Sevara Zakirova
371 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#сайёр_хизматлар

Туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ходимларининг жисмоний ва юридик шахсларга сайёр давлат хизматлари кўрсатиш бўйича жадвалига кўра олис ҳудудларда ва аҳоли гавжум бўлган жойларда сайёр давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда.

Январь ойида 26 420 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Мижозлар мамнунияти Давлат хизматлари маркази фаолиятига берилган энг юқори баҳо.
#ДХА_кундалиги

Шунақаси ҳам бўлиб туради)🤔

Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари агентлигига савол ва таклифларингизни @davxizmataloqa_bot орқали йўллашингиз мумкин.

Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди!)
Ҳозирги кунда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланмасдан бирор ишни амалга ошириш имконсиз эканлиги фуқароларнинг ушбу соҳага бўлган эҳтиёжи қанчалар катта эканлигини кўрсатади. Бу соҳада халқимизни эҳтиёжларини ўз вақтида ва тўлиқ қондириш давлат хизматларини кўрсатувчи барча давлат органлари ва ташкилотларининг ўз вазифаларини лозим даражада бажаришларига боғлиқдир.

Шундай бўлсада, барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш қоидаларига бирдек амал қилинмаётганлиги ушбу соҳадаги фуқароларнинг мурожаатлари кўпайишига олиб келмоқда.

Батафсил:
https://telegra.ph/Ishonch-telefoniga-ishonch-bormi-02-14
#хизматлар

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#сайёр_хизматлар

Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан туманнинг олис ҳудуди ҳисобланган "Мустақиллик" маҳалласида "мобил" давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фуқаро Цой Алветинага унинг мурожаатига кўра, кадастр реестридан кўчирма тақдим этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик фаолиятида лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг муқобил усулларини кенг жорий этиш лозимлиги қайд этилди.
Лицензия бериш билан боғлиқ барча жараёнларнинг тўлиқ автоматлашган ягона электрон тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное приоритетным задачам коренного совершенствования порядка лицензирования и выдачи разрешений в сфере предпринимательства. Отмечена необходимость широкого внедрения альтернативных методов регулирования предпринимательской деятельности.
Поручено внедрить полностью автоматизированную единую электронную систему, включающую все процессы, связанные с лицензированием.

#Mirziyoyev #yigilish #tadbirkorlik #litsenziya #ruxsatnoma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#хизматлар

Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган 78 турдаги ўсимликлар рўйхати тасдиқланди

"Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (93-сон, 18.02.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, давлат ўрмон фондига кирмайдиган 78 турдаги дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхати тасдиқланди.

Маълумот учун, Президентнинг тегишли Фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача мораторий жорий этилган.

Қарорга кўра, мораторий жорий этилган давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесиш бўйича:
👉 давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аризаларни қабул қилишга;
👉 ҳудудий экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан дарахтлар ва буталарни кесиш учун хулосалар беришга;
👉 туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатномалар расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.

Табиий омиллар, касалликлар таъсирида шикастланган, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган дарахтларни кесиш ва қирқиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя қилинган ҳолда фақат туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Хайрия_акцияси

Агентликнинг кичик ҳиссаси

Агентлик жамоаси Орол бўйи табиатини асраб қолиш, бу ерда соғлом экомуҳитни шакллантириш юзасидан ҳудудни ободонлаштириш, ўрмон ва яшил табиат комплексини қайта тиклаш бўйича арча ва бошқа дарахт кўчатларини экишда, ҳудудни тозалаш ишларида фаол иштирок этди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/Agentlikning-kichik-hissasi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Энг сара информацион ахборотлар ва таҳлилий ҳамда ҳуқуқий материаллар улашишга мўлжалланган hudud24.uz сайти иш бошлади.

Ўйлашимча, ушбу сайт кенг аудиторияни муҳим ҳуқуқий маълумотлар билан тез орада забт этади.

Телеграм каналига аъзо бўлиб, сайтни фаол кузатувчиси бўлинг. 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfqEboRQ2dxgIj2QA
#Эълон

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!

ФҲДЁ соҳасига оид давлат хизматларидан фойдаланишда муаммоларга дуч келмоқдамисиз?

Унда 20 февраль куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали бўлиб ўтадиган жонли эфиримизга қўшилинг.

Сизларга мулоқотимизга уланиб, мавзуга оид саволларингизга онлайн жавоб олишни таклиф қиламиз.

Биз Сизни кутамиз!
———————————————————————-

#Объявление

ВНИМАНИЕ, ВНИМАНИЕ!

У вас есть вопросы касающиеся оказания государственных услуг в сфере ЗАГС?

Тогда присоединяйтесь к нашему прямому эфиру, запускаемому 20 февраля в 17:00 по ташкентскому времени на официальной странице Агентства госуслуг в фейсбуке.

Приглашаем присоединиться к нам, задать все интересующие Вас вопросы по данной теме и получить на них ответы в режиме онлайн.

Мы ждём Вас!
#Ташқи_нигоҳ

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Айни дамда "Ўзбекистон" телеканали орқали аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиғи Махмуд Абдижалиев билан жонли мулоқот эфирга узатилмоқда.
Кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар бериш тартиби

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/subsidii

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube