Sevara Zakirova
375 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#БизКоррупциягаҚаршимиз

Оммавий ахборот воситаларини кузатиб борар эканмиз, нашрларда у ёки бу мансабдор шахсларнинг ўз мансаб лавозимларини суиистеъмол қилганлигини ёки порахўрлик билан боғлиқ ҳолатларни кўп учратамиз.

Жамиятимизда бу иллатнинг ҳар қандай кўринишини йўқ қилишга қаратилган бир қатор самарали чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, коррупцион ҳолат энг кўп даражада юз берадиган соҳаларда аҳоли ва давлат органлари ўртасида электрон мулоқотни жорий қилиш, бу борада тегишли вазифаларни инсон омилисиз амалга ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашишда фуқароларда муросасиз ҳуқуқий онгни шакллантириш каби вазифалар белгиланди.

https://human.uz/news/3/4458/
#БизКоррупциягаҚаршимиз

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда коррупцияга қарши муросасиз муносабатдамиз.

Батафсил: 👇👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=dUwQK32LUOw&feature=youtu.be
#БизКоррупциягаҚаршимиз

ДХАда ҳамкорлик: навбат — коррупцияга қарши курашиш соҳасига

Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум доирасида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш чораларини кўриш ва бошқа ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Давлат хизматлари агентлиги коррупцияга мутлақо муросасиз муносабатда.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/dxada-hamkorlik-navbat-korrupsiyaga-qarshi-kurashish-sohasiga
#ДХАдан_қулайлик
#Эслатиб_ўтамиз

ФҲДЁ тўловлари энди шаффоф

СМС-хабар ҳуқуқий хизматни олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

📰 Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyo-tolovlari-endi-shaffof

Ҳурматли фуқаролар!

#БизКоррупциягаҚаршимиз

Давлат хизматлари агентлиги тизимида, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008”, “1148” ишонч телефони орқали маълум қилиш мумкин.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter
#ДХАдан_қулайлик
#БизКоррупциягаҚаршимиз
#Шаффоф_тўловлар

⚡️Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида ундириладиган тўловлар ҳақида SMS-хабар юбориш хизмати йўлга қўйилди.

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида, пуллик хизматларни расмийлаштиришда мурожаатчининг аризада кўрсатилган телефон рақамига қанча миқдорда пул тўланиши ва тўланган миқдори бўйича SMS-хабар юбориш хизмати йўлга қўйилди.

❗️СМС-хабар давлат хизматини олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

Ҳурматли фуқаролар!

Давлат хизматлари агентлиги тизимида, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008”, “1148” ишонч телефони орқали маълум қилиш мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda