Sevara Zakirova
373 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Biz_4_jastamız
#Xojeli_rayonı_MXO_PHAJ_jańa_imáratı

Mámleketlik xızmetler agentligi xalıq xızmetinde 4 jıl.

Bayram qarsańında Xojeli rayonı Mámleketlik xızmetler orayınıń bárshe qolaylıqlarǵa iye, zamanagóy dizaynǵa iye imáratı paydalanıwǵa tapsırıldı.

Kanalǵa aǵza bolıw: https://t.iss.one/qrmxa
#Бир_мурожаат_изидан

Қарийб 3 йилдан буён ўз ечимини топмай келаётган мурожаат

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан Учқўрғон тумани, Исломобод МФЙда яшовчи фуқаро У. У. нинг фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишда амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати ўрганилди.

Хусусан, У. У. ўз мурожаатида 2018 йилда Тошкент шаҳридаги туғруқхонада фарзандли бўлганлигини, туғруқхона Бектемир туманида жойлашганлигини, туғруқхонанинг аниқ манзили ва номини билмаслигини, фарзанди учун тиббий маълумотнома олмаганлиги сабабли ҳозирга қадар туғилганлик ҳақида гувоҳнома ололмаганлигини баён қилган.

Ўрганиш давомида фуқаро У. У. мурожаати юзасидан бир нечта ташкилотларга мурожаат қилгани ҳамда Тошкент шаҳрига ҳам бориб келгани бироқ, масаласи ижобий ҳал этилмаганлиги маълум бўлди.

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси масъуллари томонидан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига фуқаро У. У. фарзандли бўлган туғруқхонани аниқлаш ва бу ҳақида туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома бериш юзасидан сўров хати юборилди. Натижада, У. У. 2018 йил 28 сентябрь куни И.Иргашев номли Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонаси туғруқ бўлимида қиз фарзандли бўлганлиги аниқланиб, бу ҳақида туғилганлик тиббий маълумотномасидан кўчирма олиниши таъминланди.

Шунга асосан, Учқўрғон тумани ФҲДЁ бўлими томонидан фуқаро У. У. нинг 2018 йил 28 сентябрда туғилган фарзанди Ж. У. га туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси расмийлаштирилиб берилди.

Мурожаатчининг қарийб 3 йилдан буён ўз ечимини топмасдан келаётган масаласи ДХА аралашуви билан ижобий ҳал этилди.
#Халқ_хизматида_4_йил

Халқ хизматида 4 йил

Фильмда реал қаҳрамонлар, хизматлардан фойдаланувчилар, давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнлари акс этган.

Биз халқимиз давлат хизматларидан фойдаланиши янада қулай ва сифатли бўлиши учун барча имкониятларимизни сафарбар қилишга тайёрмиз.

Бу йўлда муаммолар, камчиликлар ва ўзига яраша тўсиқларга ҳам дуч келмоқдамиз. Аммо, якуний натижа халқимиз фаровонлигига хизмат қилишига ишонамиз😊

P.S. Фильмни тасвирга олишда яқиндан кўмаклашган операторлар, муҳаррир ва муаллифларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

ФИЛЬМ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ФҲДЁ_хизматлари

Мингдан зиёд туғилганлик гувоҳномаси муддатини ўтказиб қайд этилди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Биласизми

Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер:

❗️ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат_муҳим
#Муаммо_нимада

Бугун 17 декабрь куни соат 13.00да пойтахтимизнинг Яшнобод тумани Давлат хизматлари марказида сув қувурида авария ҳолати юзага келганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан мутахассислар жалб этилиб, ҳозирда авариявий ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Шу муносабат билан, 17 декабрь куни Яшнобод тумани Давлат хизматлари маркази ҳамда бинода жойлашган ФҲДЁ бўлими фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Ҳурматли фуқаролар!

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз ҳамда зарур хизматлардан фойдаланиш учун "прописка", яъни рўйхатда турган жойингиздан қатъий назар пойтахтимиздаги исталган ДХМ ёки ФҲДЁ бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда туғилган фарзандининг туғилганлигини қайд этиш тартиби қандай ?
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Кадастр паспортини олиш учун, электрон сўровнома тўлдириш тартибини биласизми?

Ушбу қўлланма Сизга кўмаклашади.

ВИДЕОҚЎЛЛАНМА

🔗Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Oliy Majlis Senati
Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда хотин-қизларнинг роли
________________________________________
Роль женщин в обеспечении мира и безопасности в Центральной Азии

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat