Sevara Zakirova
332 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Семинар #Филиал

Республика бўйлаб сектор раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлитк кўрсаткичлари асосида баҳолашнинг янги тизимини амалиётга жорий этиш юзасидан семинарлар ташкил этилмоқда

Зарафшон шаҳар ҳокимлигининг бошқарув ходимлари учун ташкил этилган семинарда сектор раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш бўйича янги жорий этилган тизим ҳақида батафсил маълумот берилди.

Семинар давомида бошқарувда самарали қарорларини қабул қилиш каби раҳбарлар учун зарур кўникмаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, бошқарув ходимлари, сектор раҳбарларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятни ташкил этишда натижадорликка эришишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар берилди.

Саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
#Эксперт_шарҳи

⚡️Фаолият самарадорлигини баҳолаш — бугунги кун талаби

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарларининг ҳамда секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги баҳоланиб келинмоқда.

Жумладан, секторлар фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, “маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга кўтариш мақсадида 2020 йилдан бошлаб Наманган ва Хоразм вилоятлари туман (шаҳар)ларида, 2021 йилдан эса барча туман (шаҳар)ларда секторлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш тизими йўлга қўйилди.

👉 Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
📍17 июнь соат 10:00 да Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади

Йиғилишда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирлар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади. Конституциявий комиссия аъзолари томонидан таклифлар бирма-бир муҳокама қилиниб, асосли таклифлар бўйича аъзолар ўз хулосасини билдиради.

📺 Жараён тўғридан-тўғри «Ўзбекистон», «UzReport», «MY5», «RenessansTV» телеканаллари, шунингдек Конституциявий комиссиянинг Facebook'даги Bu mening konstitutsiyam расмий саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Комиссия йиғилишидаги муҳокамалар барча ҳамюртларимиз учун очиқ, шаффоф ҳолда ўтказилади.

Саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Аппеляция аризаси (НАМУНА).docx
15.6 KB
#Диққат_эълон

📍"Эл-юрт умиди” жамғармасининг 366 ўринга мўлжалланган 2022 йилдаги
2-стипендия танловининг 2-босқичининг cуҳбат жараёни якунланди.

🗓Суҳбат натижалари юзасидан апелляция аризалари 2022 йил 20 июнга қадар қабул қилинади.

📝Аппеляция бўйича аризаларни PDF шаклда Жамғарманинг [email protected] почтасига 📨 жўнатиш сўралади.

📄Аризанинг намунавий шакли юқорида ⬆️ бириктирилган.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари янги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
👍1
Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишди.
Янги марказда ўринлар сони олдинги 85 тадан 160 тага етказилган. Бемор бола ва унинг ота-онаси учун алоҳида шарт-шароитлар яратилган. Чет эллик консультантлар жалб этилиб, даволаш ва диагностика стандартлари янгиланди. Ўзак хужайралари трансплантацияси сони ошди.
Президентимиз марказда даволанаётган болалар ва уларнинг оналарига далда берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью Центра детской гематологии, онкологии и клинической иммунологии.
Количество коек в новом центре увеличилось с прежних 85 до 160. Созданы особые условия как для детей, так и родителей. Привлечены иностранные консультанты, обновлены стандарты лечения и диагностики. Увеличилось количество операций по трансплантации стволовых клеток.
Президент выразил слова поддержки лечащимся в центре детям и их матерям.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #bolalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёш_давлат_хизматчиларига_имтиёз

Хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар қандай тартибда тўланади?

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ш.М.Мирзиёев аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди;
- Президент Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишди;
- Давлат раҳбари раислигида оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди;
- Игна билан қудуқ қазиётган, тоқати тоғдек илм аҳлининг устахонасида меҳмонда.

Кўрсатувни бугун, 18 июнь куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 19 июнь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Хабарингиз бор, биз халқимиз билан маслаҳат қилиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг қамровли ислоҳотларни бошладик.

Энг муҳими, ўтган 6 йил мобайнида бутун жамиятимиз қайта уйғонди, одамларимиз янгича фикрлаш, ишлаш ва яшашга интилмоқда.

Бугун мана шу демократик янгиланиш жараёнларига янгича руҳ ва шиддат бериш, ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш зарурлигини барчамиз яхши англаб турибмиз.

Сўнгги йилларда фуқароларимиз томонидан амалдаги Конституцияни янада такомиллаштириш бўйича кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Хусусан, ўтган йили Президент сайловолди учрашувларида сайловчилар томонидан Асосий қонунимизни бугунги ҳаёт талабларига мос ҳолда янгилаш масаласи кўтарилган эди.

Сайловчиларимизнинг шу борадаги хоҳиш ва истакларини амалга ошириш учун Олий Мажлис палаталари томонидан Конституциявий комиссия тузилиб, фаолият бошлади. Қисқа даврда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди".