Sevara Zakirova
366 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
🔴 #Халқаро_ҳамкорлик

Тожикистонлик меҳмонлар аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимига асос солинганда ислоҳотларни жамоатчиликка, айниқса олис ҳудудлар аҳолисига етказилиши қандай ташкил этилгани билан қизиқдилар.

Маълумот учун, бунинг учун "Наманган тажрибаси" лойиҳаси амалга оширилган. Аҳоли гавжум жойларда,бозорларда, таълим муассасаларида тақдимотлар ташкил этилган.

Давлат хизматлари агентлиги ҳар бир ходими учун бу маҳоратини намойиш этишга ўзига хос синов вазифасини ўтаган.
#Халқаро_ҳамкорлик
#Халқаро_конференция

“Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференцияси бошланди.

Конференция ҳақида батафсил

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter
#Халқаро_ҳамкорлик

Аввалроқ хабар берганимиздек,
ДХА ўринбосари Н. Мухаммадиев бошчилигидаги Адлия вазирлиги ва ДХА ходимларидан иборат делегация аъзолари Туркиянинг Истанбул шаҳрида "Global Horizon Training Center" ташкилоти томонидан ўтказилаётган "Бизнес жараёнлар реинжиниринги (BPR)" мавзусидаги
халқаро тренингда иштирок этмоқда.

Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги ходимлари мазкур тренингда BPR ва давомли тузатиш ёндашувлари ўртасидаги фарқ билан таништирилдилар. Давомли тузатиш майда камчиликларни босқичма-босқич бартараф этиш бўлган бир пайтда, BPR усули мавжуд тартибни янгисига ўтказиш учун тўлиқ қайта кўриб чиқишни назарда тутади.

BPRни самарали қўллашнинг энг ёрқин намуналаридан бўлган Amazon ва Texas Instruments каби йирик компаниялар мисоллари кўриб чиқилди.

Шунингдек, муаммонинг ўзини эмас, унинг асл сабабларини аниқлаш ва йўқ қилиш каби BPR қилиш усуллари ҳақида тренинг давомида ахборот берилди.

Тренинглар 5 кун давом этади.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter
#Халқаро_ҳамкорлик

ДХА ҳамда Қозоғистон Республикасининг "Фуқаролар учун Ҳукумат" Давлат Корпорацияси вакиллари учрашди.

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ва Қозоғистон Республикаси "Фуқаролар учун Ҳукумат" Давлат Корпорацияси вакиллари учрашуви бўлиб ўтди.

Мақсад - Давлат хизматлар агентлиги томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар билан танишиш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Учрашув давомида икки давлат тизими бир бирига яқинлиги қайд этилди ва келгусида ташкилотлар ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилишига умид билдирилди.

ТАФСИЛОТ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_ҳамкорлик

"Фуқаролар учун ҳукумат" фаолияти қандай йўлга қўйилган?

Куни кеча Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзолари делегациялари иштирокида йиғилиш бошлангани хабар қилинганди.

Рақамли трансформация, янги технологияларни жорий этиш ва инновацияларни ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда Давлат хизматлари агентлиги вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Форум бугун, 28 сентябрь куни ўз ишини давом эттирди.

Куннинг биринчи яримида иштирокчилар Қозоғистондаги бир қатор ташкилотлар фаолияти билан танишдилар.

Дастлаб, "Фуқаролар учун ҳукумат" давлат корпорацияси фаолияти тақдимоти ўтказилиб, Нур-Султон шаҳридаги аҳолига хизмат кўрсатиш марказида жорий этилган хизматлар намойиш этилди.

Шунингдек, делегация аъзолари "шаҳар транспорт тизимлари" ҳамда iQala шаҳар хизматлар марказида "шаҳар мониторинги ва тезкор чора-тадбирлар маркази" фаолияти билан танишди.

Айни дамда "Smart Сity Nur-Sultan" минтақалараро форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Нур-Султонни "ақлли шаҳар" сифатида ривожлантириш концепцияси тақдим этилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Тафсилот

#Халқаро_ҳамкорлик

Туркий Кенгаш Котибияти ташкилотига аъзо давлатларнинг электрон ҳукумат бўйича мутасадди идоралари вакиллари учрашди.

Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Астана Хаб (Нур-Султон) фаолияти билан танишув тадбирлари бўлиб ўтди.

Унда Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси бош маслаҳатчилари А.Зиядов ва И.Атажановлар иштирок этди.

