Sevara Zakirova
373 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Бу_муҳим

⚡️Гербли гувоҳномаларни фуқароларга тақдим этиш учун ким масъул ҳисобланади?

БАТАФСИЛ

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилади

Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.

▶️ Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталишади:

Мавзу: Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари

Маърузачи:
Мамасолиев Равшан Исроилжонович,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

Мавзу: Шахсий самарадорликни ошириш (Self-management)

Маърузачи
: Саъдиева Гўзал Олимовна,
Давлат бошқаруви академияси “Давлат бошқарувининг сиёсий асослари” кафедраси мудири

Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)

Маърузачи:
Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли,
Адлия вазирлиги масъул ходими

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 22 апрель куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.
#Бу_муҳим

⚡️ Очиқ танловлар тизимида янгилик: энди вакант лавозимлар учун икки хил тартибда танлов ўтказилади!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларининг таклифлари асосида, шунингдек, илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар тажриба-синов тариқасида янги тизимда ўтказилишини маълум қилади.

🔹 Эндиликда вакант лавозимларини эгаллаш vacancy.argos.uz портали орқали босқичма-босқич ички ва ташқи танловлар асосида амалга оширилади.

▪️Бунда:

1️⃣ Ички танловда — бир давлат органи ёки ташкилоти тизимида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари қатнашиши мумкин.

2️⃣ Ташқи танловда — тегишли малака талабига жавоб берадиган барча фуқаролар иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Ички танловлар натижасида танлов ғолиби аниқланмаган тақдирда, ушбу вакант лавозим бўйича ташқи танлов эълон қилинади.

❗️Битта вакант лавозим учун бир мартадан ортиқ ички танлов ўтказилмайди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

Секторлар фаолиятини баҳолашнинг янги тартиби қандай?

Батафсил видеолавҳада👆

🔗Алоқада қолинг
#Бу_муҳим

Хотин-қизларга "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратилади
.

Қонунчиликка кўра, хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича – 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб борилади.

Шунингдек, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда, шу жумладан сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига Давлат бюджетидан ҳар йили 1,8 триллион сўм ресурс маблағлари йўналтирилади;

давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан ҳар йили камида 200 миллиард сўм молиялаштирилади;

мутахассислиги
бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили Қўмита тавсияномаларига асосан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилади;

давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилади.

🔗Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бу_муҳим

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси танлови номзодлари диққатига
!

Жамғарма илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 2022 йилдаги 2-стипендия танловини эълон қилганини маълум қилгандик.

❗️Бугун номзодлар томонидан энг кўп келаётган мурожаатлардан бири ҳақида яна эслатиб ўтмоқчимиз.

Стипендия учун кимлар талабгор бўла олади?

Ҳужжат топшираётган номзод TНE (Thе Timеs Нighеr Educаtiоn Wоrld Univеrsity Rаnkings), QS (Quаcquаrеlli Symоnds Wоrld Univеrsity Rаnkings), Thе U.S.Nеws аnd Wоrld Rеpоrt (Bеst Glоbаl Univеrsity Rаnkings) ва ARWU (Acаdеmic Rаnking оf Wоrld Univеrsitiеs) каби халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингнинг энг илғор 300 та (ёки танлаб олинган фан бўйича етакчи 100 та) таълим ва илмий муассасалардан бирига ўқишга қабул қилинган бўлиши керак.

▪️ Университетлар рейтингини билиш.

▪️ 2-стипендия танлови учун ажратилган ўринлар (квота).

▪️ Онлайн хужжат топшириш учун керакли линклар.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжатлар жорий йилнинг 15 майига қадар қабул қилинади.

🔗Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бу_муҳим

vacancy.argos.uz порталидаги аризангиз ҳолатини махсус бот орқали билишингиз мумкин

Бунда дастлаб паспортингиз серия ва рақамини киритган ҳолда ботдан рўйхатдан ўтишингиз, шундан сўнг ЖШШИР (ПИНФЛ) рақамини юборишингиз лозим. Навбатдаги қадамда вакант лавозимга топширган аризангиз рақамини жўнатиш орқали унинг қайси ҳолатда эканлигини билиб оласиз.

⚡️Диққат! Ушбу ботдан фойдаланиш номзодлар учун қўшимча қулайлик бўлиб,
vacancy.argos.uz сайтидаги шахсий кабинетни кузатиб боришдан озод қилмайди.

▪️ Ботдан фойдаланиш —
@xabarnoma_robot

🔗
Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бу_муҳим

⚡️Давлат хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати" бошланди

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари учун ушбу сонда давлат хизматида коррупцион ҳолатлар ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган “ВИЖДОН САРАТОНИ” ҳужжатли фильми намойиш этилади.

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам хабарлар берилади.

▶️ Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги саҳифасига ўтиб, ушбу ҳавола https://youtu.be/8-cdRybbJbw орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ўтсин!

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бу_муҳим

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятига доир ахборотларни олишда очиқлик ва тезкорликни таъминлаш мақсадида қатор қулайликларни тақдим этади.

🟢 argos.uz Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий сайти

🟢 t.iss.one/argos_uz — Агентликнинг телеграмдаги расмий канали

🟢 vacancy.argos.uz — давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

🟢 t.iss.one/vacancy_argos — давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали расмий канали

🟢 t.iss.one/vacancyonline — давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона порталида ўтказилаётган очиқ танловлар жараёнларини онлайн кузатиш канали

🟢 t.iss.one/vacancy_winners — вакант лавозимлар учун ўтказилган очиқ мустақил танловлар ғолиблари эълон қилиб бориладиган расмий канал

🟢 t.iss.one/vacancy_argos_bot — очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларни қабул қилиб, қисқа муддатда жавоб берувчи бот

🟢 ilm.argos.uz давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш портали

🟢 test.argos.uz давлат хизматчилари билимини синовдан ўтказиш модули

🟢 my.argos.uz — “Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими” дастурий-аппарат комплекси, давлат хизматчилари учун яратилган интерактив хизматлар портали

🟢 t.iss.one/murojaat_argos_bot — давлат фуқаролик хизматчиларининг ариза, таклиф, шикоятларини қабул қилувчи махсус бот. Ушбу бот орқали давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.

🟢 t.iss.one/himoya_argos — очиқ танлов орқали давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган кадрларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳи

🟢 t.iss.one/testargosuz — давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш платформасидаги тест саволларидан намуналар бериб борувчи канал.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat