#Муносабат
Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган ном билан МЧЖ рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.
‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд 👆
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter

Давлат хизматлари агентлиги коррупцияга мутлақо муросасиз муносабатда
Ижтимоий тармоқларда фарзандини боғчага навбатга қўйганига 4 ой бўлганлиги ҳамда 35-ўриндаги навбати ҳали бир қадам ҳам жойидан силжимаганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.
Давлат хизматлари агентлиги ушбу масала юзасидан қуйидагиларни билдиради.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш жойлар ҳақида маълумотлар Мактабгача таълим вазирлигининг “OpenEMIS” ахборот тизимига жойлаштирилиб борилади.
Мактабгача таълим вазирлиги ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ (Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими) билан интеграциялашувини таъминлайди.
Мактабгача таълим вазирлиги муассислигидаги “OpenEMIS” электрон дастури орқали маълумотлар базасини юритиш Давлат хизматлари агентлиги тизимининг (давлат хизматлари марказлари) ваколати доирасига кирмаслиги билдирилади.
Давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
✅сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);
✅болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш;
✅бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш.
Аввалроқ хабар берганимиздек, болаларни давлат "боғча"ларига жойлаштиришдаги навбатлар юзасидан Давлат хизматлари агентлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари ҳамкорликда таҳлиллар ўтказган.
Бугунги кунда навбатни билиш учун махсус телеграм-бот ёки Мактабгача таълим вазирлигининг веб-сайтидан фойдаланиш мумкин.
❗️Хабарда кўрсатилган ҳолат бўйича масалани тўлиқ ўрганиб чиқиш учун фуқаро томонидан ариза рақами ҳақидаги маълумот тақдим этилса, батафсил ўрганиб чиқилиши мумкинлигини маълум қиламиз.
Илгари кўп маротаба айтган бўлсак ҳам, яна бир бор такрорлаймиз.
Давлат хизматлари агентлиги кадрлар сиёсати тизимда коррупцияга мойил шахсларни аниқлаш ва уларни хизмат кўрсатишларига йўл қўймасликка йўналтирилган.
Агентлигимиз давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида жамоат назорати принципларини қўллаб-қувватлайди.
Давлат хизматлари марказлари ёки ФҲДЁ бўлимларига мурожаат қилганда коррупцияга дуч келсангиз, бу ҳақда дарҳол бизни хабардор қилишингизни сўраймиз (Ишонч рақами —1148, @antikorbot).

Telegram
Davlat xizmatlari agentligi - Агентство государственных услуг
#Долзарб
⁉️ Боғчалардаги навбатлар: муаммо нимада?
Сўнгги пайтларда болаларни давлат боғчаларига жойлаштириш, навбатлар юзасидан кўп мурожаатлар келмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари ҳамкорликда ушбу камчиликларни…

Айрим ижтимоий тармоқларда Давлат хизматлари агентлиги веб-сайти ҳамда ишонч телефони фаолияти билан боғлиқ хабар тарқалди.
Давлат хизматлари агентлиги қуйидагиларни билдиради.
Бугунги кунда Агентликнинг веб-сайтини такомиллаштириш мақсадида техник ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақида сайтнинг асосий саҳифасида махсус хабар ҳам жойлаштирилган.
Шунингдек, Давлат хизматлари агентлиги ишонч телефони 1148 рақами орқали 1 кун давомида 200 дан ортиқ қўнғироқлар қабул қилинади. Бугунги кунга қадар, ушбу телефонга келиб тушаётган қўнғироқлар 1 нафар оператор томонидан қабул қилиниб келинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, Давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига ахборот хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида давлат муссасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди.
Эндиликда, ушбу Марказ тизимида ахборот-алоқа маркази ташкил этилиб, 1148 рақами орқали 10 нафарга яқин операторлар томонидан қўнғироқларга жавоб берилиши йўлга қўйилмоқда.
Хабарда келтирилган техник масалалар, мутахассислар томонидан ўрганилиб, бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

ДХА: Тизимда меҳнат қонунчилигига тўлиқ риоя қилинади.
Айрим ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти ФҲДЁ тизимида шанба куни ҳам ишга келасизлар деб буйруқ чиқарилганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.
Давлат хизматлари агентлиги хабар юзасидан қуйидагиларни билдиради.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, 17 июль – шанба кунидан 21 июль – чоршанба кунига; 24 июль – шанба кунидан 22 июль – пайшанба кунига кўчирилган. Шунингдек, 21 июль – чоршанба, 22 июль – пайшанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.
Юқоридагиларга кўра, Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимлари ишга чиқишга мажбур қилинганлиги ҳақида хабарлар асоссиз.
Аввал турли ҳудудлар ФҲДЁ бўлимларининг иш вақти ҳар хил бўлган. Масалан, Тошкент шаҳрида душанба — дам олиш куни бўлган бўлса, бошқа ҳудудларда иш куни эди.
Бу ҳолат, мазкур маълумотга эга бўлмаган аҳолига ноқулайлик туғдирар эди. Давлат хизматлари агентлиги томонидан ушбу масала қайта кўриб чиқилиб, ФҲДЁ бўлимларининг тўлиқ иш вақти душанба – жума кунлари этиб белгиланди.
Тўғри, аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ФҲДЁ бўлимларида шанба кунлари ҳам 9.00 дан – 15.00 га қадар аҳолига хизмат кўрсатилади.
Бунда, меҳнат қонунчилигига тўлиқ риоя қилинган ҳолда шанба кунлари ишлайдиган ходимларнинг умумий иш вақти ҳафтасига
40 соатдан ортмайди.

Юнусобод туманидаги ФҲДЁ бўлимида бир соатдан бери "свет" йўқлиги ҳақидаги хабар тарқалди.
✳️Ушбу хабарда келтирилган масала юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан қуйидагича муносабат билдирилади:
🔰Маълумки, шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида жазирама иссиқ ҳаво ҳарорати мавжуд автоматик қурилмаларнинг ўта юклама билан ишлашига ва натижада фавқулодда аварияли ҳолатлар юзага келишига олиб келмоқда.
🔻Бу эса ўз навбатида хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир қилмоқда.
📍Бугун Юнусобод туманидаги трансформатор пунктида фавқулодда аварияли ҳолат содир бўлганлиги сабабли ушбу ҳудуда жойлашган Юнусобод тумани ФҲДЁ бўлимида ҳам электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар содир бўлди.
✅Ушбу ҳолат “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан бартараф этилди.
📌Эслатма: 2021 йилнинг 1 июнидан эътиборан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ҳамда такрорий гувоҳномаларни бериш барча учун қулай бўлган экстерриториал тамойили (қаерда рўйхатда турганлигидан қатьий назар) асосида амалга ошириб келинмоқда.
Тушунганингиз учун миннатдормиз!

Айрим ижтимоий тармоқларда Субсидия нега берилмаяпти? мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси масала юзасидан қуйидагиларни билдиради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сон қарорига асосан уй-жой сотиб олиш учун субсидия юзасидан ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилган.
Шунга кўра, мазкур масалада фуқаро Мансуров Улуғбек Жумаевичнинг мурожаати Шўрчи туман давлат хизматлари маркази орқали 2020 йил 16 декабрда масъул ташкилотларга юборилган.
Ушбу мурожаатга асосан фуқаро У.Мансуровга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 17 февралдаги Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги 1722/226-5491-сон хабарномасига кўра давлат бюджети ҳисобидан уй-жой сотиб олиш учун Термиз шаҳридан субсидия ажратилиши белгиланган.
2020 йил учун 424 нафар фуқарога ажратилган субсидия маблағлари бўйича тўлов амалга оширилган ҳамда яна 467 нафар фуқароларга ҳам ижобий хулосалар берилган. Шундан 278 нафар фуқаролар бошланғич бадални тўлашга ўз розиликларини билдирган.
Фуқаро У.Мансуров уй-жой жой сотиб олишга субсидия беришни сўраб 2020 йилнинг декабрь ойидаги мурожаатига кўра берилган ижобий хулоса асосида бошланғич тўловни амалга ошириш истагини билдирган 278 нафар фуқаролар рўйхатига киритилган.
❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 44-бандига асосан ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидиялар сони тугаганлиги сабабли субсидия олиш имкониятига эга бўлмаган талабгорлар кейинги йил учун субсидия олувчилар рўйхатига автоматик тарзда киритилади.
Юқоридагилар кўра, молия бўлими томонидан 2021 йил 5 январда берилган хулосасида кўрсатиб ўтилганидек, 2021 йилда Сурхондарё вилояти учун шаҳар жойларида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш учун назарда тутилган маблағлар молиялаштирилганда, фуқаро У.Мансуровнинг масаласи ўз ечимини топади.
Ҳурматли фуқаролар!
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид саволларингиз билан Давлат хизматлари агентлигининг 1148 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

ДХА ТИЗИМИ РИВОЖЛАНИШДАН ТЎХТАБ ҚОЛГАНИ ЙЎҚ.
Холис фикр блогида эълон қилинган “Ҳалиям навбатим биринчи экан...” номли хабар юзасидан Давлат хизматлари агентлиги қуйидагиларни билдиради.
Хабарда эълон қилинган телефон рақами Яшнобод тумани Давлат хизматлари марказига тегишли. Бугун ушбу марказда 9 нафар ходим хизмат кўрсатиб келмоқда. Мурожаат юзасидан аниқ маълумотлар, яъни қўнғироқ қилинган вақт ва мурожаатчининг телефон рақами тақдим этилмаганлиги сабабли, вазиятни тўлиқ ўрганиш имкони бўлмади. Ҳолат юзасидан тўлиқ маълумотлар тақдим этилганда, ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилади.
Маълумот учун, бугунги кунда жойлардаги 205та Давлат хизматлари марказлари ва уларнинг олис ҳудудлардаги 126та филиаллари орқали 157 турдаги давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда. Марказларнинг 165таси замонавий, барча шароитларга эга бинолар билан таъминланган бўлиб, бир кунда 500-1500 фуқароларни қабул қилиб келмоқда.
Давлат хизматлари марказларида жами 2 267 нафар ходим хизмат кўрсатади. Бу эса, бир кунда 1 нафар ходим ўртача 50-60та хизмат кўрсатади демакдир.
Давлат хизматлари агентлиги хизмат сифатини ошириш, хизматлардан фойдаланиш жараёнини имкон қадар соддалаштириш устида тинимсиз ҳаракатда. ДХА ташкил этилганидан буён бугунги кунгача аввал талаб қилинган 500та хужжатдан 271 таси камайтирилиб, хизмат кўрсатиш муддати 181 кундан 86 кунга қисқарди.
Тўғри, марказларда навбат кутиш ҳолатлари мавжуд. Бироқ, фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида бугун Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизматларданинг аксариятида электрон шаклда my.gov.uzпортали орқали, почта шаҳобчалари орқали, марказларнинг олис ҳудудлардаги филиаллари орқали, Давлат хизматлари марказларида ташкил этилган электрон хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган фуқаролар учун мўлжалланган ўзига ўзи хизмат кўрсатиш бурчаклари орқали фойдаланиш имкони яратилган. Қолаверса, Давлат хизматлари марказларига ташрифингизни олдиндан навбатга ёзилиш орқали режалаштириб, навбатни кутмасдан хизматлардан фойдаланиш имкони ҳам мавжуд.
Ёши улуғ, ногиронлиги бўлган, бориш қийин бўлган ҳудудларда махсус жиҳозланган автотранспорт воситасида сайёр давлат хизматларини кўрсатиш ҳам йўлга қўйилган. Маълумот учун бугунги кунга қадар 800 000га яқин шундай хизматлар кўрсатилди.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилган бўлиб, ушбу марказ бугунги кунда давлат хизматларидан фойдаланишда кўп сўраладиган саволлар тўғрисида маълумот бериш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан аризаларни қабул қилиш ва мурожаат қилувчиларга онлайн-консультациялар ва тегишли тушунтиришлар бериб келмоқда.
Марказда ташкил этилган махсус “call-марказ” фуқароларимизнинг соҳага оид барча саволларига тушунтириш беришга тайёр. “Сall-марказ” иш вақти душанбадан жума кунига қадар соат 9.00 дан 18.00гача (тушлик соат 13.00-14.00).
Ҳурматли фуқаролар!
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид саволлар, таклиф ва мурожаатларинингиз билан Давлат хизматлари агентлигининг 1148 телефони орқали мурожаат қилишингизни яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.

Forwarded from Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal (Эркин Дорипов)
#Муносабат
Кеча human. uz сайтида Тошкент вилояти Чиноз тумани ФҲДЁ бўлими мудирига тегишли бўлиши айтилган ёзув юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жойига чиққан ҳолда хизмат текшируви ўтказилди.
Текширув давомида фуқаро ва Чиноз тумани ФҲДЁ бўлими мудираси билан бўлган суҳбат уларга тегишли эканлиги тасдиқланди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 16 июль санасида фуқаро Ж.Д. қонуний никоҳдан ўтиш масаласида Чиноз тумани ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган. ФҲДЁ бўлими масъул ходими томонидан фуқарога хизмат кўрсатиш учун белгиланган давлат божи, герб йиғими ва пуллик хизмат тўловлари учун жами 220 минг сўм миқдорда инвойс шакллантирилиб берилган. Фуқаро мурожаат қилган вақтда банк тўлов тизимида узилишлар сабабли, фуқаро тўловни амалга ошира олмаганлигини билдириб, тўлов суммасини мудира хонасидаги столга қолдириб, тўловларни амалга ошириб қўйишини илтимос қилиб чиқиб кетган.
Жорий йилнинг 2 август куни собиқ архивариус (аввалроқ, блогер Мухбир Далиев томонидан эълон қилинган, Чиноз тумани ФҲДЁ бўлимидаги ҳолат юзасидан икки мисра маълумот айнан ушбу шахс билан боғлиқ) Б. М.нинг турмуш ўртоғи О. фуқаро Ж.Д. га мурожаат этиб, бўлим мудираси билан телефон орқали боғланишини илтимос қилиб !, ҳолат бўйича суҳбат қуришни сўрайди. Суҳбат жараёни аудио ёзувига муҳрланиб, 22 август куни human. uz сайтига жойлаштирилди.
Ҳолатга аниқлик киритилганда, фуқаро Ж. Д.га мазкур аудиоёзув собиқ архивариус Б. М.нинг турмуш ўртоғи фуқаро О.нинг ўзига кераклигини, собиқ архивариусни асоссиз ишдан бўшатилганлигини таъкидлаб, аудиоёзувни фуқаро О. ўз телефонига юклаб олганлигини билдирди. Ҳозирда фуқаро Ж. Д. мазкур аудиоёзув ижтимоий тармоқларга жойлаштирилганлигидан норози.
Маълумот учун, фуқаронинг никоҳдан ўтиши билан боғлиқ барча тўловлар банк орқали тўланган.
Бугун ҳолат юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган хизмат текшируви якунланиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилояти Чиноз тумани прокуратурасига юборилди.
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda

Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!
Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ФҲДЁ бўлимида таржимон билан боғлиқ ҳолат юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилмоқда.
Натижаси юзасидан ахборот берилишини маълум қилинади.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ФҲДЁ бўлимида таржимон билан боғлиқ ҳолат юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилмоқда.
Натижаси юзасидан ахборот берилишини маълум қилинади.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлаётган my.gov.uz порталида ФҲДЁ маълумотларига оид масала назоратга олинди.
Давлат хизматлари агентлиги мутахассислар томонидан муаммо сабаби ўрганилганидан сўнг, натижалари ҳақида маълумот берилади.