Учрашувда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилиб, рақамли трансформация, янги технологияларни жорий этиш ва инновацияларни ривожлантириш бўйича тажриба алмашилди.

ТАФСИЛОТ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_ҳамкорлик

ДХА вакили Гаага конференциясининг 12 -Халқаро форумида иштирок этди.

Давлат хизматлари агентлиги масъул ходими А.Кешфетдинова электрон апостилни жорий этишга бағишланган Гаага конференциясининг 12 -Халқаро форумида иштирок этди.

Форум видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди. Ушбу форумда АҚШ, Ҳиндистон, Исроил, Арманистон, Люксембург, Туркия, Болгария, Буюк Британия, Венесуэла, Чили, Перу ва бошқалар каби дунёнинг 14 мамлакатидан 90дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Иштирокчилар Гаага конвенциясида иштирокчилар томонидан барча мамлакатларда электрон шаклда апостил беришга босқичма -босқич ўтиш, пандемия шароитида қай даражада зарур эканлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга ваколатли органлар томонидан анъанавий тарзда апостиль қўйиш тартибини сақлаб қолган ҳолда электрон тарзда “Apostille” махсус штампини қўйиш тартиби жорий этилиши режалаштирилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Шу кунларда ДХА ва бошқа мутасадди идоралар масъулларидан иборат делегация аъзолари Латвия Республикасида бўлиб турибди.

Бугун масъуллар Dardedze марказида бўлди.

Қизиғи шундаки, Dardedze - Латвияда болалар ўртасида жинсий зўравонликни олдини олишга ихтисослашган ягона нодавлат ташкилоти бўлиб, зўравонлик қурбони бўлган болалар ва уларнинг оилаларига психологик ёрдам кўрсатиш, катталар ва болалар учун тренинглар ўтказиш орқали болалар ҳаётида хавфсиз муносабатни тарғиб қилиш билан шуғулланар экан.

Видеода Латвиянинг Dardedze маркази ходими ўз фаолияти ҳақида қисқача баён қилган.
#Халқаро_ҳамкорлик

Аёллар маслаҳат гуруҳлари фаолияти ташкил этилмоқда.Мақсад қандай?

Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, ДХА ва БМТТД "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш “ қўшма лойиҳаси доирасида МАРТА (Латвия) ННТ билан яқин ҳамкорликда хотин-қизлар маслаҳат гуруҳларининг самарали фаолиятини таъминлаш бўйича тренинглар ўз ишини бошлади.

Лойиҳа доирасида Шўрчи тумани ҳамда Термиз шаҳар Давлат хизматлари марказларида 2 та "Аёллар маслаҳат гуруҳлари" ташкил этилмоқда.

БАТАФСИЛ👇
https://youtu.be/TmZ15A9QK3g

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_ҳамкорлик

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Буюк Британия Фуқаролик хизмати комиссияси ўртасида
ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

26 апрель куни Агентлик раҳбариятининг Буюк Британия Фуқаролик хизмати комиссияси бош ижрочи директори П.Лоуренс билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот аввалида О.Хасанов Агентлик фаолияти юзасидан қисқача тақдимот қилди. Унда ташкилотнинг асосий вазифалари, очиқ танловларни ташкил қилиш, давлат хизмати учун миллий кадрлар захирани шакллантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, учрашув давомида П.Лоуренс Буюк Британия Фуқаролик хизмати комиссияси фаолиятига тўхталиб, ташкилотнинг давлат хизматига кадрларни танлов асосида қабул қилиш тизими ҳақида атрофлича маълумот берди.

Учрашув давомида томонлар ҳамкорлик йўналишларини, давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурларини ташкил қилиш масалаларини муҳокама қилишди.
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги делегациясининг Малайзияга хизмат сафари бошланди

Мақсад — давлат хизматига оид Малайзиянинг илғор тажрибасини ўрганиш.

👉 Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/374

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Давлат хизматини ривожлантиришда Сингапур билан
ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов Сингапурнинг Ўзбекистондаги элчиси Зулкифли бин Бахарудин билан учрашди.

Учрашув аввалида О.Хасанов томонидан Агентлик томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун ҳақида маълумот берилди.

Ўз навбатида элчи З. Бахарудин давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, катта ўзгаришларни эътироф этди.

Учрашувда давлат хизматчилари учун Сингапурнинг олий таълим муассасалари, илмий ва амалий марказларида малака ошириш курсларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди ва ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

t.iss.one/S_Zakirova_PSA