га яқин мунозара сессиялари, давра суҳбатлари, маҳорат дарслари ва тақдимотлар, халқаро ва миллий экспертларнинг маърузалари ўрин олган.

Форумнинг асосий тили ўзбек тили. Инглиз ва рус тилларига синхрон таржима амалга оширилади.

Тадбирга барча маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларини ва блогерларни таклиф этамиз.

Рўйхатдан ўтиш учун: 0 (371)-207-04-54
E-mail: [email protected]

Эслатма: тадбирни онлайн тарзда кузатиб боришингиз ҳам мумкин.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумига марҳамат!

@adliyangiliklari
#Эълон

19 апрель куни соат 15:00 да Давлат хизматлари агентлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.

Ушбу мажлис кун тартибида:

2021 йилнинг 1-чораги давомида Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, Давлат хизматлари марказлари, филиаллари, ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларни муҳокама қилиш;

2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида режалаштирилаётган вазифалар бўйича ДХА ҳудудий бошқармаларнинг ҳисоботини эшитиш белгиланган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДИҚҚАТ #ЭЪЛОН

❗️Эртага, 27 апрель куни АОКАда матбуот анжумани ўтказиш режалаштирилган:

Мавзу: "Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби"

🕓 Вақти: 16:00

📍 Жойи: АОКА мажлислар зали

📝Иштирок этади: Давлат хизматлари агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, "Халқ банки", Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъуллари

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эълон

Махсус бот яратилди.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сифати ва тезкорлигини ошириш, фуқаролар билан очиқ мулоқатни йўлга қўйиш мақсадида @dxa_toshvil_bot номли махсус бот яратилди.

❗️Эндиликда ДХМ ва ФҲДЁ бўлимлари фаолияти бўйича шикоят, таклиф ва саволарингиз бўлса ушбу бот орқали мурожаат этишингиз мумкин. Мурожаатингизга бошқарманинг масъул ходимлари бевосита жавоб беради.

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Эълон

2022 йил 4 июль куни соат 10-00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масала кўриб чиқилади.

Ялпи мажлис Қонунчилик палатасининг YouTube'даги расмий канали орқали жонли эфирга узатилади.

Алоқада қолинг
#Эълон
#Жонли_мулоқот

⚡️Бугун, соат 15:00да “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан овозли мулоқот ташкил этилади

Иштирок этинг ва Қонун юзасидан ўзингизни қизиқтирган барча саволларга экспертларимиздан жавоб олинг!

Овози мулоқот Агентликнинг телеграмдаги каналида ўтказилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat