Saida Mirziyoyeva
34.8K subscribers
2.05K photos
300 videos
134 links
Download Telegram
Saida Mirziyoyeva
@SShMirziyoyeva
Барчамиз учун ҳали-ҳамон қийин бўлса-да, ҳаёт давом этмоқда. Одамлар тўйларда хурсандчилик қилмоқда, болалар дунёга келмоқда. Биз ҳам кўпайишдик — жажжи Шавкатжон, бизнинг қуёшимиз. Биз у билан яқинда танишдик, лекин биринчи учрашувимиздаёқ ўртада шунчалар кучли муҳаббат пайдо бўлдики, биз кунига 24 соат бирга бўламиз :) Оналар бунинг нима эканини билишади.

Мен эса муҳаббатнинг аёлларга барча дилхираликларга дош бериши ва кечиришига ёрдам берувчи куч экани ҳақида ўйлайман. Бахтли ва энг яхши дамларни кутиш, болалар ўсиб-улғайгунча ёнида бўлиш, уларга таянч бўлиш ва кейин тин олиш мумкин. Нима қилсак ҳам, бизни доим муҳаббат бошқаради.

Ҳозир ўғлим билан эртаклар эмас, балки янгиликлар садоси остида ухлаяпмиз. Хотин-қизлар ва журналистларга нисбатан судлов механизми тезкор ва шиддатли бўлиб, бор кучи билан ишлаётганини кўриш мен учун оғир. Эркаклар ва амалдорларга келганда бу тизим кўпинча тўхтаб қолади. Бир вақтнинг ўзида ҳақоратларга муносиб жавоб учун озодликдан маҳрум қилиш ва саккиз йиллик хўрлик остида яшаганларни ярашув билан «жазолаш» мумкин эмас. Қиз болага ожиза ва итоаткор бўлгани учунгина буюмдек қараш, дили оғриган-оғримаганини унинг учун ҳал қилиш мумкин эмас. Шахсий фикри учун таъқиб қилиш мумкин эмас. Агар биз адолат тарафдори бўлсак, қонун иккала томон учун бир хил ишласин. Агар биз бахтли мамлакатда яшашни истасак, аёлларни эркаклар приоритетларидан, журналистларни эса босимдан ҳимоя қилишимиз керак.

Аёлларга келсак: қўлимизда бола бўлганида, ҳар бир жабҳада эркаклар билан тенглашиш биз учун шундоқ ҳам қийин, ҳар биримиз фарзанд туғилганида карьерамизнинг бир неча йилини йўқотамиз. Шунга қарамай, баъзан бизга яна айблов ҳам қўйишади.

Тўрт йил олдин Президентимиз сўз эркинлигини ёқлаб чиқди, мамлакатимиз бундан буён тоқат қилмас эканмиз, сукут сақлаб ўтирмаймиз, деган хулосага келди. Шуни ёдда тутишимиз керакки, эндиликда ҳар бир нохуш ҳолат жамоатчиликка ошкор бўлмоқда: биз кичик жиноятлар учун ҳам барча мумкин бўлган моддалар билан оғир жазони қўллаш ҳолатларига гувоҳ бўляпмиз. Агар кимларгадир бунинг акси керак бўлса, жазо юмшайди ва енгиллашади. Одамлар буни кўриб турибди, муҳокама қилишяпти ва адолатга ишонмай қўйишяпти.

Мен журналист ва блогерлар сукут сақламаслигига ва бошланган ислоҳотларни давом эттириш йўлида ҳисса қўшишига қатъий ишонаман. Жамоатчилик фикрининг кучига ишонаман. Олдинда бизни яхши кунлар кутаётганига ишонаман. Агар ҳар ким ўз обрўини сақлаган ҳолда одамлар билан ҳисоблашса, ҳамма иш адолатли ва тўғри бўлади.

Президент топшириғига кўра, айни кунларда туҳматни декриминаллаштириш ҳамда журналистлар фаолиятига тўсқинлик учун жавобгарликка оид икки муҳим қонун ҳужжати ишлаб чиқиш арафасида.

Бу ошкора жамият сари ташланган яна икки катта қадам бўлади. Келинг, буни биргаликда амалга оширамиз.

#massmediauz #mediafreedom

@SShMirziyoyeva
Saida Mirziyoyeva
Барчамиз учун ҳали-ҳамон қийин бўлса-да, ҳаёт давом этмоқда. Одамлар тўйларда хурсандчилик қилмоқда, болалар дунёга келмоқда. Биз ҳам кўпайишдик — жажжи Шавкатжон, бизнинг қуёшимиз. Биз у билан яқинда танишдик, лекин биринчи учрашувимиздаёқ ўртада шунчалар…
Жизнь продолжается, хоть нам всем и тяжело по-прежнему. Но люди играют свадьбы, детки рождаются. И в нашей семье прибавление — маленький Шавкатик, наше солнышко. Мы знакомы с ним не так давно, но такая любовь у нас сильная с первого взгляда, что мы 24 часа в сутки вместе :) Мамы знают, как это бывает.

А я думаю о том, что любовь — это та сила, которая помогает женщинам терпеть и прощать обиды. Ждать счастья и лучших времён. Ждать, когда детки вырастут и помогут, и можно будет вздохнуть. Нами всегда движет любовь, что бы мы ни делали.

Мы с сыном сейчас засыпаем не под сказки, а под новости. И мне больно видеть, что машина правосудия против женщин и журналистов сразу же становится быстрой и мощной и работает во всю силу. А против мужчин и чиновников зачастую буксует. Нельзя одновременно за ответ на оскорбление лишать свободы, а за восемь лет издевательств «наказывать» примирением. Нельзя считать девочку вещью только потому, что она маленькая и потерпит, и решать за неё, обидели её или нет. Недопустимо преследовать за собственное мнение без суда. Если мы хотим справедливости, пусть закон работает одинаково в обе стороны. Если мы хотим жить в счастливой стране, нам надо защищать женщин от приоритета мужчин, а журналистов — от давления.

Что касается женщин: нам и так сложно быть равными мужчинам во всём, когда у нас на руках дети, и каждая из нас теряет несколько лет карьеры, когда рождается ребёнок. Так ещё это иногда ставят в вину.

Четыре года назад наш президент провозгласил Свободу Слова, и наша страна решила, что больше не будет терпеть и молчать. И надо помнить, что каждый такой случай станет достоянием общественности: мы видим, как за мелкий проступок человека могут сильно наказать, применить все возможные статьи. А когда кому-то надо, всё смягчается и облегчается. Люди это видят, люди это обсуждают и перестают верить в справедливость.

Я сильно верю в то, что журналисты и блогеры не замолчат и продолжат начатые реформы, верю в силу общественного мнения, верю в то, что нас ждёт хорошее будущее. Если каждый будет ценить свою репутацию и считаться с людьми — этого достаточно, чтобы всё было справедливо и правильно.

Сейчас готовятся к выходу два важных проекта закона, которые поручил разработать Президент своими решениями: декриминализация клеветы и ответственность за препятствование работе журналиста.

Это ещё два шага к открытому обществу, давайте сделаем их.

#massmediauz #mediafreedom

@SShMirziyoyeva
Forwarded from Mass-media fondi
28-сентябрь куни Масс-медиани ривожлантириш жамғармаси ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан биргаликда Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни муносабати билан онлайн конференция ўтказади.

Иштирокчилар:
БМТ Бош котибининг Глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари Мелисса Флеминг, ЕХҲТ Бош котиби вазифасини бажарувчи Элчи Туула Юрьёла, Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева, Улрика Фунеред, Швециянинг ЕХҲТдаги элчиси ва 2021 йилдаги ЕХҲТ Доимий Кенгаши раиси ва бошқалар сўзга чиқишади.

Тадбирнинг мақсади инқироз пайтида фуқароларнинг маълумотларга бўлган ҳуқуқлари ва аҳолининг маълумот олиш учун конституциявий, қонунчилик ва сиёсий кафолатларига эга бўлишининг афзалликларига эътиборни жалб қилишдир.

#AccessToInfoDay #RightToKnow
#MassMediauz #OSCEPCUz

@massmediauz
Forwarded from Mass-media fondi
28 сентября Фонд развития масс-медиа совместно с Координатором проектов ОБСЕ в Узбекистане проведут онлайн-конференцию по случаю Международного дня всеобщего доступа к информации.

В конференции примут участие Мелисса Флеминг, заместитель Генерального секретаря ООН по глобальным коммуникациям, посол Туула Юрьёла, исполняющая обязанности Генерального секретаря ОБСЕ, Комил Алламжонов, председатель Попечительского совета Общественного фонда поддержки и развития национальных масс-медиа, Саида Мирзиёева, заместитель председателя Попечительского совета Общественного фонда поддержки и развития национальных масс-медиа, Ульрика Фунеред, посол Швеции при ОБСЕ и Председатель Постоянного Совета ОБСЕ в 2021 году и другие.

Целью мероприятия станет привлечение внимания к правам граждан на информацию во время кризиса и преимущества наличия конституционных, законодательных и политических гарантий общественного доступа к информации.

#AccessToInfoDay #RightToKnow
#Massmediauz #OSCEPCUz

@massmediauz
Forwarded from Mass-media fondi
Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни муносабати билан онлайн конференция иштирокчилари.

#AccessToInfoDay #RightToKnow
#Massmediauz #OSCEPCUz

@massmediauz
Forwarded from Mass-media fondi
Участники онлайн-конференции по случаю Международного дня всеобщего доступа к информации.

#AccessToInfoDay #RightToKnow
#Massmediauz #OSCEPCUz

@massmediauz
Forwarded from Mass-media fondi
Саида Мирзиёеванинг Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш кунига бағишлаб ўтказилган онлайн-конференциядаги нутқидан.
__

Из выступления Саиды Мирзиёевой на онлайн-конференции, приуроченной к Международному дню всеобщего доступа к информации.

#AccessToInfoDay #RightToKnow
#Massmediauz #OSCEPCUz

@massmediauz
Бугун биз Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни муносабати билан ўтказилган онлайн-конференцияда иштирок этдик. Сўз ва ОAВ нинг эркинлиги масаласи 40 дан ортиқ давлатдан иштирок этган 200 нафардан ортиқ мутахассислар тарафидан муҳокама қилинди.

Мамлакатимизнинг ўтган тўрт йил давомида ушбу соҳада эришган ютуқлари ЕХҲТ вакиллари ва хорижий мутахассислар томонидан бир неча бор қайд этилганлигидан жуда мамнунман.

Ахборот — барчанинг маълумот олишга бўлган ҳуқуқидир. Эркин оммавий ахборот воситаларини шакллантириш йўлининг бошланишида турган бўлсак-да, кўпгина ишни бажаришга улгурдик. Ва ишонч билан олдинга интилаверамиз.

#AccessToInfoDay #RightToKnow #Massmediauz #OSCEPCUz
Сегодня мы приняли участие в онлайн-конференции, приуроченной к Международному дню всеобщего доступа к информации. Вопросы свободы слова и СМИ обсуждали более 200 специалистов из 40 стран.

И очень приятно, что достижения нашей страны за последние четыре года в этой сфере неоднократно были отмечены представителями ОБСЕ и зарубежными специалистами.

Информация — это право каждого знать. Хоть мы и в начале пути формирования свободных СМИ, но сделано не мало. И мы будем уверенно двигаться вперёд.

#AccessToInfoDay #RightToKnow #Massmediauz #OSCEPCUz

@SShMirziyoyeva
Forwarded from Mass-media fondi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий ва хорижий вакилларнинг сўз, оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва ахборотдан эркин фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида.
___

Национальные и зарубежные представители о важности свободы слова, СМИ и доступа к информации.

#AccessToInfoDay #RightToKnow
#Massmediauz #OSCEPCUz

@massmediauz
Бугун «Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Ўйлайманки, ушбу кўп қисмли фильм ўзбек миллий киночилигида янги саҳифа очиб беради.

___

Сегодня мы провели презентацию исторического сериала «Мендирман Джалолиддин».

Думаю, что этот многосерийный фильм откроет новую страницу в узбекском национальном кинематографе.

#MendirmanJaloliddin #JaloliddinManguberditaqdimoti #Bizuddaladik #Massmediauz #Saida_Mirziyoyeva #OzodbekNazarbekov

@SShMirziyoyeva
Отам Самарқанд вилоятининг ҳокими лавозимига тайинланиб, биз Жиззахдан Самарқандга кўчиб келганимизда, бу шаҳар менда қандай таассурот қолдирганини жуда яхши эслайман. Отам озгина бўш вақт топдилар дегунча, бизга Самарқандни кўрсатар, тарихий обидалар билан таништирар ва буюк тарихий шахслар ҳақида сўзлаб берар эдилар. Бўш вақтимда тез-тез ўша қадимий масканларни зиёрат қилар, буюк қахрамонлар ҳаётини ўрганар эдим. Шоҳи Зинда, Бибихоним, Регистон майдонида юрар эканман, хаёлимда ўша тарихий даврларни тасаввур қилар эдим. Гўё атрофимда бир неча аср олдинги ҳаёт қайнаётгандек, сершовқин бозорлар, отларнинг кишнаши ва сарой саҳналари...

Тасаввуримдаги ўша ажиб воқеалар хотирамда бир умрга муҳрланиб қолган.
Ва бир кун келиб, имкони бўлиши биланоқ, ушбу тарихий шахслар ҳақида бирон фильм олинишига ўз ҳиссамни қўшаман, деган ният бўлар эди. Чунки, фақат фильмлар орқалигина ўша манзарани тасвирлаб бериш мумкин, деб ўйлардим. Бир сўз билан айтганда, менинг тарихга бўлган қизиқишим айнан Самарқанддан бошланган.

Йиллар ўтиб, тақдир тақозоси билан мен Ўзбекистон имиджини хорижий давлатларда шакллантириш, матбуот ва тарғибот ишларига масъул бўлиб фаолият юритишни бошладим. Ва шу аснода, бундан бир ярим йил олдин ҳозирги маданият вазиримиз Озодбек Назарбеков Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги сериални турк ҳамкасблари билан суратга олиш таклифини берди. Албатта, биз бу ғояни қўллаб қувватладик. Чунки, ўзингиз яхши биласиз, афсуски ўзбек миллий киночилигида тарихий шахслар, буюк алломаларимиз ҳаётига бағишланган сериаллар деярли йўқ даражада. Сериаллар яратилиши эса нафақат тарихни ўрганиш, балки буюк боболаримиз ҳаёти билан яқиндан танишиш имконини беради. Бундай сериаллар ҳар бир ўзбек миллати вакилида миллий ғурурни шакллантиради, ўзбек халқининг қаддини янада баланд кўтаради.

Жараён бошланди. Orient Finans Bank бу лойиҳани тўлиқ молиялаштиришга рози бўлди. Туркия ижодкорлари билан ҳамкорликда 30 гектарлик ерда суратга олиш майдонлари яратилди, Жалолиддин саройи, жанг майдонлари барпо этилди, ўша даврдаги миллий кийимларимиз, урф-одат ва анъаналаримизнинг ҳар бир деталларига алоҳида ёндашув бўлди. Ўзбек ва турк актёрлари эса қиличбозлик, отда жанг қилишдан тортиб, то кунлик жисмоний тайёргарликни ҳам ўтадилар. Ҳаммаси жуда яхши кетаётган эди, лекин бирданига пандемия балоси бизнинг ишга ҳам жиддий зарар келтирди. Карантин даврида суратга олиш ишлари режадан чиқиб кетди. Қанчадан қанча ижодкорлар Туркияда яшаб, ўша ерда сабр қилишига тўғри келди. Очиғини айтаман, мен бу лойиҳамиз бу йил якунланишига шубҳа қила бошладим. Лекин Аллоҳнинг қўллаб-қувватлаши, фидойи ижодкорларимизнинг сайи ҳаракати билан мана, бугун тақдимот кунигача ҳам етиб келдик.

Бугун ушбу сериалнинг биринчи қисмини намойиш қилдик. Албатта, бу сериал турли баҳс, мунозара, балки танқидларга ҳам учрар. Биз бунга тайёрмиз. Биз фикрлар хилма-хиллигини қўллаб-қувватлаймиз. Ҳар бир фикрни ҳурмат қиламиз. Ва нима бўлганида ҳам, олдимизга қўйган ҳар бир режамизни охирига етказамиз. Бу лойиҳани ҳам уддалай олдик, деб ўйлайман. Бунинг учун барча ижодкорларга, актёрларимизга, ҳомий Orient Finans Bank раҳбариятига, Маданият вазирлигига ва шахсан Озодбек Назарбеков ҳамда лойиҳа бош продюсери Меҳмет Бўздағга миннатдорлик билдирмоқчиман.

Яна бир бор ғурур билан айтаман, биз уддаладик!

#MendirmanJaloliddin #JaloliddinManguberditaqdimoti #Bizuddaladik #Massmediauz #Saida_Mirziyoyeva #OzodbekNazarbekov

@SShMirziyoyeva
Когда мой папа был назначен хокимом Самаркандской области, мы переехали из Джизака в Самарканд. Я очень хорошо помню, какое впечатление этот город произвёл на меня. Как только папа находил немного свободного времени, он показывал нам Самарканд, знакомил нас с историческими памятниками и рассказывал о великих исторических личностях. В свободное время я частенько посещала эти древние места и изучала жизнь великих героев. Когда я гуляла вокруг Шахи Зинда, Биби-Ханум, площади Регистан, в своём воображении я представляла себе те исторические периоды, в которые они были созданы. Как будто вокруг меня кипела жизнь, происходившая несколько веков назад, шумные базары, ржание лошадей, дворцовые сцены...
Те самые чудеса, которые я себе представляю по сей день, на всю жизнь запечатлелись в моей памяти.

И у меня была мечта: однажды, как только это станет возможным, я внесу свой вклад в создание какого-нибудь фильма о великих исторических личностях прошлого. Так как мне казалось, что только посредством фильмов можно возродить прошлое и ярко представить его в настоящем. Одним словом, мой интерес к истории начался именно с Самарканда.

С годами по воле судьбы я начала заниматься вопросами прессы и была ответственной за формирование имиджа Узбекистана в зарубежных странах. В то время, ещё полтора года назад, наш нынешний министр культуры Озодбек Назарбеков предложил снять с турецкими коллегами сериал про Хорезмшаха Джалолиддина Мангуберди. Конечно мы поддержали эту идею. Потому что, как всем хорошо известно, к сожалению, в узбекском национальном кино практически нет сериалов, посвящённых жизни исторических личностей, великих учёных. Создание сериалов позволит не только узнать историю, но и познакомиться с жизнью наших предков. Такие сериалы формируют у каждого представителя узбекской нации национальную гордость, ещё более повышают престиж узбекского народа.

Процесс начался. Orient Finans Bank согласился полностью финансировать этот проект. В сотрудничестве с творческим коллективом из Турции на 30 гектарах земли были построены декорации города, дворец Джалалиддина, поля битвы. Особое внимание уделялось каждой детали нашей национальной одежды, обычаев и традиций того времени. Узбекские и турецкие актёры прошли также физическую подготовку, обучались фехтованию и верховой езде.

Всё шло очень хорошо, но внезапная вспышка COVID-19 нанесла нам серьёзный ущерб. В период карантина съёмки немного отклонились от графика. Скольким актёрам пришлось жить и ждать вдали от дома, в Турции. Честно говоря, я начала сомневаться, что этот проект будет завершён в этом году. Но благодаря поддержке Аллаха, усилиям наших самоотверженных создателей фильма, мы дошли и до сегодняшнего дня.

Сегодня мы презентуем первую часть сериала. Конечно, скорее всего этот сериал вызовет различные споры, дискуссии, возможно даже и критику. Мы готовы к этому. Мы поддерживаем разнообразие мнений. Мы уважаем каждую идею. И доведём до конца каждую поставленную перед собой задачу. Я думаю, что мы справились с этим проектом.

За всё это хочу выразить благодарность всем продюсерам, актёрам, руководству спонсирующего проект Orient Finans Bank, Министерству культуры Республики Узбекистан и лично Озодбеку Назарбекову, а также генеральному продюсеру проекта Мехмету Боздагу.

Ещё раз с гордостью скажу, что мы справились!

#MendirmanJaloliddin #JaloliddinManguberditaqdimoti
#презентациясериала #мысправились #миссиявыполнена
#Massmediauz #Saida_Mirziyoyeva #OzodbekNazarbekov

@SShMirziyoyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалининг тақдимот маросими.
___

Презентация исторического сериала «Мендирман Джалолиддин».


#MendirmanJaloliddin #JaloliddinManguberditaqdimoti #Bizuddaladik #Massmediauz

@SShMirziyoyeva
Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши «Zakovat» лойиҳасини янги поғонага кўтариш мақсадида «Zakovat» интеллектуал клуби ННТ таъсис этиш ҳақида қарор қабул қилди.

Хотин-қизларни бу ажойиб интеллектуал ўйинда фаол қатнашиб, ўз потенциалларини намойиш этишга чақирамиз.
___

Попечительский совет Фонда масс-медиа принял решение стать учредителем ННО «Интеллектуальный клуб Zakovat», чтобы вывести этот проект на новый уровень.

Мы призываем девушек и женщин активнее участвовать в этой замечательной интеллектуальной игре, раскрывая свой потенциал.

#zakovat #massmediauz

@SShMirziyoyeva
Қарши шаҳрига ташриф доирасида Қашқадарёдаги ОAВ раҳбарлари, журналистлар ва машҳур блогерлар билан учрашдик.

Учрашув қайғули тарихи бутун мамлакатга маълум бўлган «Қашқадарё журналистлар уйи»да ўтказилди. Биз бино таъмирланганидан ва масс-медиа вакиллари фаолияти учун муносиб шароитлар яратилганидан хурсандмиз.

Блогерлар ва журналистлар билан очиқ суҳбат давомида улар бизга ўзларининг ишлари, уларни ташвишга солаётган жиҳатлар ва келгуси режалари ҳақида сўзлаб беришди. Бундай жонли мулоқот барчамизга жуда қизиқарли ва фойдали бўлди.

#massmediauz

@SShMirziyoyeva
Saida Mirziyoyeva
Қарши шаҳрига ташриф доирасида Қашқадарёдаги ОAВ раҳбарлари, журналистлар ва машҳур блогерлар билан учрашдик. Учрашув қайғули тарихи бутун мамлакатга маълум бўлган «Қашқадарё журналистлар уйи»да ўтказилди. Биз бино таъмирланганидан ва масс-медиа вакиллари…
В ходе визита в г. Карши мы встретились с руководителями СМИ, журналистами и популярными блогерами Кашкадарьи.

Встреча состоялась в «Доме журналистов Кашкадарьи», печальная история которого стала известна всей стране. Мы рады, что здание отремонтировали и для представителей сферы масс-медиа создали достойные условия для их деятельности.

Мы откровенно побеседовали с блогерами и журналистами, которые рассказали нам о своей работе, что их волнует и какие у них планы. Такое живое общение оказалось очень интересным и полезным.

#massmediauz

@SShMirziyoyeva