Sevara Zakirova
373 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз
#Мутахассисга_сўз_берамиз

Шаърий никоҳ асосида туғилган болага оталикни белгилаш тартиби қандай?

Батафсил👇👇👇
https://youtu.be/LD4syH-okD0

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул
қилиш жадвали билан танишинг.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Нотариус томонидан мерос иши учун оила аъзоларимни ФҲДЁ маълумотларини талаб қилинмоқда. Ҳужжатларни ФҲДЁ бўлимидан олсам бўладими?

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотлар нотариал идоралар томонидан ⚡️мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда туғилган фарзандининг туғилганлигини қайд этиш тартиби қандай ?
#Сўраган_эдингиз

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
процессуал мажбурлов чораси бекор қилинганлиги ҳақида тасдиқланган қарор нусхаси (хорижга чиқиш биометрик паспортнинг амал қилиши суд ажрими билан тўхтатиб турилганида);
ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўлимининг белгиланган намунадаги маълумотномаси — ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги — вояга етмаганлар учун;
фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун.
15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин.

Доимий яшаш учун хорижга чиқишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-оналарининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса — вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.

🔗 Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз

Боғчадаги бўш жойлар ҳисоби ким томонидан юритилади?

Хабарингиз бор, янги тартибга кўра 2018 йил 1 апрелдан бошлаб болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

❗️Бунда, давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни ташкилотларга қабул қилиш учун электрон навбатни шакллантириш ва йўлланмаларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими (МТБАТ) томонидан амалга оширилади.

Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ташкилот қуввати ва тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг доимий равишда, шунингдек, ташкилотнинг бўш ўрни ҳақидаги маълумотларнинг гуруҳ очилган ёки ёпилган, гуруҳ қуввати ёки таълим тури ўзгарган, бола қабул қилинган ва ташкилотдан чиқарилган ёки бошқа гуруҳга ўтказилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида МТБАТга киритиб борилишини таъминлайдилар.

Тартибга кўра, Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, тўлдирилган сўровнома автоматик равишда МТБАТга юборилади. МТБАТда автоматик равишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда — йўлланма шакллантирилади;

тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлмаганда — сўровнома тегишлича умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритилади ҳамда хабарнома шакллантирилади.

Мактабгача таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ташкилотлар ва гуруҳлардаги бўш ўринлар сони тўғрисидаги маълумотлар доимий равишда янгилаб борилади.

Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ташкилотлар ўртасида ахборотлар алмашуви фақат идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда амалга оширилади.

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз

Агар боланинг ота-онасидан бири чет эл фуқароси бўлса, бола Ўзбекистонда туғилган бўлса, бу болага қай тартибда ва қаердан туғилганлик хакидаги гувохнома берилади?

❗️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига мувофиқ боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишни расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

Туғилганликни қайд этиш учун бола туғилганлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномаси, ота-оналарининг паспортлари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ҳужжатлари, никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гербли гувоҳнома аризаси тақдим этилади.

Агар ота-онасидан бири чет эл фуқароси бўлиб, никоҳ Ўзбекистонда қайд этилган бўлса, ҳужжатларга қўшимча равишда чет эл фуқаросининг нотариал тартибда тасдикланиб, давлат тилига таржима қилинган никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси тақдим этилади.

Агар ота-онасидан бири чет эл фуқароси бўлиб, никоҳ хорижда қайд этилган бўлса, белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган, давлат тилига таржима қиланган хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан берилган никоҳ қайд этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси тақдим этилади.

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада техник хатолик билан нотўғри маълумот ёзилганда, уни қай тартибда ўзгартириш мумкин?

❗️Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага асосан, туғилганлик хақидаги гувоҳномада техник хатолик сабабли нотўғри маьлумотлар акс этганда ФҲДЁ органи томонидан далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш йўли билан хатолик бартараф этилади.

Ўн олти ёшга тўлмаган боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш ота-онасининг биргаликдаги ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида амалга оширилади.

Ўн олти ёшга тўлган боланинг исми ёки фамилиясини ўзгартиришга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади. Бунда боланинг розилиги ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан берилган аризада унинг шахсий имзоси билан ифодаланади.

Далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга етарли асослар мавжуд бўлганда, тегишли ўзгартиришлар киритилади ва ариза берувчига янги гувоҳнома расмийлаштириб берилади.

Далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш учун “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосан БҲМнинг 10 % миқдорида давлат божи ва Вазирлар Маҳкамасининг “Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан гербли гувоҳномалар берганлик учун БҲМнинг 15 % миқдорида герб йиғими ундирилади.

❗️Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ фуқаролар давлат божини тўлашдан озод этилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз

Ариза берганимизга 1 ойдан ошди. Тўй кунимиз узайтирилганлиги сабабли, никоҳни қайд этиш муддатини узайтиришимиз мумкинми?

❗️Никоҳни қайд этиш муддатини узайтириш никоҳ тузувчиларнинг биргаликдаги аризаларига биноан кўриб чиқилади. Айрим ҳолларда етарли асослар бўлган тақдирда, шунингдек ФҲДЁ органининг ташаббуси билан ушбу муддат уч ойгача узайтирилиши мумкин.

🔗Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз

Мен Тожикистон фуқароси Ўзбекистон фуқароси билан никохдан ўтмоқчи эдим. Бизнинг Ўзбекистон Республикаси ФХДЁ органидан никоҳдан ӯтишимиз учун қандай хужжатлар талаб қилинади?

❗️ Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 235-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида, бошқа давлат ҳудудида ўша давлатнинг қонун ҳужжатларига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида тузилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасида тузилган никоҳлар, агар ушбу Кодекснинг 16-моддасида (лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида) назарда тутилган никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар бўлмаса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади деб белгиланган.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 95- бандига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилиши кўрсатилган.

Ўзбекистон фуқароси ва чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.

Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳда турмаслиги ҳақидаги белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳужжат (давлат тилидаги таржимаси билан бирга) илова қилинади.

📌Никоҳ никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар бу тўғрида белгиланган намунадаги ариза билан мурожаат этган кундан кейин бир ой ўтгач улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз

Меҳнат шартномаси қандай мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин?

❗️Меҳнат шартномаси дастлабки синов шарти билан қуйидаги мақсадларда тузилиши мумкин:

ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш;

ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши.

Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

⚡️Дастлабки синов:

ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда
белгиланмайди.

🔗Алоқада қолинг
#Сўраган_эдингиз

Мен юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасасини 2019 йилда битириб келганман. Менга устамалар татбиқ этиладими?

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонда қўшимча устамалар ёш мутахассис диплом олган йилда халқаро эътироф этилган (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World University) рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини 2021 йил ва келгуси йилларда тамомлаган ёш мутахассисга нисбатан татбиқ этилади белгиланган.

🔗Алоқада қолинг
#Сўраган_эдингиз

Мен vacancy.argos.uz порталидаги шахсий кабинетимга кириш учун махфий паролни унутиб қўйдим. Уни қайта тиклашнинг имкони борми?

❗️Номзодларнинг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидаги шахсий кабинетига кириши ягона идентификация тизими id.egov.uz да олинган логин ва пароль орқали амалга оширилади. Шу сабабли Сиз, шахсий кабинетга кириш учун логин ва паролни ўзгартириш ёки уни тиклаш масаласида [email protected] ёки 1242 қисқа телефон рақами орқали маълумот олишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Сўраган_эдингиз

Мен Бухоро вилоятида яшайман. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг вакант лавозими учун эълон қилинган танловнинг суҳбат босқичига ўтганим ҳақида шахсий кабинетимга хабар келди. Суҳбат босқичида қатнашиш учун вазирлик биносига боришим шартми?

❗️Номзод бошқа вилоятда бўлганда танловнинг суҳбат босқичида масофадан видеоконференцалоқа воситасида иштирок этишлари мумкин. Яъни номзоднинг вакант лавозим учун танлов эълон қилган ташкилот жойлашган ҳудудга бориши талаб этилмайди.

🔗Алоқада қолинг