Sevara Zakirova
332 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#ХалққаЯнадаЯқин

Қоракўл Бухоро вилояти марказидан энг олисда, чўл ҳудудида жойлашган туманлардан бири. Куни кеча ҳудуддаги Осиё маҳалласида Қоракўл тумани Давлат хизматлари марказининг «Осиё» филиали фойдаланишга топширилди.

"Қишлоқ туман марказидан қарийб 30 километр олисда жойлашган. Деҳқончилик ва чорвачилик орқали рўзғор тебратадиган осиёликлар туман марказига боришга кўп вақт сарфлардилар. Бир тарафдан масофа узоқлик қилса, бир тарафдан кундалик меҳнатдан вақт ажрата олишмасди. Филиалнинг очилиши нафақат биз каби кексаларнинг, қолаверса, барча қишлоқ аҳлининг кўнглидаги иш бўлди», — дейди Осиё маҳалла фуқаролар йиғини раиси Собир Муродов.

Шунингдек, вилоятда яна бир филиал Вобкент тумани Давлат хизматлари марказининг "Ўзбакон" филиали ҳам ўз фаолиятини бошлади. Энди ўзбаконликлар исталган турдаги давлат хизматини туман марказига бормасдан ўз ҳудудларида олиш имконига эга бўлишди.

❗️Маълумот учун, бугунги кунда вилоятда Давлат хизматлари марказларининг филиаллари сони 14 тага етди. Мазкур филиаллар орқали аҳолига жорий йилнинг 9 ойи давомида 7 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda