#Муносабат
ДХА ТИЗИМИ РИВОЖЛАНИШДАН ТЎХТАБ ҚОЛГАНИ ЙЎҚ.
Холис фикр блогида эълон қилинган “Ҳалиям навбатим биринчи экан...” номли хабар юзасидан Давлат хизматлари агентлиги қуйидагиларни билдиради.
Хабарда эълон қилинган телефон рақами Яшнобод тумани Давлат хизматлари марказига тегишли. Бугун ушбу марказда 9 нафар ходим хизмат кўрсатиб келмоқда. Мурожаат юзасидан аниқ маълумотлар, яъни қўнғироқ қилинган вақт ва мурожаатчининг телефон рақами тақдим этилмаганлиги сабабли, вазиятни тўлиқ ўрганиш имкони бўлмади. Ҳолат юзасидан тўлиқ маълумотлар тақдим этилганда, ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилади.
Маълумот учун, бугунги кунда жойлардаги 205та Давлат хизматлари марказлари ва уларнинг олис ҳудудлардаги 126та филиаллари орқали 157 турдаги давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда. Марказларнинг 165таси замонавий, барча шароитларга эга бинолар билан таъминланган бўлиб, бир кунда 500-1500 фуқароларни қабул қилиб келмоқда.
Давлат хизматлари марказларида жами 2 267 нафар ходим хизмат кўрсатади. Бу эса, бир кунда 1 нафар ходим ўртача 50-60та хизмат кўрсатади демакдир.
Давлат хизматлари агентлиги хизмат сифатини ошириш, хизматлардан фойдаланиш жараёнини имкон қадар соддалаштириш устида тинимсиз ҳаракатда. ДХА ташкил этилганидан буён бугунги кунгача аввал талаб қилинган 500та хужжатдан 271 таси камайтирилиб, хизмат кўрсатиш муддати 181 кундан 86 кунга қисқарди.
Тўғри, марказларда навбат кутиш ҳолатлари мавжуд. Бироқ, фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида бугун Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизматларданинг аксариятида электрон шаклда my.gov.uzпортали орқали, почта шаҳобчалари орқали, марказларнинг олис ҳудудлардаги филиаллари орқали, Давлат хизматлари марказларида ташкил этилган электрон хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган фуқаролар учун мўлжалланган ўзига ўзи хизмат кўрсатиш бурчаклари орқали фойдаланиш имкони яратилган. Қолаверса, Давлат хизматлари марказларига ташрифингизни олдиндан навбатга ёзилиш орқали режалаштириб, навбатни кутмасдан хизматлардан фойдаланиш имкони ҳам мавжуд.
Ёши улуғ, ногиронлиги бўлган, бориш қийин бўлган ҳудудларда махсус жиҳозланган автотранспорт воситасида сайёр давлат хизматларини кўрсатиш ҳам йўлга қўйилган. Маълумот учун бугунги кунга қадар 800 000га яқин шундай хизматлар кўрсатилди.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилган бўлиб, ушбу марказ бугунги кунда давлат хизматларидан фойдаланишда кўп сўраладиган саволлар тўғрисида маълумот бериш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан аризаларни қабул қилиш ва мурожаат қилувчиларга онлайн-консультациялар ва тегишли тушунтиришлар бериб келмоқда.
Марказда ташкил этилган махсус “call-марказ” фуқароларимизнинг соҳага оид барча саволларига тушунтириш беришга тайёр. “Сall-марказ” иш вақти душанбадан жума кунига қадар соат 9.00 дан 18.00гача (тушлик соат 13.00-14.00).
Ҳурматли фуқаролар!
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид саволлар, таклиф ва мурожаатларинингиз билан Давлат хизматлари агентлигининг 1148 телефони орқали мурожаат қилишингизни яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

Forwarded from Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal (Эркин Дорипов)
#Муносабат
Кеча human. uz сайтида Тошкент вилояти Чиноз тумани ФҲДЁ бўлими мудирига тегишли бўлиши айтилган ёзув юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жойига чиққан ҳолда хизмат текшируви ўтказилди.
Текширув давомида фуқаро ва Чиноз тумани ФҲДЁ бўлими мудираси билан бўлган суҳбат уларга тегишли эканлиги тасдиқланди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 16 июль санасида фуқаро Ж.Д. қонуний никоҳдан ўтиш масаласида Чиноз тумани ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган. ФҲДЁ бўлими масъул ходими томонидан фуқарога хизмат кўрсатиш учун белгиланган давлат божи, герб йиғими ва пуллик хизмат тўловлари учун жами 220 минг сўм миқдорда инвойс шакллантирилиб берилган. Фуқаро мурожаат қилган вақтда банк тўлов тизимида узилишлар сабабли, фуқаро тўловни амалга ошира олмаганлигини билдириб, тўлов суммасини мудира хонасидаги столга қолдириб, тўловларни амалга ошириб қўйишини илтимос қилиб чиқиб кетган.
Жорий йилнинг 2 август куни собиқ архивариус (аввалроқ, блогер Мухбир Далиев томонидан эълон қилинган, Чиноз тумани ФҲДЁ бўлимидаги ҳолат юзасидан икки мисра маълумот айнан ушбу шахс билан боғлиқ) Б. М.нинг турмуш ўртоғи О. фуқаро Ж.Д. га мурожаат этиб, бўлим мудираси билан телефон орқали боғланишини илтимос қилиб !, ҳолат бўйича суҳбат қуришни сўрайди. Суҳбат жараёни аудио ёзувига муҳрланиб, 22 август куни human. uz сайтига жойлаштирилди.
Ҳолатга аниқлик киритилганда, фуқаро Ж. Д.га мазкур аудиоёзув собиқ архивариус Б. М.нинг турмуш ўртоғи фуқаро О.нинг ўзига кераклигини, собиқ архивариусни асоссиз ишдан бўшатилганлигини таъкидлаб, аудиоёзувни фуқаро О. ўз телефонига юклаб олганлигини билдирди. Ҳозирда фуқаро Ж. Д. мазкур аудиоёзув ижтимоий тармоқларга жойлаштирилганлигидан норози.
Маълумот учун, фуқаронинг никоҳдан ўтиши билан боғлиқ барча тўловлар банк орқали тўланган.
Бугун ҳолат юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган хизмат текшируви якунланиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилояти Чиноз тумани прокуратурасига юборилди.
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda

Telegram
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!
Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ФҲДЁ бўлимида таржимон билан боғлиқ ҳолат юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилмоқда.
Натижаси юзасидан ахборот берилишини маълум қилинади.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ФҲДЁ бўлимида таржимон билан боғлиқ ҳолат юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилмоқда.
Натижаси юзасидан ахборот берилишини маълум қилинади.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлаётган my.gov.uz порталида ФҲДЁ маълумотларига оид масала назоратга олинди.
Давлат хизматлари агентлиги мутахассислар томонидан муаммо сабаби ўрганилганидан сўнг, натижалари ҳақида маълумот берилади.

#ОртиқчаПулСарфламанг!!!
#Муносабат
ОртиқчаПулСарфламанг!!!
Ижтимоий тармоқларда ДХМ эски газ ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш хизматини кўрсатиш учун ариза қабул қилмаётганлиги ҳақида эътироз билдирилиб, ташкилот обрўсига путур етказувчи хабарлар тарқатилди.
ДХА ушбу масалага ойдинлик киритади.
Давлат хизматлари агентлиги расмий саҳифаси ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали аввалроқ бир неча бор хабар берилганидек, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 сентябрдаги 4840-сон қарорига кўра, табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш белгиланган.
Бунинг учун 2021 йил 1 августга қадар республиканинг барча ҳудудларида истеъмолчиларга замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиб, табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ жорий этилиши режалаштирилган.
⚡️Янги электрон ҳисоблагичлар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан аҳолига графикка кўра БEПУЛ тарзда ўрнатилиши белгиланган.
Бироқ, Давлат хизматлари марказларига табиий газ ҳисоблагичларини қиёслаш бўйича фуқаролардан келиб тушган кўплаб мурожаатлар ўрганилиб, аҳолининг оворагарчилигига чек қўйиш ва фуқароларимизнинг ортиқча пул маблағларини сарфлашларини олдини олиш учун (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун ❗️жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилиши белгиланган), табиий газ ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш муддати 2021 йил 1 августгача белгиланиб, кейинчалик фуқароларни янги газ ҳисоблагичлари билан таъминлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилган.
Фуқароларнинг эски газ ҳисоблагичлари қиёслашдан ўтказилмайди (қиёслаш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди!!!), янги электрон газ ҳисоблагичлари «Ҳудудгазтаъминот» AЖ маблағлари эвазига ўрнатилиб берилади.
Эски газ ҳисоблагичларини қиёслаш хизматидан фойдаланиш учун аризаларни қабул қилмасликдан кўзланган ❗️❗️❗️асосий мақсад - давлат хизматини кўрсатишда ундирилиши белгиланган тўловни кўрсатилмаган давлат хизмати учун фуқаролардан ундирмаслик.
Дўстлар, ДХА конструктив мулоқотга доимо тайёр!
Давлат хизматлари агентлиги давлат хизматлари кўрсатишда жамоат назорати механизмларини маъқуллайди ва қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун, агар Сизда Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ органлари фаолиятига оид саволингиз, эътирозингиз ёки таклифингиз бўлса Давлат хизматлари агентлигига 1148 телефони орқали, фэйсбукдаги саҳифаси, шунингдек, электрон почта манзили 📩 [email protected] орқали биз билан боғланишингиз мумкинлигини яна бир бор маълум қиламиз.
❗️Шу ўринда, жисмоний ва юридик шахснинг ишчанлик обрўсига путур етказиш, айрим фуқаролар ёки жамоат фикрида амалдаги қонунларга ва ахлоқ қоидаларига риоя қилиш нуқтаи назаридан қараганда шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини оёқ ости қилувчи, обрўни тўкувчи маълумотларни тарқатганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилганлигини эслатиб ўтишни лозим деб топдик.

#Муносабат #Расмий
Ижтимоий тармоқларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номи билан боғлиқ хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритади.
Биринчидан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.
Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.
Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:
✅ давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
✅тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
✅фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
✅жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.
Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.
Муҳокамаларга сабаб бўлаётган тадбиркор аслида бошқа ном остида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, жорий йилнинг 22 декабрь куни Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази орқали қайта рўйхатдан ўтказилган ва номини ўзгартирган. Муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектининг фирма номи, тадбиркор билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.
❗️Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

Байрам кунлари ДХМ ва ФҲДЁ бўлимлари ишлайдими?
Маълумки, ФҲДЁ бўлимларида белгиланган график асосида бир нафардан навбатчи кечиктириб бўлмас фуқаролик ҳолати далолатномаларини (ўлим ҳолатини) қайд этиш учун дам олиш ва байрам кунлари хизмат кўрсатиб келади.
Байрам кунлари фуқароларимизга зарур бўлган давлат хизматлардан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида ДХМ ва ФҲДЁ бўлимларида ҳудудий бошқармалар томонидан тасдиқланган жадвал асосида навбатчи ходимлар, уларнинг розилиги билан хизмат кўрсатиши йўлга қўйилади.
! Бунда албатта, ходимнинг Меҳнат кодексида белгиланган ҳуқуқлари кафолатланади ва белгиланган тартибга мувофиқ ҳақ тўланади.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·

#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз
#Муносабат
Muxbir Daliyev блогида ДХМлардаги навбатлар ҳақидаги хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Вақтингизни тежашингиз учун Сиз
Давлат хизматлари марказларига ташрифингизни олдиндан режалаштиришингиз мумкин.
Ушбу видеоқўлланма сизга ташрифни режалаштиришда ёрдам беради.👇
https://www.youtube.com/watch?v=GVE7vitZSYQ
Давлат хизматлари агентлиги томонидан Давлат хизматлари марказлари тушликсиз, соат 9.00 дан 19.00 гача, душанба-жума кунлари ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида шанба куни 10.00дан 15.00 гача ҳам фаолияти йўлга қўйилган.
Шунингдек, бугунги кунда аксарият хизматлардан электрон шаклда фойдаланиш имкони яратилганлигини ҳамда электрон давлат хизматларидан фойдаланилганда, тўлов миқдоридан 10% ченирма ҳам мавжуд эканлигини эслатиб ўтамиз.

YouTube
Давлат хизматлари марказига олдиндан навбат олишни биласизми?
#Муносабат
Маълумотларни электрон базага киритиш нима учун керак?
Muxbir Daliyev блогида ФҲДЁ бўлимларидаги навбатлар юзасидан эълон қилинган хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Аввал бир неча марта маълум қилганимиздек, ФҲДЁ соҳасига ҳам ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва архив маълумотларини рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, 2015 йил 1 январдан бошлаб, ФҲДЁ органлари томонидан барча далолатнома ёзувлари “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали расмийлаштирилмоқда.
ФҲДЁ органларининг ушбу санага қадар расмийлаштирилган 56 млн.дан ортиқ архив маълумотлари қисқа муддатларда рақамлаштирилди.
Мазкур ишларга фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида мутахассис бўлмаган ходимлар вақтинчалик ишга жалб этилди.
Ҳозирги вақтда, Агентлик томонидан фуқароларнинг оила таркибини (шажарасини) яратиш устида ишлар олиб борилмоқда. Катта ҳажмдаги маълумотлар рақамли кўринишга ўтказилганлиги сабабли ушбу маълумотларда хатоликлар учрамоқда.
Мазкур маълумотлардаги хатоликларни бартараф этиш мақсадида, фуқаролар ва давлат органларининг ёрдамидан ҳам кенг фойдаланилмоқда.
Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қайта алоқа жорий этилди. Бунда, аниқланган хатоликлар ФҲДЁ органлари томонидан тезкорлик билан бартараф этилмоқда.
Шунингдек, фуқароларга ижтимоий нафақалар тайинлашда юзага келаётган хатоликлар Пенсия жамғармаси ва ФҲДЁ органларининг ходимлари томонидан тезкорлик билан бартараф этиб борилмоқда.
Булар фуқароларнинг оила таркиби (шажара)ни яратишда муҳим ўрин тутиб, фуқаронинг оила аъзолари ҳақида ҳаққоний маълумотларни олиш имконини беради.
Халқаро тажрибага кўра, Грузия, Озарбайжон, Эстония каби давлатларда айнан ушбу усуллардан фойдаланилиб, оила таркиби (шажараси) фуқароларнинг ёрдами билан мукаммал ҳолатга келтирилган.
Ҳурматли фуқаролар!
Агар Сиз ёки яқинларингиз оила таркиби тўғрисидаги маълумотларда ноаниқликларга дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг 71-207-00-66 (ички 1027, 1028, 1074) телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Muxbir Daliyev блогида эълон қилинган "Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш мавзусида мурожаат!" юзасидан Давлат хизматлари агентлиги қуйидагиларни билдиради.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали аввалроқ хабар берганимиздек, электрон навбат олган фуқаро ўзи танлаган Давлат хизматлари марказига белгиланган вақтдан 15 дақиқа олдин келиши ва электрон навбат тизими орқали навбатини тасдиқловчи талон олиши лозим. Фуқаро белгиланган вақтдан кеч қолса, навбат бекор қилинади.
Маълумки эски намунадаги ҳайдовчилик гувохномасини янгисига алмаштириш учун ЯИДХП орқали ариза бериш имкони яратилган. Бунда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрилганда фуқаронинг ихтиёрига кўра янги фотосуратга олиш ёки паспортдаги мавжуд фотосуратни тортиб олиш таклиф этилади.
Эълон қилинган хабардаги мурожаатчининг ариза рақами ва боғланиш учун телефон рақами тақдим этилган тақдирда юқоридаги вазият тўлиқ ўрганиб чиқлиши мумкинлиги маълум қилинади.
❗️Маълумот учун, Давлат хизматлари агентлининг телефон рақами 1148.
Давлат хизматлари марказига ташрифни олдиндан режалаштириш учун видеоқўлланмани яна бир бор тақдим этамиз.
🔗Aлоқада қолинг:

Bukhara news телеграм каналида субсидия олиш бўйича мурожаат Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси масъуллари томонидан ўрганилмоқда.
Натижаси юзасидан батафсил маълумот берилади.

Депутат аввалдан маълум мавзу ҳақида...
Ижтимоий тармоқларда эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизматидан фойдаланишдаги навбатлар, ЙҲХ бўлимларида алмаштириш имкони бор ёки йўқлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда.
Ҳолат юзасидан қуйидагилар билдирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарори билан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шаклда тайёрланадиган янги намуналари жорий этилган.
Бунда, даставвал, "права"ларни алмаштиришга 2017 йил 1 октябрдан 2020 йил 31 декабрига қадар, яъни 3 йил-у 3 ой мухлат берилган ва 2021 йил 1 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси хақиқий эмас деб топилиши кўрсатиб ўтилди.
Аввалги тартибга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун имтиҳон варақаси, тиббий маълумотнома, паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, унинг талони талаб этиларди.
Фуқароларга қулайлик учун тартиб соддалаштирилди ва талаб этиладиган хужжатлар қисқартирилди.
❗️Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун ваколатли идора Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХХ туман ва туманлараро бўлимлари.
Ҳайдовчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 2018 йилнинг май ойидан ЭКСПЕРИМЕНТАЛ тартибда Давлат хизматлари марказларида ҳам соддалаштирилган хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилди.
Бунда хизмат учун нафақат келган ҳолда, балки онлайн шаклда ҳам мурожаат қилиш имкони яратилди.
Бугунги кунда республикамиз бўйича ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш имконини берувчи 79 ускуна мавжуд бўлиб, шундан 25 таси жойлардаги Давлат хизматлари марказларида, 54 таси эса, ИИВ ЙҲХ туман ва туманлараро бўлинмаларида жойлаштирилган.
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддати бир неча маротаба узайтирилган.Бироқ, фуқароларимиз томонидан белгиланган муддатларда ҳужжатларни алмаштирилмай келинмоқда.
2021 йил охирида Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан, "права" алмаштириш муддатини узайтириш дифференциал ёндашув асосида амалга оширилди - бундан мақсад ҳамма яна 2022 йил сўнгида ЙҲХ бўлимлари ва Марказларга келмасдан, йил давомида бир маромда хужжат алмаштиришларини ташкиллаштириш эди.
Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги пойтахтда ва вилоятлардаги ҳайдовчиларимизга "сўнгги мижозгача" иш режимини йўлга қўйди.
Давлат хизматлари марказлари имкон қадар кўп фуқароларга хизмат курсатишга астойдил интилмоқда. Маълумот учун ўртача бир фуқарога хизмат кўрсатиш учун 3 дақиқа вақт сарфланмоқда.
Бунда ҳам Давлат хизматлари агентлиги ваколатли орган ⚡️эмаслигини, ахборот тизимлари ИИВ юритувида эканлигини унутмаслик керак!

⚡️Давлат хизматига ишга қабул қилиш — фақат очиқ танлов асосида
Бугун Президентимиз давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказган йиғилишларида мутасадди давлат органлари ва ташкилотларига 30 йилдан бери кейинга сурилиб келаётган масалалар ечимига қаратилган, одамларни рози қилишга йўналтирилган “йўл харитаси”ни кўрсатиб бердилар.
Давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳалар қатори, 35 миллион аҳолимизнинг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадиган масала — давлат хизматини ислоҳ қилиш ҳамда инсон ресурсларини ривожлантиришга оид қатор вазифалар белгилаб берилди.
Батафсил—https://telegra.ph/Munosabat-08-04-6
t.iss.one/S_Zakirova_PSA

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
Давлатимиз раҳбари давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказган йиғилишда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги олдига қўйган вазифалар ҳақида Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов маълум қилди.
https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA

⚡️Ишга қабул қилишда очиқлик ва шаффофлик таъминланади
Нозим Хусанов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ўзбекистон Республикасининг "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилаётган янгиликлар ҳақида...

⚡️Ҳужжатнинг ҳар бир нормаси атрофлича таҳлил қилинди
Мухтабар Хусанова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонун ҳақида...

Forwarded from Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#Муносабат
⚡️ШҲТнинг Самарқанд саммити ташкилотга янги руҳ бахш этади
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Илҳом Қурбонов ШҲТ саммити, ташкилотнинг Ўзбекистон, минтақа ва умуман замонавий дунё учун аҳамияти, давлатимизнинг мазкур нуфузли ташкилотга раислиги даврида эришилган натижалар юзасидан муносабат билдирди.
👉 Мақолани ўқиш
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat