Sevara Zakirova
366 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
2022 йил апрель ойида ўзбек тадбиркорлари ишбилармонлик муҳитини қандай баҳоладилар?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилишича, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи ўзгаришсиз қолди ва 54 пунктни ташкил этди, бу мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити ҳолати ижобий эканини акс эттиради.

Батафсил

〰️〰️〰️
📊 Бизнес-климат Узбекистана в апреле показал рост в сельском хозяйстве — опрос ЦЭИР

Сводный индикатор бизнес-климата остался без изменений по сравнению с прошлым месяцем и составил 54 пункта, что оценивает состояние бизнес-климата в стране как положительное.

Подробно

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент раислигида товар-хом ашё биржасида савдоларни кўпайтириш, маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш бўйича йиғилиш бошланди.

“Биржа самарали ишламаса, бозор муносабатлари ҳам бўлмайди. Биржа савдолари эркин рақобатни шакллантиради, тадбиркорларга янги бозорларни очади, “яширин иқтисодиёт” ва коррупцияни кескин камайтиради”, деди давлат раҳбари.

Ислоҳотлар натижасида:

- сўнгги уч йилда биржа савдо айланмаси 2 бараварга ўсиб, 90 триллион сўмга етди, сотиладиган товарлар сони 3 бараварга кўпайди (200 тадан 627 тага етди);

- хорижий давлатларда биржанинг 20 та савдо майдончалари ташкил этилиб, жорий йилнинг 4 ойида 170 миллион долларлик маҳсулот сотилди;

- ўтган йили 1 минг 274 та хорижий компания Ўзбекистон биржасига катта ҳажмларда маҳсулот қўйишни бошлади.

“Мана натижа. Лекин бу имкониятларимизнинг ўндан бири ҳам эмас”, - деди Президент ҳамда Ташқи савдо, Ташқи ишлар вазирликларига хориждаги барча элчихоналарни жалб қилиб, бундай савдо майдончаларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
🔴 #Live #Давлат_дастури_ижроси

⚡️Айни дамда АОКАда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги масъуллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда

Спикерлар томонидан “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да белгиланган давлат бошқаруви органларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларини режалаштиришга қаратилган янги тизим яратиш масалалари юзасидан маълумот берилмоқда.

📹 Жонли эфирни кузатиш учун ҳавола —https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/427185328768775/

Агентлик Ахборот хизмати


Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_дастури_ижроси

Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларини режалаштиришга қаратилган янги тизимга бағишланган матбуот анжумани

🔗Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Давлат_дастури_ижроси

Бугун АОКАда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги масъуллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжумани Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан “Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларини режалаштиришга қаратилган янги тизим яратиш” борасида масъуллар олдига қўйилган вазифалар ижросига бағишланди.

БАТАФСИЛ

🔗Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Виртуал_сайёҳат

18 май – Халқаро музейлар куни.

Бу сана 1977 йилдан буён дунёда анъанавий тарзда нишонланиб келинмоқда.

Дунёнинг машҳур музейларига виртуал сайёҳат қилинг!

Юртимиз музейлари

👉🏻Ватикан музейлари

👉🏻
Лувр музейи

👉🏻Эрмитаж музейи

👉🏻Британия музейи

👉🏻Метрополитен музейи

🔗Алоқада қолинг
#Креатив_тарғибот

⚡️БМТнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича "Энди жуда кеч" шиори остидаги тарғибот материалларида йўлда хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик оқибати ўлим билан тугаши мумкинлиги ҳақида

❗️Ичишни ташлаш учун энди жуда кеч

❗️Секинроқ ҳайдаш учун энди жуда кеч

❗️Хавфсизлик камари тақиш учун энди жуда
кеч

🔗Алоқада қолинг
#Биласизми

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари
қуйидагилар:

ўз меҳнати учун қонунчиликда Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш;

муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш;

хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш;

касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;

касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш;

қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;

ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш;

жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш.

🔗Алоқада қолинг
#Малака_ошириш

Республика ҳудудларида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича раҳбар ва масъул кадрлар малакасини ошириш курслари ташкил этилди.

Мақсад - республика ҳудудларида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича раҳбар ва масъул кадрларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини ошириш ҳамда профессионал жиҳатдан янада ривожлантиришга кўмаклашиш.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг