Sevara Zakirova
366 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Эслатиб_ўтамиз

ДХМлар орқали стикер кимларга берилади?

биринчи, озиқ-овқат маҳсулотлари (жумладан тамаки ва алкоголь) ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи тадбиркорлар ва у ерда ишлайдиган ходимларнинг автотранспорт воситаларига. Бунда дорихоналар учун фақат ҳар бир дорихонага бир дона автотранспортга рухсат берилади;

иккинчи, умумий овқатланиш корхоналарининг етказиб бериш хизматини (курьер ва “доставка”) кўрсатаётган автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур корхоналарда доимий ишловчи ходимларнинг шахсий автотранспортига;

учинчи, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли М1 тоифадаги автотранспорт воситаларига.
#Эслатиб_ўтамиз, бугун 16.30 да Давлат хизматлари агентлигининг навбатдаги матбуот анжумани #Онлайн тарзда бўлиб ўтади.

❗️Иштирок этиш учун, қуйидаги ҳаволадан ўтинг! 👇🏻👇🏻👇🏻
https://us04web.zoom.us/j/71441514094?pwd=TXlzQ2c0a1I3cndoN0RDWGxsZ2hCZz09

Конференция идентификатори: 714 4151 4094
Пароль: 0000

P. S. Иштирокчилар телефонига ёки компьютерга "Zoom" иловасини юклаб олишлари керак.
#Эслатиб_ўтамиз

Жорий йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди👇🏻👇🏻👇🏻
https://regulation.gov.uz/uz/document/18412

❗️Лойиҳага кўра, Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтилади.

Яъни, ҳужжатлар 2 хил усул билан топширилиши мумкин:

1) Давлат тест маркази сайти орқали;
2) my.gov.uz портали орқали.

Лойиҳа муҳокамаси 2020 йил 17 июнига қадар давом этади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эслатиб_ўтамиз

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб

Қизил китобга киритилмаган ёввойи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома;

Қизил китобга киритилмаган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, трофейлар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома;

Қизил китобга киритилмаган ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича питомникни, шунингдек, зоологик коллекцияларни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома;

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзи тўғрисида кўчирма;

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма, махфий ахборот бундан мустасно;

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан сўралаётган ахборот ва (ёки) ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш;

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектлари рўйхатини электрон шаклда бериш, олиш имконияти қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар бундан мустасно;

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш;

Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш, СТИР бериш;

Якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини тўхтатиб туриш
давлат хизматлари

❗️Тошкент шаҳрида ФАҚАТ Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатилади.


Ўзингизни ва яқинларингизни асранг! Карантин талабларига риоя этинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эслатиб_ўтамиз

⚡️ Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 10 июлидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ идоралари қуйидаги тартибда иш фаолиятига ўтади:

👉 Давлат хизматлари агентлиги ва агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлари бошқармаларига жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш фақат электрон почта орқали амалга оширилади 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/news/davlat-xizmatlari-agentligi-va-uning-hududiy-boshqarmalari-bilan-qayta-aloqa

👉 Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилади;

👉 ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилади;

❗️Эслатма: Фуқароларни барча биноларга киритиш фақат белгиланган навбат ва вақтга риоя этилган ҳолда ҳамда тиббий ниқоб тақилган, қўллар антисептик воситалар билан ювилган ва тана ҳарорати тепловизорлар орқали ўлчангандан кейин йўл қўйилади. Бино ташқариси ва ичида фуқаролар ўзаро масофа (2 метр) сақлашлари лозим.

Ушбу вақтинча чекловлар Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига асосан татбиқ қилинмоқда.

Шунингдек, юқоридаги қарорга асосан, идоралардаги ходимлар меҳнатга таътилига чиқарилганлиги ва ходимларнинг бир қисми масофадан туриб ишлашга ўтганлиги сабабли идоралар фаолиятида айрим узилишлар бўлиши мумкин.

Келиб чиқиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун Сизлардан аввалдан узр сўраган ҳолда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларига фақат жиддий зарурат бўлганда мурожаат қилишингизни сўраймиз!

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломат бўлинг!
#Эслатиб_ўтамиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги Қарорига асосан,
❗️2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланади.
#Эслатиб_ўтамиз

​Ҳурматли фуқаролар!

Давлат хизматлари марказлари ходимлари риоя этиши лозим бўлган тамойиллар ишлаб чиқилиб, расман тасдиқлаган.

Давлат хизматлари агентлиги давлат хизматлари кўрсатишда жамоат назорати механизмларини маъқуллайди ва қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун, агар кўрсатилган тамойилларни бузилиш ҳолатларини кузатган бўлсангиз, шу заҳотиёқ 1148 ишонч телефони орқали хабар беришингизни сўраймиз.
#Эслатиб ўтамиз,

Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.

Масъулияти чекланган жамиятни давлат рўйхатидан ўтказишни 2 та усул билан амалга ошириш мумкин:

- my.gov.uz ёки fo.birdarcha.uz орқали;
- Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган ҳолда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига асосан, масъулияти чекланган жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи ўзининг шахсий кабинети ёки “тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети”дан эркин фойдаланиш имконига эга бўлгандан сўнг:

- “бизнесни рўйхатдан ўтказиш” — давлат хизматини танлайди;

- тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга тегишли сўровномани шакллантиради;

- сўровнома шакллантириш жараёнида ариза берувчи томонидан фирма номини танлаш ва бир хиллигининг текширилиши Тизим томонидан автоматик тарзда амалга оширилади;

- сўровномага давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари (ариза берувчи таъсис ҳужжатларини ўз ихтиёрига кўра қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда намунавий шакллар асосида ёки бошқа шаклларда расмийлаштириш ҳуқуқига эга) илова қилинади;

- сўровнома охирига етганидан сўнг давлат божи тўлови амалга оширилади.

Маълумот тариқасида, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:
1) давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
2) тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
3) фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
4) жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.
#ДХАдан_қулайлик
#Эслатиб_ўтамиз

ФҲДЁ тўловлари энди шаффоф

СМС-хабар ҳуқуқий хизматни олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

📰 Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyo-tolovlari-endi-shaffof

Ҳурматли фуқаролар!

#БизКоррупциягаҚаршимиз

Давлат хизматлари агентлиги тизимида, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008”, “1148” ишонч телефони орқали маълум қилиш мумкин.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter
#Эслатиб_ўтамиз

❗️Давлат хизматлари марказларида шанба-якшанба кунлари соат 9.00дан 15.00га қадар эски ҳайдовчилик гувоҳномангизни янгисига алмаштириш имконига эгасиз.
#Муаммо_нимада
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз
#Эслатиб_ўтамиз

Ижтимоий тармоқларни мониторинг қилиш жараёнида, айрим фуқароларимизнинг давлат хизматларидан масофадан туриб, онлайн шаклда фойдаланиш имконидан хабардор эмасликлари ҳақидаги изоҳларга дуч келдик.

❗️Шу сабабли, бугунги кунда жойлардаги Давлат хизматлари марказлари, уларнинг олис ҳудудлардаги филиаллари орқали кўрсатиладиган хизматларнинг аксариятидан уй ёки иш жойингиздан чиқмасдан, электрон шаклда фойдаланиш имконингиз бор эканлигини эслатиб ўтишни лозим деб топдик.

Қуйида фуқароларимиз томонидан талаб юқори бўлган давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланишни ўргатувчи видеоқўлланмаларни тақдим этамиз.

Электрон рақамли имзони олиш тартиби;

Электрон хизматлардан фойдаланиш учун id.gov тизимидан рўйхатдан ўтиш тартиби

Болани боғчага жойлаштириш хизматидан фойдаланиш тартиби

❗️Эслатиб ўтамиз, давлат хизматларидан масофадан туриб, электрон шаклда фойдаланилганда хизмат учун назарда тутилган тўловнинг 10% миқдорида чегирма мавжуд.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda