Sevara Zakirova
332 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Баёнот

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби.

Батафсил:
https://www.youtube.com/watch?v=mDzJuvaDOH4

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/idgNGzWm/
#Баёнот

Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар.

Батафсил:
https://www.youtube.com/watch?v=Jlf0Im_y938

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/MKb1PbWm/
——————————————————————-

Вопросы ускоренного развития национальной системы предоставления государственных услуг

Подробно:
https://www.youtube.com/watch?v=O8bFB8Hi0Lo

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/vmXUUbWm/
#Баёнот

❗️Карантин даврида Давлат хизматлари марказлари ишлайдими?


Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.youtube.com/watch?v=d-v-VLsZWhc&t=23s

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/kXOPbjcm/
#Баёнот

📢📢📢 Азиз фуқаролар!

❗️Юзага келган қийин вазиятда Давлат хизматлари агентлигининг davxizmataloqa_bot қайта алоқа каналига Сизлардан минглаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ушбу ботга келиб тушган саволлар “авто жавоб бериш” дастури орқали эмас, балки ҳар бир мурожаат, ҳар бир савол Агентликнинг масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилиб, имкон қадар тез фурсатда ваколат доирасида жавоб берилади.

Бироқ, техник носозликлар ҳамда мурожаатларнинг миқдори ҳаддан ташқари ортганлиги сабаб баъзи мурожаатларга кечиктириб жавоб берилаётган бўлиши мумкин.

Бундай ҳолатда Сизлардан тўғри тушунишингизни ва ғазабланмасдан саволингизни қайта юборишингизни сўраб қоламиз.

Шунингдек, ушбу ботга фақат давлат хизматлари юзасидан мурожаат қилишингизни, маъмурий қоидабузарликлар, солиқ ва коммунал қарзлар ва бошқа давлат хизматларига алоқадор бўлмаган саволларни юбормасликни сўраймиз.

Чунки саволларнинг сунъий равишда кўпайтирилиши соҳа бўйича савол берилаётган саволларга жавоб беришга вақтни қисқартиради.

Шунингдек, қайта алоқа ботга ҳужжатларингизни сканер вариантини юбориш керак эмас. Барча зарур ҳужжатларни аризани электрон тарзда тўлдираётганда бириктириш лозим.

Тушунганингиз учун раҳмат!

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Расмий #Баёнот

ФҲДЁга кимлар ишга олинади?

Сўнги кунларда ФҲДЁ соҳаси ва фаолияти жамиятимиз муҳокамаларининг диққатида бўлмоқда

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда “ЗАГС” мудираларини тайинлаш билан боғлиқ саволлар айлана бошлади.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу масалага ойдинлик киритади.

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий тизимига Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган махсус низом талабларига асосан davxizmat.uz расмий веб-сайти орқали бўш иш ўринларга берилган эълонга мувофиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.

Ишга қабул қилиш жараёни, яъни суҳбат реал вақт режимида онлайн-трансляция қилинади.

ФҲДЁ органлари фаолиятини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 498-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида”ги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Унга кўра, ФҲДЁ органи раҳбари (туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири, ФҲДЁ архиви мудири) лавозимига қуйидаги талабларга жавоб берган Ўзбекистон Республикаси фуқароси тайинланиши мумкин:

- йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган,

- олий юридик маълумотга эга бўлган,

- юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган.

❗️ФҲДЁ органи раҳбарлигига номзод бўлган шахс қоида тариқасида ФҲДЁ органи раҳбарлигига захирада турган бўлиши лозим.

⚠️ Шунингдек, ФҲДЁ органлари фаолиятига раҳбарлик қилиш билан боғлиқ лавозимларда ишлаган ёки ишлаб келаётган ходимларга нисбатан соҳа бўйича камида

уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлганлик талаби татбиқ этилмайди.

ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга

ва 2-тоифали инспектори ёки архивариус лавозимига юридик мутахассислик бўйича, қоида тариқасида, ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади.

ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотли номзод топилмаган тақдирда, ушбу лавозимга мазкур Низомда белгиланган тартибда юридик мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.

Амалдаги қонун ҳужжатларда ФҲДЁ органлари ходимларини ишга қабул қилишда уларнинг оилавий аҳволига эътибор қаратиш назарда тутилмаган, шунингдек айрим ҳолларда ушбу масала ходимнинг ҳуқуқлари бузилиши ёки камситилишига олиб келади.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан ходимларни ишга қабул қилишда унинг оилавий шароити, хулқ атвори, билим даражаси ва касбга бўлган садоқати ўрганилади.

Маълумот тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Баёнот

🔍 Эндиликда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларида “Сирли мижоз” тадбирлари ушбу хизматни кўрсатувчи консалтинг ташкилоти ёрдамида ҳам амалга оширилади.

Батафсил: 🔗
https://www.youtube.com/watch?v=-tV3PkIR4F0&feature=youtu.be

Tas ix: 🔗
https://mover.uz/watch/8c1Wcoum/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Расмий #Баёнот

"ЗАГС"лар сергак ДХА назоратида

Куни
-кеча ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ФҲДЁ бўлимларидан бири билан боғлиқ видео тарқалди. Унда ФҲДЁ бўлими мудираси Н. Н. билан фуқаронинг аудио-суҳбатлари келтирилган.

Таъкидлаш лозимки, ижтимоий тармоқларда чиқишидан аввал ушбу мазмундаги мурожаат Давлат хизматлари агентлиги 1148 ишонч рақами орқали келиб тушган ва маълумот тарқалиши кунига мазкур муаммо ҳал этилиб бўлган эди.

Мурожаат келиб тушганидан сўнг, Агентлик масъуллари томонидан ўша заҳотиёқ ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилди. Натижада, 5 июнь кунидан ФҲДЁ мудираси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, Н. Н. лавозимидан озод этилди.

Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар прокуратура идоралари томонидан ўрганилмоқда.

Батафсил: 🔗
https://www.youtube.com/watch?v=SyyhfTGXOLY&feature=youtu.be

Tas ix: 🔗
https://mover.uz/watch/QvEvJrum/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Расмий #Баёнот

Исм беришда қоида борми?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда исм, фамилия, ота исмини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган турли муҳокамалар авж олди.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу масалага ойдинлик киритади:

https://davxizmat.uz/uz/news/rasmij-baenot-ism-berishda-oida-bormi

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda