Sevara Zakirova
373 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Муаммо_нимада

⚡️Маълумотлар мос келмаган тақдирда бизга хабар беринг!

Ижтимоий тармоқларда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ФҲДЁ архив маълумотларидаги ноаниқликлар муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу масалага ойдинлик киритади.

ФҲДЁ ягона электрон архив базаси бу нима?

Тизимда фуқароларнинг 60 млн.га яқин ФҲДЁ архив маълумотлари рақамли кўринишда акс этган. Бугунги кунда мутахассислар томонидан ушбу тизим такомиллаштирилиб, ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) мавжуд маълумотларга бириктириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бу борада хориж тажрибаси қандай?

Озарбайжон ва Грузия давлатлари бу соҳада илғор тажрибага эга давлатлар ҳисобланиб, ушбу давлатларда 10 йил аввал асос солинган тизимда ЖШШИР ёрдамида у ёки бу шахснинг шажараси (7 авлоди)ни аниқлаш ишлари якунланмоқда.

Маълумотлардаги хатоликларни бартараф этиш мақсадида, фуқароларнинг ёрдамидан ҳам кенг фойдаланилган. Бу эса, фуқароларнинг оила таркиби (шажара)ни яратишда муҳим ўрин тутиб, фуқаронинг оила аъзолари ҳақида ҳаққоний маълумотларни олиш имконини беради.

Айнан ушбу усулдан Грузия, Озарбайжон, Эстония каби давлатларда ҳам кенг фойдаланилиб, мукаммал ҳолатга келтирилган.

Тизимда кузатилаётган ноаниқликларга сабаб нима? Уларни қандай тузатиш мумкин?

Юқорида қайд этилганидек, ҳозирда мутахассислар томонидан ушбу тизим такомиллаштирилиб, ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) мавжуд маълумотларга бириктириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу жараён ҳали тўлиқ якунига етказилмаганлиги ҳамда синов жараёнида эканлиги сабабли, тизимда ноаниқликлар учрамоқда. Мутахассислар эса, ўз навбатида уларни бартараф этиш учун тинимсиз ҳаракатда.

Ҳурматли фуқаролар!

Давлат хизматлари агентлигининг асосий мақсади - аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, сифатли ва шаффоф хизматларни тақдим этилишини ташкил этиш.

Мутахассисларимиз Сизларга қулайлик яратиш учун тинимсиз изланишда.

Лекин янгиликларни жорий этишда турли ноаниқликлар, хатоликлар, маълумотларнинг мос келмаслиги ҳолатларига ҳам дуч келмоқдамиз.

⚡️ Тизимдаги ушбу хизматни синов тариқасида жорий этишдан кўзланган мақсад - Сизлар билан ҳамкорликда ишончли ва аниқ маълумотларни шакллантириш.

❗️Агар Сизга ўзингизнинг ёки яқинингизнинг ФҲДЁ маълумотларингиз билан боғлиқ ноаниқ маълумотлар кўрсатилиши ҳолатига дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигига 71-207-00-66 телефони орқали мутахассисларнинг 1027, 1028, 1056 ички рақамларини терган ҳолда
хабар беришингиз мумкин.

Шунингдек, аниқланган хатоликлар юзасидан
ДХА ҳудудий бошқармалари масъулларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

Тизимни такомиллаштиришда Сизнинг кўмагингизга умид қиламиз, қўшаётган ҳиссангиз учун миннатдормиз!

❗️Маълумот учун: тез кунларда шахсий кабинетингиздаги "маълумотлар тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш ва/ёки тақдим этилган маълумотларни тўғрилаш(маълумотлар мос келмаган тақдирда) мақсадида мурожаат қилиш" тугмаси
ҳам яратилади.

ВИДЕО

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муаммо_нимада

Боғчага навбатингизни кузатиб боринг. Акс ҳолда...

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш давлат хизматини кўрсатиш Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида тартибга солинади.

Ушбу регламент талабига кўра, фуқаро ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Амалиётда фуқароларимиз томонидан фарзандининг боғчага йўлланмаси шакллантирилганидан кейин, ўз вақтида йўлланма билан боғчага бормасдан, йўлланманинг амал қилиш муддати ўтганидан сўнг мурожаат қилиш, масъуллари бу бўйича тушунтириш берган бўлишига қарамай, қаттиқ эътироз билдириш ҳолатлари учрамоқда.

Ҳурматли ота-оналар!

Фарзандингизни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун мурожаат қилганингиздан сўнг, унинг навбатини search.mpe.uz сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кузатиб боришингизни сўраймиз.

Шаффофликни таъминлаш мақсадида навбатда турганлар рўйхатини кузатиш имконияти яратилган.

Навбатни кузатишингиз учун Сизга ариза рақами ёки боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома серияси ва рақами керак бўлади.

❗️Тўғри, йўлланма шаклланганда, сўровномада кўрсатилган телефон рақамига смс-хабарнома юборилиши йўлга қўйилган. Бироқ, телефон рақами нотўғри кўрсатилганда ёки уни белгиланган шаклда кўрсатилмаслиги оқибатида смс-хабарнома керакли шахсларга етиб бормаслиги, юборилган смс-хабарномаларга эътиборсизлик натижасида тайёр бўлган йўлланмаларнинг "куйиб кетиш" ҳолатлари кузатилмоқда.

⚡️Йўлланма шакллантирилган кундан 15 иш куни ичида боғчага мурожаат қилинг!

❗️Фарзандингизни боғчага навбати келганлиги тўғрисида шаклланган йўлланма 15 иш куни ўтгач бекор қилинади. Ўрин эса навбатда турган кейинги даъвогарларга берилади ва фарзандингизни қайтадан навбатга қўйишингиз керак бўлади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муаммо_нимада

Боғчага навбатингизни кузатиб боринг. Акс ҳолда...

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат_муҳим
#Муаммо_нимада

Бугун 17 декабрь куни соат 13.00да пойтахтимизнинг Яшнобод тумани Давлат хизматлари марказида сув қувурида авария ҳолати юзага келганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан мутахассислар жалб этилиб, ҳозирда авариявий ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Шу муносабат билан, 17 декабрь куни Яшнобод тумани Давлат хизматлари маркази ҳамда бинода жойлашган ФҲДЁ бўлими фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Ҳурматли фуқаролар!

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз ҳамда зарур хизматлардан фойдаланиш учун "прописка", яъни рўйхатда турган жойингиздан қатъий назар пойтахтимиздаги исталган ДХМ ёки ФҲДЁ бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муаммо_нимада

ДХА: Смс-хабарнома адашиб келиши мумкинми?

Сўнги вақтларда фуқароларимиздан Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали давлат хизматларига оид смс-хабарномаларга оид саволлар кўпайди. Ушбу масалага ойдинлик киритамиз.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муаммо_нимада

ДХА: Смс-хабарнома адашиб келиши мумкинми?

Аввалроқ хабар берганимиздек, фуқароларимиздан Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали давлат хизматларига оид смс-хабарномаларга оид саволлар келиб тушмоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритамиз.

СМС-хабарнома ўзи нимага керак?

Давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида шаффофликни таъминлаш мақсадида тўланиши керак бўлган ёҳуд тўланган пул маблағлари ҳақидаги маълумот мурожаат муаллифларининг телефон рақамларига смс-хабар тарзида юборилади. Хабарда, амалга оширилиши керак бўлган тўловнинг инвойс рақами ва белгиланган миқдори кўрсатилган бўлади.

Нимага айнан Сизга?

Фуқаро Давлат хизматларидан фойдаланаётган вақтида смс-хабар учун телефон (мобил) рақамини кўрсатади. Амалиётда мурожаатчи томонидан ўзининг эмас, балки турмуш ўртоғи, қариндоши ёки яқин дўстининг рақамини, шунингдек, нотўғри рақамни кўрсатган ҳолатлар учрайди. Бу эса, давлат хизматлари кўрсатиш жараёнининг босқичлари, тўловлар ҳақидаги смс-хабарноманинг мурожаат эгасига эмас, айнан Сизга юборилишига сабаб бўлади.

Масаланинг ечими қандай?

Аввало, давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномаларни тўлдиришда телефон рақамингиз тўғри кўрсатилганлигини текшириб кўринг.

Агар Сизга, юқорида келтирилган мазмундаги хабарлар келса ва бу сизни шубҳалантирса (Сиз давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат этмаган бўлсангиз), Давлат хизматлари агентлигига 1148 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муаммо_нимада

"ПРАВА" АЛМАШТИРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

Бир кунда ДХМлар орқали ўртача нечта фуқарога "права" алмаштирилиб берилаяпти?

🎤Шу каби саволлар билан фуқароларимизга юзландик.

⚡️Эски "права"ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга, балки БЕВОСИТА ВАКОЛАТЛИ идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадагисига алмаштириш ДХМлар орқали муқобил равишда фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аудиохабар
#Муаммо_нимада

Вазирлик ва идораларда кадр сиёсатини баҳолаш бўйича рейтинг жорий қилинади

Баҳолашдаги индикаторлар кўрсаткичлари "Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими" дастурий-аппарат комплекси орқали аниқланади.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴 #Иқтибос
#Муаммо_нимада

Отабек Хасанов, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари:

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ этилган давлат органлари ва ташкилотларида кадрларни барчага тенг имкониятлар яратган ҳолда саралаш ва уларнинг касбий фазилатлари, малакасини объектив баҳолаган ҳолда танлов асосида танлаб олишнинг шаффоф механизмлари жорий этилади.

Эндиликда, давлат органларига кимнингдир тавсияси ёки субъектив фикри эмас, балки барча учун очиқ бўлган, ҳар бир номзоднинг малакаси ва касбий компетенцияларининг соғлом рақобатини таъминлайдиган мустақил танловлар орқали энг муносиб номзодлар танлаб олинади.

🔗Алоқада қолинг
#Топ_5_факт
#Очиқ_танловлар
#Муаммо_нимада

Давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд вакант лавозимлар учун очиқ танловлар жараёнлари билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқаролар саволларини инобатга олган ҳолда Топ-5 фактни тақдим этамиз.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Муаммо_нимада

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат хизматчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш натижалари

Агентликнинг ҳудудий филиаллари
томонидан давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши билан боғлиқ ўрганишлар ўтказилди ва қатор таъсир чоралари кўрилди.

Бугунги кун ҳолатига кўра, турли йўналишларда жами 200 та ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишлар натижаси бўйича аниқланган жами 296 та қонунбузилишларини бартараф қилиш ҳамда айбдорларга нисбатан тегишли чораларни кўриш мақсадида давлат органлари раҳбарларига 166 та тақдимнома киритилди.

Шу билан бирга давлат органлари ва ташкилотларига давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида жами 150 та ёзма огоҳлантириш хатлари юборилди.

Агентлик филиаллари томонидан қўлланилган таъсир чораларини кўриб чиқиш натижалари бўйича:

▪️ 8 та ҳолатда давлат фуқаролик хизматчиларига берилиши лозим бўлган ҳар ойлик устама ва хизмат сафари маблағларини тўлаш тўғрисида буйруқ қабул қилинган ва 15,5 млн сўм устамалар тўланишига эришилди;

▪️ўтказиш тартиби бузилган 42 та ҳолатда танловлар тўлиқ ва 2 та ҳолатда қисман бекор қилиниб, такроран ўтказилди;

▪️танловсиз ишга қабул қилиш тўғрисидаги 57 та буйруқ бекор қилиниб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ қабул қилиниши таъминланди;

▪️кадрлар бўлинмалари раҳбарлигига Агентликнинг ҳудудий филиаллари билан келишмасдан ишга қабул қилиш тўғрисидаги 15 та ноқонуний буйруқлари бекор қилиниб, ҳудудий филиаллар билан келишилиши таъминланди;

▪️қонун бузилишларига йўл қўйган 43 нафар айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди, шундан 4 нафари лавозимидан озод этилди;

▪️қонун бузилишларига йўл қўйган 5 нафар айбдор шахсларга нисбатан маъмурий жарима жазо чоралари қўлланилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Муаммо_нимада

⚡️Давлат идораларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ўрганилмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, шунингдек улар меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун шарт-шароитлар яратилганлиги ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш якуни бўйича жами 994 та қонунбузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, ўрганиш маълумотномаси тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Соғлиқни сақлаш вазирига юборилди.

Шунингдек, қонунбузилишларни бартараф қилиш ҳамда айбдорларга нисбатан тегишли чораларни кўриш мақсадида
Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари номига 14 та тақдимнома киритилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари киритилган тақдимномаларни кўриб чиқиши натижалари бўйича:

▪️27 нафар ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид бузилган ҳуқуқлари тикланди;
▪️ 5 та ноқонуний буйруқлар бекор қилинди;
▪️19 та ҳолатда меҳнат таътилларини бериш билан боғлиқ камчиликлар бартараф этилди;
▪️ 301 нафар бошқарув ходимларнинг яқин қариндошлари, иш стажлари ва мутахассисликлари бўйича маълумотлари тўлиқ “ЯММТ” ИДАКга киритилди;
▪️29 та вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилиниб, шундан 6 таси бўйича танлов жараёнлари тўлиқ якунига етказилди.

Фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 15 нафар айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. Шундан 1 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди ва 14 нафарига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

❗️Ўрганиш ишлари бошқа вазирлик ва идораларда ҳам давом этмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz