Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Диққат_муҳим #Айбсизлик_презумпцияси
⚡️Инсон шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир
Инсоннинг озодлиги, шаъни, қадр-қиммати бебаҳо ва дахлсиз қадрият сифатида доимо улуғланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
Шунингдек, фуқароларнинг контитуциявий ҳуқуқларидан бири бўлмиш айбсизлик презумпцияси мавжудлигини ҳам унутмасликлик лозим.
Яъни, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.
Шу сабабли, суд ҳукмисиз кимнидир қилган қилмишини жиноят содир этган деб айблаш ноўрин ҳисобланади.
📌Эслатиб ўтамиз, инсон шаъни ва қадр қимматини камситишга, унинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф туғдирадиган ҳар қандай хатти-ҳаракат қонунчиликда тақиқланади!
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими