Sevara Zakirova
366 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Мурожаат

Ассалому алайкум, азизлар!

Авваламбор, Сиздан бугунги мурожаатимизни жиддий қабул қилишингизни сўраймиз.

Бир неча ой мобайнида пандемия боис, ҳар биримиз қатор чекловларга дуч келиб, ўрганган ҳаёт ва турмуш тарзимиздан воз кечишга мажбур бўлдик.

Ҳар бирингиз Давлат хизматлари агентлиги учун қадрлисиз. Сиз ва яқинларингиз соғлиги ҳақида қайғурамиз.

Хабарингиз бор, сўнгги кунларда коронавирус пандемияси яна авж олаётгани боис карантин чоралари кучайтирилмоқда.

Шунинг учун ҳам, Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимларига ташриф буюрган Сизларни ҳамда хизматда бўлган ходимларимизни мазкур вирусдан ҳимоя қилиш олдимизда турган долзарб масаладир.

Албатта, биз идораларимизда барча зарур чораларни кўрмоқдамиз. Белгиланган график асосида бинолар дезинфекция қилинмоқда, ходимлар зарурий ҳимоя воситалари билан таъминланмоқда.

Дўстлар!

Ушбу синовли кунларда ҳам Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари хизматда давом этмоқда.

Бироқ, вирус тарқалиши хавфини камайтириш учун ташрифингизни бошқа вақтга қолдиришингизни илтимос қиламиз.

Таҳлилларимизга кўра, карантин вақтида марказларимизга ташриф буюраётганларнинг аксарияти руҳий ва наркодиспансердан маълумотнома, субсидия ҳамда фарзанд туғилганда бериладиган суюнчи пулларини олиш учун келишмоқда.

Бу каби хизматларни онлайн тарзда my.gov.uz портали орқали олиш имкони бор ва бу қийин эмас. Илтимос, хизматларни Интернет орқали олинг.

Бизни тушунинг, келишингизга ҳеч қандай қаршилигимиз йўқ, аммо вазият шуни тақозо этмоқда.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг.
#Мурожаат #пандемия

#АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ ТИЗИМ ХОДИМЛАРИГА МУРОЖААТИ📢📢📢📢

Сизларни коронавирусга қарши ягона ва самарали усули бўлган вакциналаш жараёнида фаол иштирок этишга чақирамиз!

Вакцина олинг, пандемия занжирини узинг!


Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат_эътиборсиз_қолмайди

Давлат хизматчиларининг мурожаатлари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан @murojaat_argos_bot орқали қабул қилинмоқда.

Қайта алоқа боти орқали келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил қилиниб, мавжуд масалалар бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

🔗Алоқада қолинг
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat