#Бир_мурожаат_изидан
“МЕНИ ЁШАРТИРИБ БЕРИНГ!”
- Алло, бу порталми?
- Эрим мен билан ажрашмоқчи!!!
Ёшим 32 да, иккита фарзандим бор. Турмуш ўртоғим эса 31 ёшда! Агар мен ёшимни 1 ёшга кичрайтирмасам, эрим мен билан ажрашмоқчи! Икки болам етим қолмасин, илтимос ёшимни бир ёшга кичик қилиб ўзгартириб беришсин!
БАТАФСИЛ
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

Қарийб 3 йилдан буён ўз ечимини топмай келаётган мурожаат
Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан Учқўрғон тумани, Исломобод МФЙда яшовчи фуқаро У. У. нинг фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишда амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати ўрганилди.
Хусусан, У. У. ўз мурожаатида 2018 йилда Тошкент шаҳридаги туғруқхонада фарзандли бўлганлигини, туғруқхона Бектемир туманида жойлашганлигини, туғруқхонанинг аниқ манзили ва номини билмаслигини, фарзанди учун тиббий маълумотнома олмаганлиги сабабли ҳозирга қадар туғилганлик ҳақида гувоҳнома ололмаганлигини баён қилган.
Ўрганиш давомида фуқаро У. У. мурожаати юзасидан бир нечта ташкилотларга мурожаат қилгани ҳамда Тошкент шаҳрига ҳам бориб келгани бироқ, масаласи ижобий ҳал этилмаганлиги маълум бўлди.
Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси масъуллари томонидан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига фуқаро У. У. фарзандли бўлган туғруқхонани аниқлаш ва бу ҳақида туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома бериш юзасидан сўров хати юборилди. Натижада, У. У. 2018 йил 28 сентябрь куни И.Иргашев номли Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонаси туғруқ бўлимида қиз фарзандли бўлганлиги аниқланиб, бу ҳақида туғилганлик тиббий маълумотномасидан кўчирма олиниши таъминланди.
Шунга асосан, Учқўрғон тумани ФҲДЁ бўлими томонидан фуқаро У. У. нинг 2018 йил 28 сентябрда туғилган фарзанди Ж. У. га туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси расмийлаштирилиб берилди.
Мурожаатчининг қарийб 3 йилдан буён ўз ечимини топмасдан келаётган масаласи ДХА аралашуви билан ижобий ҳал этилди.