Sevara Zakirova
366 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
⚡️ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги марказий аппарати вакант лавозимларига очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

▪️ Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва соҳа кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи;

▪️ Жамотчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими етакчи мутахассиси;

▪️ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими етакчи мутахассиси;

▪️ Электрон ҳукуматни ривожлантириш бошқармаси Электрон ҳукумат инфратузилмасини ривожлантириш бўлими етакчи мутахассиси;

▪️ Лицензиялаш ва лицензия шартномалари ижросини таҳлил қилиш бўлими бош мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 27 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали@vacancy_argos

🔗Алоқада қолинг
#Очиқ_танловлар #Меритократия_амалда

Сўз танлов ғолибига

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали вакант лавозимга танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган номзод Ражабов Бунёд танлов жараёни билан боғлиқ фикр-мулоҳазалари билан бўлишди.

Батафсил

🔗Алоқада қолинг
#Сўраган_эдингиз

Мен юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасасини 2019 йилда битириб келганман. Менга устамалар татбиқ этиладими?

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонда қўшимча устамалар ёш мутахассис диплом олган йилда халқаро эътироф этилган (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World University) рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини 2021 йил ва келгуси йилларда тамомлаган ёш мутахассисга нисбатан татбиқ этилади белгиланган.

🔗Алоқада қолинг
Haydovchilik guvohnomalarini almashtirish uchun murojaatlar soni muddatni uzaytirishdan so‘ng sezilarli darajada kamaydi.

👉Batafsil
___________

Продление срока обмена водительских удостоверений более чем в 10 раз сократило поток водителей в центры государственных услуг

👉Читать на русском языке
#Биласизми #Инфографика

“Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”
Ҳукумат қарорига мувофиқ, хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган, етакчи компанияларда ишлаётган Ўзбекистон ёшлари (ёш ватандошлар)га вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

Жумладан:
ёш ватандошлар фаолияти давомида хизмат турар жойлари билан таъминланади;
давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаган ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга субсидия берилади;
“Ёш ватандошлар реестри” электрон тизими ишга туширилиб, мазкур тизим хориждаги ватандош олимлар, экспертлар ва тадқиқотчилар очиқ рўйхатдан ўтадиган платформага интеграция қилинади.

🔗Алоқада қолинг
⚡️Давлат хизматчилари учун махсус ўқув соати бошланмоқда

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

🎬 Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

▶️ Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги саҳифасига ўтиб, ушбу ҳавола https://www.youtube.com/watch?v=Wp6_OYxsNVc орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Онлайн_статистика

⚡️Очиқ танлов асосида 28 907 нафар фуқаро давлат хизматига қабул қилинди

▫️ Бугунги кунга келиб 807 мингга яқин номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

▪️ Жорий йилнинг 20 май соат 09:30 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz платформасига уланган ташкилотлар сони 14 316 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 14 553 тани ташкил этмоқда.

▪️Шу пайтга қадар портал орқали эълон қилинган очиқ танловларда 806 218 нафар номзод қатнашган бўлиб, улардан 28 907 нафари давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.

▪️Айни пайтда порталда 213 171 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

👉 Саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

🔗Алоқада қолинг
#Сўраган_эдингиз

Мен vacancy.argos.uz порталидаги шахсий кабинетимга кириш учун махфий паролни унутиб қўйдим. Уни қайта тиклашнинг имкони борми?

❗️Номзодларнинг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидаги шахсий кабинетига кириши ягона идентификация тизими id.egov.uz да олинган логин ва пароль орқали амалга оширилади. Шу сабабли Сиз, шахсий кабинетга кириш учун логин ва паролни ўзгартириш ёки уни тиклаш масаласида [email protected] ёки 1242 қисқа телефон рақами орқали маълумот олишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат_эътиборсиз_қолмайди

Давлат хизматчиларининг мурожаатлари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан @murojaat_argos_bot орқали қабул қилинмоқда.

Қайта алоқа боти орқали келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил қилиниб, мавжуд масалалар бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

🔗Алоқада қолинг
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 28 май куни бўлиб ўтади

Жорий йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлисини 2022 йил 28 май куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Жумладан,
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги

“Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги

“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги

“Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонунлар.

Алоқада қолинг
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Айни вақтда "Лидерлар китоби" муаллифи Хасанов Отабек Абдурашидович "Келажак лидерлари" дастури тингловчилари билан жонли мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Кузатиш учун👇
https://us06web.zoom.us/j/3774663566?pwd=UE44cnB5Tk41R2xuMVV1M0JNdzdVZz09

Идентификатор: 377 466 3566
Код: 423670

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️ “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилдаги 2-стипендия танловига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни якунланди!

Маълумот учун,
номзодларни саралаш икки босқичда амалга оширилади. 1-босқич ҳужжатларни белгиланган талаблар асосида қабул қилиш, таҳлил қилиш ва рўйхатга олишни кўзда тутади.
Ушбу босқич техник гуруҳ томонидан ўтказилади ва ҳужжатларини Жамғарма талабларига мос равишда тақдим этган номзодлар танловнинг 2-босқичига тавсия этилади.


Стипендия танловининг 2-босқичига тавсия этиладиган Номзодлар рўйхати тез кунда эълон қилинади❗️

Кейинги стипендия танлови тўғрисида маълумотга эга бўлиш учун Жамғарманинг расмий каналларини кузатиб боринг!

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аудиохабар
#Муаммо_нимада

Вазирлик ва идораларда кадр сиёсатини баҳолаш бўйича рейтинг жорий қилинади

Баҳолашдаги индикаторлар кўрсаткичлари "Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими" дастурий-аппарат комплекси орқали аниқланади.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
📩 Бугун вазирлик, идора ва ташкилотларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун унинг жойлашган манзилига бориш, қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун вазирлик ва идораларда ишонч телефонлари ва алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вазирлик ва идораларнинг мавжуд ишонч телефони ва алоқа ботлари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
#Соғлом_турмуш #Спорт #Teambuilding

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди

Давлатимиз раҳбарининг Фармони билан аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда — югуриш, минифутбол, велоспорт, бадминтон каби спортнинг бир неча турлари устувор этиб белгиланган.

Агентликнинг Касаба уюшмаси ва Ходимлар билан ишлаш бошқармаси томонидан ушбу Фармон доирасида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Давлат хизматчиларининг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиши самарали меҳнат фаолиятини олиб боришида ҳам муҳим.

Бу каби мусобақалар инсонда бирдамлик, жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, бир-бирини тушуниш, соғлом рақобатга киришиш каби хусусиятларни ривожлантиради.

🔗Алоқада қолинг