#ОртиқчаПулСарфламанг!!!
#Муносабат
ОртиқчаПулСарфламанг!!!
Ижтимоий тармоқларда ДХМ эски газ ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш хизматини кўрсатиш учун ариза қабул қилмаётганлиги ҳақида эътироз билдирилиб, ташкилот обрўсига путур етказувчи хабарлар тарқатилди.
ДХА ушбу масалага ойдинлик киритади.
Давлат хизматлари агентлиги расмий саҳифаси ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали аввалроқ бир неча бор хабар берилганидек, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 сентябрдаги 4840-сон қарорига кўра, табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш белгиланган.
Бунинг учун 2021 йил 1 августга қадар республиканинг барча ҳудудларида истеъмолчиларга замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиб, табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ жорий этилиши режалаштирилган.
⚡️Янги электрон ҳисоблагичлар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан аҳолига графикка кўра БEПУЛ тарзда ўрнатилиши белгиланган.
Бироқ, Давлат хизматлари марказларига табиий газ ҳисоблагичларини қиёслаш бўйича фуқаролардан келиб тушган кўплаб мурожаатлар ўрганилиб, аҳолининг оворагарчилигига чек қўйиш ва фуқароларимизнинг ортиқча пул маблағларини сарфлашларини олдини олиш учун (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун ❗️жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилиши белгиланган), табиий газ ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш муддати 2021 йил 1 августгача белгиланиб, кейинчалик фуқароларни янги газ ҳисоблагичлари билан таъминлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилган.
Фуқароларнинг эски газ ҳисоблагичлари қиёслашдан ўтказилмайди (қиёслаш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди!!!), янги электрон газ ҳисоблагичлари «Ҳудудгазтаъминот» AЖ маблағлари эвазига ўрнатилиб берилади.
Эски газ ҳисоблагичларини қиёслаш хизматидан фойдаланиш учун аризаларни қабул қилмасликдан кўзланган ❗️❗️❗️асосий мақсад - давлат хизматини кўрсатишда ундирилиши белгиланган тўловни кўрсатилмаган давлат хизмати учун фуқаролардан ундирмаслик.
Дўстлар, ДХА конструктив мулоқотга доимо тайёр!
Давлат хизматлари агентлиги давлат хизматлари кўрсатишда жамоат назорати механизмларини маъқуллайди ва қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун, агар Сизда Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ органлари фаолиятига оид саволингиз, эътирозингиз ёки таклифингиз бўлса Давлат хизматлари агентлигига 1148 телефони орқали, фэйсбукдаги саҳифаси, шунингдек, электрон почта манзили 📩 [email protected] орқали биз билан боғланишингиз мумкинлигини яна бир бор маълум қиламиз.
❗️Шу ўринда, жисмоний ва юридик шахснинг ишчанлик обрўсига путур етказиш, айрим фуқаролар ёки жамоат фикрида амалдаги қонунларга ва ахлоқ қоидаларига риоя қилиш нуқтаи назаридан қараганда шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини оёқ ости қилувчи, обрўни тўкувчи маълумотларни тарқатганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилганлигини эслатиб ўтишни лозим деб топдик.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda