Sevara Zakirova
366 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази ҳамда "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Асосий мақсад - томонлар аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатлари юзасидан тегишли маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш имкониятини кенгайтириш, уларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Тафсилот

#Халқаро_ҳамкорлик

Туркий Кенгаш Котибияти ташкилотига аъзо давлатларнинг электрон ҳукумат бўйича мутасадди идоралари вакиллари учрашди.

Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Астана Хаб (Нур-Султон) фаолияти билан танишув тадбирлари бўлиб ўтди.

Унда Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси бош маслаҳатчилари А.Зиядов ва И.Атажановлар иштирок этди.

Учрашувда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилиб, рақамли трансформация, янги технологияларни жорий этиш ва инновацияларни ривожлантириш бўйича тажриба алмашилди.

ТАФСИЛОТ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Ўзбекистонда бизнес жараёнлари соддалаштириш бўйича дастлабки тренинг ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури масъул ходимлари ташаббуси билан Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда биринчи маротаба ва биринчилардан бўлиб жорий йилнинг 28—29 сентябрь кунлари бизнес жараёнлари реинжиринги бўйича тренинг ўтказилди.

👉Батафсил

@adliyangilikalri
#Халқаро_тажриба

ДХА мутахассисларига жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Астана Хаб (Нур-Султон) фаолияти билан танишув тадбирлари давомида IKomek ҳамда IQala марказлари тақдимоти ўтказилди.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Ustozlarga_ehtirom

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муборак бўлсин, азизлар!

Инсон ҳаёт мактабини муносиб босиб ўтиши учун албатта уни тўғри йўлга бошловчи Устози бўлиши муҳим.

Мен ҳам бугунги кунимгача доимо ёнимда бўлиб, турли вазиятларда ўзининг панд-насиҳатлари билан тарбиялаб келаётган, ҳар ишда намуна Устозимни ва шарафли касб эгаларини кириб келаётган байрам билан табриклайман ! 😊

Азиз ва меҳрибон Устозлар, барчангизга, сиҳат-саломатлик, фарзандлар роҳатини кўришни, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилайман.

Шогирдларингиз камолини кўриб, ютуқлари билан фахрланиб юринг.

P. S. Устозим жуда ҳам камтар инсон. Шу сабабдан фотосуратларини жойлаштирмайман😊.
📣 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси электрон тизимида техник-профилактик тадбирлар амалга оширилиши муносабати билан, 2021 йилнинг 2-3 октябрь (шанба ва якшанба) кунлари эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизмати вақтинчалик кўрсатилмайди.

Хизматдан фойдаланиш учун 4 октябрь, душанба кунидан рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#Халқаро_ҳамкорлик

ДХА вакили Гаага конференциясининг 12 -Халқаро форумида иштирок этди.

Давлат хизматлари агентлиги масъул ходими А.Кешфетдинова электрон апостилни жорий этишга бағишланган Гаага конференциясининг 12 -Халқаро форумида иштирок этди.

Форум видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди. Ушбу форумда АҚШ, Ҳиндистон, Исроил, Арманистон, Люксембург, Туркия, Болгария, Буюк Британия, Венесуэла, Чили, Перу ва бошқалар каби дунёнинг 14 мамлакатидан 90дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Иштирокчилар Гаага конвенциясида иштирокчилар томонидан барча мамлакатларда электрон шаклда апостил беришга босқичма -босқич ўтиш, пандемия шароитида қай даражада зарур эканлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга ваколатли органлар томонидан анъанавий тарзда апостиль қўйиш тартибини сақлаб қолган ҳолда электрон тарзда “Apostille” махсус штампини қўйиш тартиби жорий этилиши режалаштирилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#сайлов

🗳2021 йил 14-20 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади.

〰️〰️〰️〰️

🗳Досрочное голосование по выборам Президента Республики Узбекистан состоится 14-20 октября 2021 года.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Харид чекини олган фуқаролар рағбатлантирилади

“Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5252-сон, 04.10.2021 й.) қабул қилинди

☑️ Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:

● чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга ошириб, харид чекини мобиль иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.

Бундан автомобиль сотиб олганлик учун, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов, шунингдек, тўлов тизими операторлари орқали тўловни амалга оширганда олинган харид чеклари мустасно;

● сотиб олувчига чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик, қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади;

● тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн назорат-касса машиналарига мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилади.

2022 йил 1 январдан Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал касса чекларини тақдим этиш тақиқланади.

➡️ 2023 йил 1 январгача тадбиркорлик субъектларига онлайн назорат-касса машинаси ҳамда махсус қурилмаларнинг ҳар бирини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини камайтириш ҳуқуқи берилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ФҲДЁ_хизматлари

Жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан қариндош бўлган 675 нафар келин-куёвнинг никоҳлари қайд қилинди.

Шундан, 285 нафар келин-куёв бир-бирига нисбатан холавачча, 172 нафари тоғавачча, 114 нафари амакивачча ва 104 нафари аммавачча ҳисобланади.

Энг кўп қариндошлар ўртасида никоҳ қайд қилинган ҳудудлар Сурхондарё (268 та), Қашқадарё (179 та) ва Сирдарё (40 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

⚡️Эслатиб ўтамиз, Оила кодексининг 16-моддасига асосан насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади.

