Saida Mirziyoyeva
34.8K subscribers
2.05K photos
300 videos
134 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир билан навбатдаги учрашувимиз 5-6 март кунлари Самарқандда “II Марказий Осиё судьялар мулоқоти” мавзусида ташкил этилаётган тадбир доирасида бўлиб ўтади.

ЕХҲТ ҳудуди ва минтақамиздаги кўплаб давлатлардан ташриф буюрган экспертлар, ҳуқуқшунослар иштирокидаги халқаро тадбирда ОАВ вакиллари ва блогерларнинг эркин фаолияти, сўз эркинлигини суд тизими орқали таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш масалалари кенг қамровда муҳокама қилинади.
___

Очередная наша встреча с представителем ОБСЕ по вопросам свободы СМИ Арлемом Дезиром состоится 5-6 марта в Самарканде в рамках II Центральноазиатского диалога судей.

С участием экспертов и правоведов из стран-членов ОБСЕ и нашего региона будут широко обсуждены вопросы обеспечения и судебной защиты свободной деятельности представителей СМИ и блогеров, а также свободы слова.

#Uzbekistan #SMirziyoyeva #Samarkand #OSCE #MassMediaUz
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139 ва 140-моддаларига туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум этишни бекор қилиш ҳамда ушбу қилмишлар учун жарималар миқдорини камайтиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Сўз учун инсонни қамаб бўлмаслигига, фуқаролик ва маъмурий чора кўриш етарли эканига қатъий ишонамиз. Журналистлар ўз эркинлигини йўқотишдан қўрқмасдан хато қилиш ҳуқуқига эга бўлишлари керак.

Бу муҳим мавзу бугунги конференциянинг кун тартибига киритилган.

#Uzbekistan #SMirziyoyeva #mediafreedom #judicial #dialogue #Samarkand #OSCE #MassMediaUz
Разработан проект закона о внесении изменений в статьи 139 и 140 Уголовного кодекса Республики Узбекистан, которые отменяют ограничение свободы и лишение свободы за клевету и оскорбление, а также снижают размеры денежного штрафа по этим статьям.

Мы твердо уверены в том, что за слово человека нельзя отправлять в тюрьму, достаточно гражданского и административного разбирательства. Журналисты должны иметь право на ошибку без боязни потерять свободу.

Эта важная тема включена в повестку дня сегодняшней конференции.

#Uzbekistan #SMirziyoyeva #mediafreedom #judicial #dialogue #Samarkand #OSCE #MassMediaUz