Sevara Zakirova
332 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилгача узайтирилди.

Янги белгиланган тартиб билан инфографика орқали танишишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимиз

Янги туманда янги марказ.

Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида бунёд этилган ва замонавий IТ-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган Янгиҳаёт туман Давлат хизматлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

ТАФСИЛОТ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мутахассисга_сўз_берамиз

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришнинг янги тартиби қандай?

"Права"ни алмаштириш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

Янги тартибни жорий этишдан қандай мақсад кўзланган?

❗️Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Баратов юқоридаги масалалар юзасидан батафсил маълумот беради.

МУТАХАССИСГА СЎЗ БЕРАМИЗ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Яшил_макон

Давлат хизматлари агентлиги «Яшил макон» учун ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан юртимизнинг шаҳар ва туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинишини маълум қилинганди.

"Долзарб 40 кунлик" лойиҳаси доирасида ДХА тизими масъуллари ҳам юртимиздаги экомуҳитни яхшилашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Маълумот учун, шу кунга қадар тизим ходимлари томонидан икки мингга яқин дарахт ва буталар экилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Айни дамда АОКА томонидан ташкил этилган брифингда Давлат хизматлари агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Севара Закирова фуқаролардан келиб тушаётган соҳага оид долзарб саволлар бўйича тушунтириш бермоқда.

📲 Брифинг тафсилотларини UzReport TV ва Ўзбекистон 24 телеканалларида томоша қилишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХА раҳбари пойтахтимизнинг Янгиҳаёт тумани Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди.

Унда У.Муҳаммадиев марказ ва ФҲДЁ бўлимида халқимизга хизмат кўрсатиш жараёни, одамларнинг соҳага оид фикрлари ва таклифлари билан қизиқди.

Хизмат кўрсатувчи ходимлар билан мулоқот вақтида У.Муҳаммадиев томонидан одамларнинг марказларда кўрсатилган хизматлардан мамнун бўлиб кетишлари муҳим эканлиги яна бир бор таъкидланди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Нега район ҳокими қийнамайди ўзини, одамлар олдидаги масъулиятини тушунмайди?"

Президент: "Почему хоким района не мучает себя, не осознает своей ответственности перед людьми?"
#Сўраган_эдингиз

Нотариус томонидан мерос иши учун оила аъзоларимни ФҲДЁ маълумотларини талаб қилинмоқда. Ҳужжатларни ФҲДЁ бўлимидан олсам бўладими?

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотлар нотариал идоралар томонидан ⚡️мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Adliya_xabari

⚡️Joriy yilning 27-noyabr kuni adliya vaziri Ruslanbek Davletov Yunusobod hamda Uchtepa tumanlaridagi davlat xizmatlari markazlari yangi binosining qurilish ishlari bilan yaqindan tanishdi.

Yunusobod tumani aholi soni ko‘pchilikni tashkil etadigan poytaxtimizdagi katta tumanlardan biri hisoblanadi. Tumanda jami 319 mingdan ziyod aholi istiqomat qiladi.

R. Davletov Yunusobod tumani Davlat xizmatlari markazining zamonaviy binosidagi qurilish-montaj ishlari bilan tanishar ekan, binolarni barpo etayotgan investorlar bilan uchrashuvda zamonaviy binolarda xalqimizga sifatli va har tomonlama qulay bo‘lgan sharoitlarni yaratishga alohida eʼtibor qaratdi.

👉Batafsil

@adliyangiliklari