❗️Мутахассислар фикрича, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ юрак-қон томир касалликларининг туғма турларининг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Фарзандингизнинг болалар боғчасига навбати ўзгариши ҳақидаги хабарларни тўғридан-тўғри телефонингизда кўринг!

СМС -хабарномаларга обуна бўлинг, 4064 қисқа рақамига «mdo» ва ариза рақамингизни ёзиб юбориб, навбатдаги барча ўзгаришлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Ҳар бир СМС нархи 40 сўм.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️

Получайте новости об изменениях в очереди своего ребенка в детский сад прямо на свой телефон.

Подпишитесь на СМС- уведомления, написав и отправив "mdo" и номер заявки на короткий номер 4064, можно получать информацию обо всех изменениях в очереди.

Стоимость каждой СМС - 40 сумов.

🔗 Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · АГУ на латинице
Адлия вазири Русланбек Давлетов:

— Ҳаракатлар стратегиясининг мазмунини ёдга оладиган бўлсак, унда бешта устувор йўналиш бўйича Ўзбекистонни ривожлантириш учун жами 118 та фунтаментал ғоя мужассам қилинган эди.

Уни амалга ошириш учун изчил равишда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб 5 та давлат дастури қабул қилиниб, уларни амалга оширишга 114 трлн сўм ва салкам 31 млрд АҚШ доллари йўналтирилиши белгиланди.

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
Адлия вазири Русланбек Давлетов:

— Ўтган даврда Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариш учун:
▫️311 та қонун қабул қилинди, шундан 80 таси мутлақо янги қонунлар;
▫️2000 га яқин Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари;
▫️ 3000 дан зиёд Ҳукумат қарорлари қабул қилинди.

Албатта, бу рақамлар ислоҳотларни юридик расмийлаштириш учун қабул қилинган ҳужжатлар бўлиб, аслида уларни ҳаётга татбиқ этиш учун давлат органларининг барча даражадаги раҳбарларидан бошлаб, оддий ходимларигача “сафарбарлик режимида” ишлади.

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Русланбек Давлетов:

— Ҳаракатлар стратегияси нафақат давлат органлари учун иш дастури, балки умумий жамиятимизни ўзгартириш учун ўзига хос “ғоявий драйвер”га айлана олди.

Ҳаракатлар стратегияси биз давлат хизматчиларига халқ билан мулоқот қилишни ўргатди, халқ ҳокимиятнинг бирдан бир манбаи эканлигини чинакамига ҳис қилдик.

Барча ислоҳотлар янги ислоҳотлар эшигини очади, яъни биз жамиятимизни янгилишнинг фақатгина битта босқичини босиб ўтдик. Олдимизда бунданда катта ислоҳотлар, чақириқлар турибди.

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Ўзбекистон: Беш йиллик жадал ислоҳотлар» мавзусидаги халқаро конференция
#5oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Муаммо_нимада
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз
#Эслатиб_ўтамиз

Ижтимоий тармоқларни мониторинг қилиш жараёнида, айрим фуқароларимизнинг давлат хизматларидан масофадан туриб, онлайн шаклда фойдаланиш имконидан хабардор эмасликлари ҳақидаги изоҳларга дуч келдик.

❗️Шу сабабли, бугунги кунда жойлардаги Давлат хизматлари марказлари, уларнинг олис ҳудудлардаги филиаллари орқали кўрсатиладиган хизматларнинг аксариятидан уй ёки иш жойингиздан чиқмасдан, электрон шаклда фойдаланиш имконингиз бор эканлигини эслатиб ўтишни лозим деб топдик.

Қуйида фуқароларимиз томонидан талаб юқори бўлган давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланишни ўргатувчи видеоқўлланмаларни тақдим этамиз.

Электрон рақамли имзони олиш тартиби;

Электрон хизматлардан фойдаланиш учун id.gov тизимидан рўйхатдан ўтиш тартиби

Болани боғчага жойлаштириш хизматидан фойдаланиш тартиби

❗️Эслатиб ўтамиз, давлат хизматларидан масофадан туриб, электрон шаклда фойдаланилганда хизмат учун назарда тутилган тўловнинг 10% миқдорида чегирма мавжуд.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_дан_қулайлик
#ДХА_ҳудуд_ташаббус
#DXМ_drive

📑🚗Урганчда “DXМ drive” хизмати йўлга қўйилди.

Эндиликда, қатор хизматлардан фойдаланиш учун ДХМ биносига кириш ва навбат олишга ҳожат йўк.

“DXМ drive” хизматидан фойдаланиб, автотранспорт воситасидан тушмаган ҳолда ишингизни битиришингиз мумкин.

“DXМ drive” хизмати фуқароларга:

• болаларни мактабгача таълим ташкилотларига электрон навбатга кўйиш;
• пенсия хақида маълумотнома олиш;
• нафақа тайинлаш;
• электр, газ ва ичимлик суви ҳисоблагичларини пломбалаш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун аризаларни тўлдиришга ва тайёр ҳужжатларни бинога кирмасдан, шунингдек, автотранспорт воситасидан чиқмасдан олиш имконини беради.

Ушбу хизматдан Урганч шаҳар ДХМ биноси ёнидаги автотураргоҳ (parking) ҳудудида фойдаланишингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу хизмат синов тариқасида жорий этилган бўлиб, ҳафтанинг душанба ва сешанба кунларии кўрсатилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda