Sirdaryo Live | расмий канал
17.9K subscribers
26.2K photos
4.93K videos
21 files
11.8K links
"Sirdaryo Live" расмий ОАВнинг телеграм канали

⚡️ Тезкор ва ишончли хабарлар

•Веб-сайт: sirdaryo-live.uz
•RU: @SirdaryoLIVERU

✍️ Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
📩 Хамкорлик учун📱Хабар чиқариш: @SirdaryoAxborotXizmati
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Миллий либослар челленжи

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Мавсум олдидан кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Аҳолининг барқарор электр энергияси билан таъминлаш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Гулистон шаҳрининг Обод юрт, Боғишамол, Бўстон ва Истиқлол маҳаллалари ҳудудида трансформатор пунктлари, ҳаво электр тармоқлари, кўп қаватли уйлардаги электр тақсимлаш шитлари босқичма-босқич таъмирланмоқда. Кўп қаватли уйларга кириш қисмларида жойлашган электр жавонлари тўлиқ янгиланмоқда, яроқсиз ҳолга келган кабеллар алмаштирилиб, электр энергияси ҳисоблагичларининг техник ҳолати синчиклаб текшириб чиқилмоқда.

Ускуналарни янгилаш ва тармоқларни техник кўрикдан ўтказиш орқали юзага келиши мумкин бўлган электр узилишларининг олди олинади, йўқотишлар камайтирилади ҳамда истеъмолчиларга барқарор ва сифатли электр энергияси етказиб берилиши таъминланади.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сирдарё ҳудудий филиали.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
#Диққат

‼️💊🤯 Бу хавфли! Бу дори воситаларини ҳеч қачон болаларга берманг:

Аспирин
Нафтизин
Нимесулид
Лоперамид
Тетрациклин
Марганцовка (калий перманганат)

Ҳатто дозани озгина оширсангиз ҳам, болада оғир асоратлар мия, жигар ва бошқа аъзолар шикастланиши кузатилиши мумкин.

Яқинларга юбориб огохлантириб қўйинг.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини кўпайтиришда янги захира ва имкониятларни ишга солиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по задействованию новых резервов и возможностей для увеличения экспорта плодоовощной и продовольственной продукции.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўнгги уч йилда 250 минг гектар пахта ва ғалла ери озиқ-овқат етиштиришга берилгани, 160 минг гектар янги боғ ва токзор барпо этилгани, эскирган 107 минг гектари янгилангани, 1 миллиард долларлик 1,5 мингта озиқ-овқат лойиҳаси ишга тушганини таъкидлади.

Бундан ташқари, 100 минг тонна сақлаш, 70 минг тонна қуритиш, 46 минг тонна саралаш ва қадоқлаш қувватлари яратилди.

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар халқаро миқёсда эътироф этилмоқда. Шу ойда Ўзбекистон Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Кенгаши аъзолигига сайланди.

Бу миллий ва минтақавий ташаббусларни илгари суриш, янги лойиҳаларга маблағ жалб қилишда биз учун катта имконият”,

- деди Президент.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Интервьюернинг 1 куни: Аҳоли турмуш даражаси қандай ўрганилади?

Статистика бошқармаси интервьюерлари ҳар куни юзлаб эшикларни тақиллатади. Улар оддий сўровнома орқали жамиятдаги энг долзарб саволларга жавоб излайди:

✔️Оила даромади қай даражада?
✔️ Аҳолининг эҳтиёжлари, харажатлари, турмуш тарзи қандай?
✔️ Ижтимоий ёрдам етарлими?

Бу рақамлар – оддий инсонлар ҳаёти, ҳиссиётлари ва ҳақиқатлари орқасида шаклланади.

Йиғилган маълумотлар жамиятдаги долзарб масалаларни аниқлаш, самарали қарорлар қабул қилиш ва ижтимоий сиёсатни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

🎬Ушбу видеоролик орқали сиз интервьюерларнинг кундалик фаолияти ва бу жараён қандай амалга оширилишини кўришингиз мумкин.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣Абдураҳим Умаров навбатдаги сайёр қабулини «Ойдин» маҳалласида ўтказди

Аҳоли ва тадбиркорларнинг узоғини яқин қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларига тезкор ва жойида ечим топишда сайёр қабул ва очиқ мулоқотларнинг аҳамияти муҳим саналади. Шу боисдан туман ҳокими бошчилигида туман ҳудудларида доимий очиқ мулоқот шаклида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, бугун туман ҳокими Абдураҳим Умаров бошчилигида ва тегишли масъуллар иштирокида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда 13 нафарга яқин фуқаронинг инфратузилма, бандлик, йўл ва ичимлик суви таъминоти каби ҳаётий долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Эътиборлиси, мурожаатларнинг 8 таси сайёр қабул давомида ижобий ҳал этилди. Қўшимча вақт ва маблағ талаб этадиган мурожаатлар юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилиб, ижроси тегишли корхона ташкилотлар назоратига олинди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Огоҳлик ва қоидаларга риоя қилиш—хавфсиз хаёт кафолати.

‼️🌊Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғи ўринбосари Асрор Газиходжаев томонидан Сайҳунобод туманидаги чўмилиш тақиқланган ҳудудларда назорат-профилактика тадбирлари олиб борилди.

Инсонларнинг сувда чўкиши билан боғлиқ ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган тадбирда аҳоли чўмилиш одат қилган жойларнинг махсус тўсиқлар билан тўсилганлиги, тақиқловчи белгилар ўрнатилганлиги текширилиб, сув ҳавзаларида чўмилаётган вояга етмаган фуқаролар ва уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, содир бўлган ноҳуш ҳолатларнинг аянчли оқибатлари таъсирчан тарзда етказилмоқда.

🔰Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

📺 Брифинг
✔️ Сирдарё вилояти ФВБ

🔰 Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан навбатдаги #БРИФИНГ ўтказилди.

Мазкур брифингда, Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғининг Профилактика бўйича ўринбосари Асрор Газиходжаев томонидан инсонларнинг сувда чўкиши билан боғлиқ ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вилоят ФВБ ва даҳлдор идоралар ходимлари томонидан амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, сувда чўкиш билан ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида амал қилиниши лозим бўлган қоида ва тавсиялар айтиб ўтилди.

🔰 Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM