Subhuz расмий, диний- маърифий канал
580 subscribers
5.87K photos
3.63K videos
7 files
10.3K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
БОЛА АСРАБ ОЛИШ
#бола_асраб_олиш
#насаб

1164-CАВОЛ: Опамни фарзанди йўқ. Кўп йил даволандилар. Кимдир бола асраб олса ва унга меҳр берса ўзи ҳам фарзанд кўришини айтибди. Сўрамоқчи бўлганим динимизда бола асраб олишга рухсат берилганми? Рухсат бўлса қандай ҳукмлар бор?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Динимизда бола асраб олишга рухсат берилади, аммо унга қуйидаги шартлар қўйилган:

1. Асраб олинган болани ўз отасига нисбат берилиши;
Болани ўз отасини номи билан чақириш (яъни сени отанг менман ёки отанг фалончи, деб ўз отасидан бошқа одамни ота сифатида кўрсатмаслик керак);

Аллоҳ таоло асраб олинган фарзандлар ҳақида шундай марҳамат қилган:

ادْعُوهُمْ لِآَبَائِهِمْ هُوَ أَقْسَطُ عِنْدَ اللَّهِ فَإِنْ لَمْ تَعْلَمُوا آَبَاءَهُمْ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ وَمَوَالِيكُمْ وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا

“Уларни (асраб олинган болаларни) ўз оталари (исми) билан чақирингиз. Шу Аллоҳ наздида адолатлироқдир. Бас, агар уларнинг оталарини билмасангиз, у ҳолда (улар) сизларнинг диний биродарларингиз ва дўстларингиздир. Қилган хатоларингиз сабабли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз (билан) қасд қилинган нарсадагина (гуноҳкор бўлурсиз). Аллоҳ кечиримли ва меҳрибон зотдир” (Аҳзоб сураси 5-оят).

Бу оятлар нозил бўлгунича, одамлар орасида бировнинг боласини ўғил қилиб, ўз ўғилларидек номлаганлар ва жамиятдаги мавжуд тушунча, урф-одатлар ила иш тутишган. Оят нозил бўлгач бу ҳукм ўзгарди.

2. Асраб олинган бола асраб олувчига маҳрам бўлиши;
Болани қарамоғига олишда аввало имкон қадар яқин қариндошларнинг болаларидан (яъни асраб олинаётган бола ўғил бола бўлса аёлнинг, қиз бола бўлса эрнинг ака-ука ёки опа-сингилларининг болаларидан) бирини қарамоғига олиши керак. Чунки улар ўртасида насаб жиҳатидан маҳрамлик бор. Бордию яқин қариндошлардан бола олиш имкони бўлмай, бегона бола олинса ва у қиз бўлса, асраб олувчи эрнинг эмизикли ҳолатдаги опа-сингиллари ёки ака-укаларининг аёллари икки ярим йил ичида болани эмизсалар ёки уларнинг сути ичирилса, асраб олувчи эрнинг жияни ҳисобланиб, маҳрамига айланади. Агар асраб олинган бола ўғил бўлса, асраб олувчи аёлнинг эмизикли ҳолатдаги опа-сингиллари ёки ака-укаларининг аёллари ўша ўғил болани эмизсалар асраб олувчи аёлга жиян бўлгани учун, маҳрам ҳисобланади (икки ярим йилдан сўнг эмизиш ёки болага юқорида зикр қилинган аёллардан бошқаларнинг сутини ичириш билан маҳрамлик собит бўлмайди). Шундай йўл билан бир оилада номаҳрамлар жамланиб қолишининг олди олинади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши ўз жиянлари Урва розияллоҳу анҳуга шундай ҳикоя қилиб берадилар. Афлаҳа исмли эмикдош амаким киришга изн сўраган вақтда у кишидан ўзимни олиб қочдим ва рўмолни ўраб олдим. Сўнг бу ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар берганимда:

... لا تَحْتَجِبِي منه، فإنَّه يَحْرُمُ مِنَ الرَّضَاعَةِ ما يَحْرُمُ مِنَ النَّسَبِ ( رواه مسلم)

"Унинг олдида рўмол ўрашингизга ҳожат йўқ, чунки насаб жиҳатидан маҳрамлик собит бўлганидек эмикдошлик сабабли ҳам маҳрамлик ҳосил бўлади", дедилар (Имом Муслим ривоятлари).

3. Асраб олинган боланинг мерос олмаслиги;
Асраб олинган бола ва асраб олувчиларнинг ўртасида насабий алоқаси бўлмаса, бир-бирларидан мерос олишлари жоиз бўлмайди. Балки қўлларида қолган мулклар насабий меросхўрларнинг ҳаққи ҳисобланади.

Бола асраб олишдан мақсад, кўп болалик оилаларга ёрдам бериш ёки етимнинг бошини силаш савобини топиш бўлмоғи лозим. Ҳеч қачон асраб олинган бола ҳақиқий фарзанд бўлмайди. Агар асраб олинган фарзанддан келажакда боқувчига ҳеч қандай наф тегмаса, аксинча зарар етган тақдирда ҳам бундан афсусланмаслик керак бўлади, акс ҳолда қилинган хизматнинг савоби бекор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz
​​АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ҲАНИФА ИСМЛИ ҚИЗИ БЎЛГАНМИ?
#насаб  #фарзанд

1374-CАВОЛ: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг Ҳанифа исмли қизлари бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кунялар икки хил: насабий куня ва васфий куняга бўлинади.
   Насабий куня шуки, ота ёки она фарзандларидан бирининг исмининг ёнига “абу” ёки “умму” деган сўзни қўшиб, куняланади. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандлари Қосимнинг исми билан куняланиб, Абул Қосим бўлганлар.
   Васфий куня шуки, бунда умуман фарзандларга алоқадорлик бўлмайди. балки махсус сифат ёки маълум бир иш билан кўп шуғуллангани учун ўша нарса билан куняланади. Масалан, Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳунинг исмлари Абдуллоҳ бўлган. Куняси Абу Бакр бўлган. Лекин у кишининг Бакр исмли ўғиллари бўлмаган. Бакр сўзининг маъноси биринчи бўлувчи деган маънони англатади. Чунки Абу Бакр розияллоҳу анҳу яхши ишларда доимо биринчи бўлар эдилар. Шу сабабли бу киши Абу Бакр, яъни яхшиликда биринчи бўлувчи, деб аталганлар.
   Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг Абу Ҳанифа деган кунялари ҳам васфий куняга киради. Чунки у кишининг ёлғиз Ҳаммод исмли ўғиллари бўлган холос. Ундан бошқа ўғиллари ҳам, қизлари ҳам бўлмаган.
   У кишининг Ҳанифа сўзи билан куняланиши сабабини “Хойротул ҳисон” номли китобда бундай дейилган:
ان کنیته ابوحنیفة مونث حنیف وهوالناسک أوالمسلم لأن الحنف المیل،والمسلم مائل الی الدین الحق. قیل سبب تکنیته بذالک ملازمته للدواة المسماة حنيفة بلغة العراق . 
   “Абу Ҳанифа куняси “ҳаниф” сўзининг муаннас шакли бўлиб, у носик ёки мусулмон деган маънони билдиради. Чунки “ҳанф”, деб бир нарсага мойил бўлишга айтилади. Мусулмон инсон ҳақ динга мойил бўлади. Абу Ҳанифа деб куняланишларининг бошқа бир сабаби у киши Ироқ тилида Ҳанифа деб аталадиган қалам ва сиёҳдонни доим ўзлари билан олиб юрганлар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

▶️https://t.iss.one/subh_uz