Sevara Zakirova
362 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
🔴 #Live

Айни дамда АОКА томонидан ташкил этилган брифингда Давлат хизматлари агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Севара Закирова фуқаролардан келиб тушаётган соҳага оид долзарб саволлар бўйича тушунтириш бермоқда.

📲 Брифинг тафсилотларини UzReport TV ва Ўзбекистон 24 телеканалларида томоша қилишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#Мустақиллик_30_йиллиги
#ДХА_ҳудуд

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати тизимда меҳнат қилаётган ходимлар фаолияти ҳақида сўзловчи «Мустақиллик менинг тақдиримда» лойиҳасини давом эттиради.

Лойиҳанинг бу галги қаҳрамони «Содиқ хизматлари учун» медали соҳибаси, Қўрғонтепа туман 1-сон Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Мохидилхон Баҳриддинова.

Лойиҳа давомида қаҳрамонимиз иш фаолиятида эришаётган ютуқлар, бошидан ўтказган қийинчилик ва машаққатлар, касбига садоқати сўзлайди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Davxizmat_Ps
#Муаммо_нимада

ЖАРАЁННИ КИМ СУСТЛАШТИРМОҚДА?

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ,

ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар;

одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар;

18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилиши белгиланган.

❗️Бироқ, давлат хизматини кўрсатишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ахборот тизимларида юзага келаётган маълумотлар, хусусан архив маълумотларининг рақамлаштирилмаганлиги ва жорий маълумотларнинг ахборот тизимига ўз вақтида киритилмаётганлиги натижасида айрим муаммолар юзага келмоқда. Яъни,

🔸фуқарони ногирон деб топилганидан кейин ўз вақтида фуқаро маълумотлари тизимга киритилмаслиги;

🔸тизимга фуқаро ҳақидаги маълумотларнинг хатоликлар билан киритилаётганлиги, яъни тизимга паспорт маълумотлари ёки ЖШ ШИР хато киритилганлиги, ёки бўлмаса умуман киритилмаганлиги;

🔸100 мингдан ортиқ ногиронлиги мавжуд фуқароларнинг маълумотлари тизимга киритилган бўлсада, аксарият маълумотларга ЖШ ШИР киритилмаганлиги.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўрилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Эзгулик_меҳр
#Меҳр_улаш

ЭЗГУЛИК ВА МЕҲР БИЛАН

Бугун Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган акция доирасида Давлат хизматлари агентлигининг бир гуруҳ ходимлари ўзгалар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ўз қонини унга муҳтожларга беғараз топширдилар.

Эзгуликка ҳисса қўшиш ибратдир!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Эзгулик_меҳр
#Меҳр_улаш

''Меҳр улаш'' донорлик акциясида ДХА Самарқанд ва Сирдарё вилояти бошқармалари масъуллари ҳам фаол иштирок этмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз
#Биласизми

❗️Давлат хизматларидан масофадан туриб, электрон шаклда фойдаланилганда хизмат учун назарда тутилган тўловнинг 10% миқдорида чегирма мавжуд.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Семинар
#Тафсилот

Ўзбекистонда гендер тенглик масалалари

Давлат хизматлари агентлиги тизими хотин-қизлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази етакчи мутахассиси Акбарқулова Зиёда Умматалиевна иштирокида Ўзбекистонда гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқлари, оила ва ажрим масалалари ҳамда аёллар тадбиркорлиги масалалари бўйича семинар ташкил этилди.

ТАФСИЛОТ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хорижий_ОАВ_биз_ҳақимизда

Жанубий Кореяда чоп этиладиган нуфузли нашрлардан бири - «The Korea Herald» газетаси ўзининг расмий веб-саҳифасида Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш тизимининг ислоҳ қилиниши мавзусига бағишланган мақола эълон қилди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Доимий яшаш манзилим бошқа вилоятда, Тошкент шаҳридан хорижга чиқиш паспортини олсам бўладими?

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойили асосида амалга оширилади.


Доимий яшаш манзилим бошқа вилоятда бўлса Тошкент шаҳридан никоҳдан ўтиш имконияти мавжудми?

❗️Мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармонига асосан фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш экстерриториаллик тамойили асосида амалга оширилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ОАВ_биз_ҳақимизда

"Правда Востока" газетаси 2021 йил 17 сентябрдаги 186-сонида Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиевнинг "Давлат хизматларини кўрсатиш: фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади" номли мақоласи билан танишишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлисида иштирок этди.

ШҲТнинг ўтган 20 йилдаги фаолиятининг асосий якунлари ҳамда истиқболдаги устувор вазифалари муҳокама қилинди. Глобал ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди. 2021-2022 йилларда ШҲТга Ўзбекистон раислик қилишини инобатга олиб, давлатимиз раҳбари ташкилотнинг келгуси даврдаги асосий устувор йўналишлари ва вазифаларига тўхталиб ўтди.

Батафсил
_____________

https://t.iss.one/aoka_uz