Sevara Zakirova
373 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_Жавоб

Мен махсус рухсатномани олиш учун онлайн шаклда my.gov.uz порталида тўлдирдим. Уни аслини олиш учун давлат хизматлари марказларига бориш керак экан. Ўзимнинг автотранспортимда давлат хизматлари марказлари борсам бўладими?

❗️Махсус рухсатномани олиш учун онлайн шаклда my.gov.uz портали орқали Сўровнома тўлдирилиши ва белгиланган ҳужжатлар илова этилиши лозим.

Сўровнома белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин QR-код қўйилган рухсатнома ёки рухсатнома бериш рад этилгани тўғрисидаги хабарнома юборилади.

Хабарнома берилгандан кейин бир иш куни ичида Давлат хизматлари марказидан рухсатноманинг аслини олиб кетиш мумкин бўлади.

Ўша юборилган рухсатнома бериш тўғрисидаги хабарнома ариза берувчининг автотранспорт воситасида Давлат хизматлари марказигача ҳаракатланишига асос ҳисобланади.
#Савол_Жавоб

Савол: Мен Давлат хизматлари марказига стикер олиш учун ҳужжат топширдим. Кўчага чиққандим, ички ишлар ходими машинамни тўхтатди. Стикерим йўқ, лекин ариза топширдим десам ҳам, жаримага тортди. Бу тўғрими?

❗️Рухсатномангиз тайёр бўлганидан сўнг, my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетингизга хабар келади, ёки Давлат хизматлари маркази ходими Сизга қўнғироқ қилади.

Ариза ҳолатини текшириш учун мустақил равишда, қуйидаги ҳаволадан ўтсангиз, бас https://my.gov.uz/uz/site/task-view

⚠️ ДХМ томонидан юборилган хабарнома ариза берувчининг автотранспорт воситасида ДХМгача ҳаракатланишига асос ҳисобланади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_Жавоб

Автотранспортда ҳаракатланиш учун махсус стикерим бор, бироқ машинамни суғурта полиси муддати тугади. Менга қандай жавобгарлик чораси қўлланиши мумкин?

❗️Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, карантин даврида муддати тугайдиган барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг (фуқаролик паспорти, Ўзбекистонда яшаш рухсатномаси), автотранспорт воситалари учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, транспортни бошқариш учун ишончнома, транспорт воситасини (қайта) рўйхатдан ўтказганликни ҳамда техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилади. Уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарлик ва бошқа чоралар қўлланилмайди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_Жавоб

Давлат хизматларини онлайн олиш учун электрон имзо керак экан. Уни қандай олиш мумкин?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_Жавоб

Онлайн никоҳдан ўтиш мумкинлиги ҳақида эшитдим. Карантин 10 майга қадар узайтирилганлиги барчага маълум. Шу пайтгача онлайн никоҳдан ўтишим мумкинми?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_Жавоб

Тошкент вилоятида яшайман. Уйимиз олдида қуриган дарахт бор. Уни кесиш учун қаерга қандай мурожаат қилсам бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ–5863-сон Фармонининг 4-бандига асосан 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабрга қадар давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий эълон қилинган. Бунда, табиий омиллар ёки зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари таъсирида зарарланган, қуриб бораётган ёки қуриб қолган, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф туғдирувчи дарахтлар ва буталарни санитар кесиш ва қирқишга мораторий амал қилмайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ қуриб қолган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома берилганлиги учун тўлов ундирилмайди. Бунинг учун my.gov.uz ҳавола орқали ариза юборишингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_жавоб

Яқинда фарзандли бўлдим. Суюнчи пулини қандай олсам бўлади?

Суюнчи пулини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари хизматлари порталидан (my.gov.uz) рўйхатдан ўтишингиз ҳамда тегишли хизмат турини танлаб ариза юборишингиз мумкин.


Шунингдек, карантин тадбирлари тугагач тегишли туман пенсия бўлимларига бориб мурожаат қилишингиз мумкин.
#Савол_Жавоб

Давлат хизматлари агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали фуқароларимиздан келиб тушаётган, кўп учраётган саволларга жавоблар билан таништиришда давом этамиз.

Субсидиялар кимга берилади?

❗️Эслатиб ўтамиз, мазкур маблағлар фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_Жавоб

Мен Бухоро вилоятида туғилганман. Ёшим 25 да. Ҳозирда исмимни ўзгартирмоқчиман. Буни тартибини батафсил тушунтириб берсангиз?

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза ариза берувчи 16 ёшга тўлгач турар жойдаги ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.

Агар 16 ёшга тўлган шахс паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат олгунга қадар фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш ҳақида ариза берса, у ҳолда аризага туғилганлик ҳақида гувоҳнома илова қилинади.

ФҲДЁ бўлими мудири тақдим этилган ҳужжатлар асосида, зарур ҳолларда эса бошқа ФҲДЁ органларидан ўзининг талаби бўйича керакли далолатнома ёзувлари нусхаларини олганда йиғилган ҳужжатларни йиғмажилдга тикади ва тегишли текширув ўтказиш учун ички ишлар органига жўнатади.

Ички ишлар органи тақдим қилинган ҳужжатларни 30 кун мобайнида ўрганиб чиқади, ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш хусусида асосланган хулоса тузади ва уни ФҲДЁ органига тақдим этади.

Ички ишлар органининг хулосасини олгандан кейин ФҲДЁ органи тақдим этилган ҳужжатлар асосида фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ёки ўзгартиришни рад қилиш тўғрисида асосланган хулоса тузади.

❗️Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 5-банди “а” кичик бандига мувофиқ 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
50 фоизи
ва 18 ёшдан катта фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_Жавоб

ФҲДЁ бўлимига никоҳни қайд этиш учун ариза топширганмиз, лекин никоҳимиз ҳали қайд этилмади, ҳужжатларни ҳам тўлиқ топширмаганмиз, никоҳни қайтарсак бўладими?

❗️Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига кўра, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига мувофиқ, никоҳни қайд этиш фақат никоҳланувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади. ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигига ҳамда ушбу текширувларнинг натижалари тўғрисида уларнинг хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак.

Никоҳнинг ишончнома бўйича ёки вакил орқали, шунингдек тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома бўлмаганда қайд этилишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг (31.12.2018 й, рўй.рақами 2547,) 91-бандида никоҳ тузилганлигини қайд этиш ҳақидаги ариза берилган кундан бошлаб тўрт ой ичида йўқланмаган аризалар муддатида йўқланмаган никоҳ тузилганлигини қайд этиш ҳақидаги аризаларни йўқ қилиш бўйича далолатнома тузган ҳолда ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_Жавоб

Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани йўқотганман. Такрорий гувоҳнома олиш тартиби қандай?

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_Жавоб
Фарзанд олишга қарор қилдик, унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани қандай расмийлаштириш мумкин?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_Жавоб

Турар жойни нотурар жойга алмаштириб, бизнес билан шуғулланмоқчи эдим. Кимга ва қаерга мурожаат қилишим керак?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_Жавоб

Фарзандликка олиш ва уни расмийлаштириш тартиби қандай?