Saida Mirziyoyeva
35.2K subscribers
2.06K photos
302 videos
134 links
Download Telegram
Ойимлар билан Ҳайит байрами арафасида Сирдарё вилоятига одамларнинг ҳолидан хабар олгани бордик. Шунда ажойиб бир воқеа бўлди.

6-7 ёшлардаги болакай билан суҳбатлашяпмиз. “Нима бўлди ўзи, нима қилдинглар ўша пайт?” − деб саволга тутдим. "Эрталаб вақтли уйғониб кетдик. Қарасак, ҳамма югуряпти, биз ҳам дадам билан кўчага югурдик”, – дейди. Шу пайт жажжи, ширингина сингилчаси гапга қўшилди, денг. Нигина экан исми. “Менинг оқ айиқчам бор-ку, ўша уйда қолган экан, - дейди кўзларини катта-катта очиб, - Мен уни чўкиб кетди деб ўйлаб, роса хафа бўлдим. Кейин дадам йўқ бўлиб қолдилар. Қидириб-қидириб, ўйинчоғимни топиб келдилар. Айиқчам қайтиб келди! Ҳозир ухлаб ётибди”.

Жуда таъсирланиб кетдим. Тасаввур қиляпсизми?! Одамларнинг кўзига ҳеч нима кўринмай, ҳар томонга ўзини урган бир пайтда Нигинанинг дадаси фарзандим ўксиб қолмасин деб, ортига қайтган.
#SirdaryoBizYoningdamiz

@SShMirziyoyeva
В преддверии праздника Хайит мы с моей мамой съездили проведать сырдарьинцев. Там был удивительный случай.

Беседуем с мальчиком, которому лет 6-7. Спрашиваю, как все было, что происходило с ними в тот день. «Мы проснулись рано утром. Смотрим, все куда-то бегут. И мы с папой побежали на улицу», - отвечает он. Вдруг в разговор вступает его сестренка-малышка, сладенькая такая. Нигиной зовут. «Мой белый мишка дома остался, - рассказывает она с широко распахнутыми глазами. − Я думала, он утонул, сильно огорчилась. Потом папа куда-то пропал. Искал-искал и нашел моего мишку. Мой мишка вернулся! Сейчас он спит».

Я так расчувствовалась. Вы представляете?! В тот момент, когда люди сломя голову пытались хоть куда-то укрыться, отец Нигины вернулся за игрушкой дочери, чтобы она не огорчалась.
#SirdaryoBizYoningdamiz

@SShMirziyoyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз дўстлар, сизларни Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман!

Тинчлик, фаровонлик ва меҳр-муҳаббат тилайман. Ҳар бир кунингиз эзгуликка тўла бўлсин.
___

Дорогие друзья, от всего сердца хочу поздравить вас с праздником Рамазан хайит!

Желаю вам мира, благополучия и любви. Пусть каждый ваш день наполнится добром.

#eidmubarak

@SShMirziyoyeva
Forwarded from Mass-media fondi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Халқаро блогерлар куни. Биз мамлакатимиздаги барча блогерларнинг фақат олға интилишларини тилаймиз!

Тўғри, ахборот маконида фаолият олиб бориш осон эмас. Лекин шундай бўлса-да, эзгу мақсад билан танлаган йўлимизда давом этишимиз керак.

Блогерлар куни билан, дўстлар!
__

В Международный день блогера желаем всем блогерам нашей страны неотступно идти вперёд!

Несомненно, работать на информационном пространстве не легко. Даже если так, мы должны продолжать идти по избранному пути с благородными целями.

C днём блогеров, друзья!

@massmediauz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Mass-media fondi
​​​​Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва карантин чораларининг кучайиши даврида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Xavfsiz yordam» лойиҳаси доирасида фахрий журналистларга кўмак беришнинг биринчи босқичини амалга оширган ва уларни озиқ-овқат пакетлари билан таъминлаган эди.

Аввал ваъда қилинганидек, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида лойиҳанинг иккинчи босқичига старт берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамкасбларимизга ҳисобида 1 миллион сўмлик маблағ мавжуд бўлган пластик карталар навбати билан тарқатилмоқда.

Умид қиламизки, мазкур чоралар ҳозирги мушкул вазиятда оз бўлсада кўмак ва ёрдам бўла олади.

@massmediauz
Forwarded from Mass-media fondi
В период распространения коронавирусной инфекции и усиления связанных с этим карантинных мер Общественный фонд поддержки и развития национальных масс-медиа в рамках проекта «Xavfsiz yordam» осуществил первый этап оказания помощи журналистам-ветеранам — предоставил им продуктовые наборы.

Как было обещано ранее, накануне 27 июня — Дня работников печати и средств массовой информации дан старт второму этапу проекта. Нашим коллегам, нуждающимся в социальной помощи, будут розданы пластиковые карты, на каждую из которых зачислено по 1 миллиону сумов.

Надеемся, что эти меры станут для них небольшой поддержкой в нынешней сложной ситуации.

@massmediauz
Азиз дўстлар!

Бугун сизнинг байрамингиз — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Сиз жамиятдаги муаммоларни ёритиб, уларни ҳал этишда ёрдам берасиз. Одамларнинг ҳаёти фаровонроқ бўлиши, адолат учун жонингизни бериб ишлайсиз.

Сизга оилангиз ва касб-корингизда ҳаммаси яхши бўлишини, қариндошлар, яқинларингизни балою офатлар четлаб ўтишини тилаб қоламан. Байрамингиз муборак!
___

Дорогие друзья!

Сегодня Ваш праздник — День работников печати и средств массовой информации. Вы освещаете проблемы общества и помогаете их решать. Вы вкладываете всю свою душу для того, чтобы жизнь людей стала хоть чуточку лучше, качественнее, чтоб была справедливость.

Я хочу пожелать Вам, чтобы у Вас было всё хорошо в семье и на работе, невзгоды обходили стороной Ваших родных и близких. С праздником!

#massmediauz #mediafreedom
Forwarded from Mass-media fondi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар биримизни қўллаб турган, далда берадиган оила аъзоларимиз, яқинларимиз бор! Барчамиз - журналист, блогерлар ҳам яхши-ёмон кунда бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз, бир-биримизга елкадош бўлишимиз керак. Шундагина ҳар қандай тўсиқни енга оламиз. Ягона бир куч бўлиб енгамиз!
___

У каждого из нас есть члены семьи, близкие люди, которые нас поддерживают и являются опорой. Все мы – журналисты, блогеры – должны поддерживать друг друга в хорошие и плохие дни, стоять плечом к плечу. Только тогда мы сможем преодолеть любое препятствие. Преодолеем, став единой силой!

#Jamoa #Birdamlik #Солидарность #Solidarity #massmediauz
Forwarded from Mass-media fondi
​​Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига директор тайинланди.

Александра Колесниченко Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори этиб тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот соҳасини ривожлантиришни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

———

Назначен директор Общественного фонда поддержки и развития национальных масс-медиа.

Александра Колесниченко назначена директором Общественного фонда поддержки и развития национальных масс-медиа.

До назначения она работала начальником отдела мониторинга развития информационной сферы в Агентстве информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Хотин-қизларимизга ҳам имконият яратсак, кўп-кўп номаъқул иллатлар секин-секин жамиятимиздан чиқиб кетади

Шавкат Мирзиёев: Если создадим возможности для женщин, наше общество постепенно избавится от многих пороков

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Saida Mirziyoyeva
@SShMirziyoyeva
Азиз юртдошлар!

Бугун барча мусулмонлар учун муқаддас байрам — Қурбон ҳайити.

Олти ой олдин ҳаммаси бошқача эди. Ҳаёт бир маромда ўтарди, кўчаларда бемалол юрар, хоҳлаган жойимизга борар, ёқтирган ишларимиз билан шуғулланар ва, энг асосийси, қандайдир мақсадлар билан яшар эдик.

Бугун эса мамлакатимиз аҳли саросима ва қайғуда. Ўзбекистонимизда касаллик авж олган, бундан ҳар биримиз ташвишдамиз. Яқинлар, дўстлар, ота-оналар,қавму қариндошлар — ҳаммадан ҳар куни бир-биридан ғамгин воқеаларни эшитяпмиз. Буларни тинглаш оғир ва қайғули.

Яқинларини йўқотган барча кишиларга ўз ҳамдардлигимни билдираман. Хасталикка қарши мардонавор курашаётганларга шифо, уларга ғамхўрлик қилаётганларга эса сабр-тоқат тилайман. Сизга куч-қувват ёр бўлсин!

24 соат давомида тик оёқда ишлаётган шифокорларга таъзим қиламан, улар саломатликларини хатарга қўйиб, беморларни даволашда давом этмоқдалар. Бугун уйига боролмай, иш жойида қолишга мажбур бўлаётган барча-барчага минг раҳмат. Тўрт девор ичида буларнинг ҳаммасини тезроқ барҳам топишини сабрсизлик билан кутаётганларни яхши тушунаман. Осон эмас. Лекин ҳозир биздан талаб этиладигани фақат сабрдир. Кутишдан бошқа иложимиз йўқ.

Биз албатта одатий ҳаётимизга, эркин ва бахтиёр кунларга қайтамиз. Ишонтириб айтаманки, Президентимиз шундай кунлар тезроқ келиши учун ҳамма чораларни кўрмоқдалар, бирор сўзингизни эътибордан четда қолдирмай, ҳар бирингизнинг дардингизга шерик бўлмоқдалар. Президент учун ҳаммамиз, бутун халқимиз ягона, катта бир оила ва бунда ҳар бир инсоннинг муносиб ўрни бор.

Мана шундай ёруғ ва улуғ байрамда барчамиз куч ва жасоратимизни жамлаб, дуода бўлишимизни сўрайман. Бугун касаллик туфайли орамиздан кетганлар учун, хасталик билан курашаётганлар ва уни енгаётганлар учун, яқинларини йўқотиб, изтироб чекаётганлар, барча-барча учун. Фарзандлари қорнини тўйдириш ғамида юрганлар учун. Ўзида борини бегоналардан аямаётган кўнгиллилар учун. Ва ҳамма нарса ҳақида очиқ-ойдин гапирадиганлар учун.

Ўзбекистон халқи учун.

Байрам муборак! Ҳаммага осойишталик тилаймиз.

@SShMirziyoyeva
Дорогие соотечественники!

Сегодня священный для всех мусульман праздник — Курбан хайит.

Ещё полгода назад мы были счастливыми. Всё казалось таким незыблемым, вечным и понятным. Мы знали, куда идти, что преодолевать, с чем бороться, чему радоваться.

Сегодня вся страна в растерянности и горе. Наш Узбекистан болеет, и это коснулось каждого из нас. Родные, друзья, родители, родственники — каждый день люди рассказывают свои горькие истории. Это страшно и больно.

Я соболезную всем, кто потерял своих дорогих и близких. Я желаю выздоровления тем, кто сейчас отважно борется с болезнью, и терпения тем, кто ухаживает за ними. Сил вам!

Я преклоняюсь перед врачами, которые стоят на ногах по 24 часа, и, хотя сами болеют, но продолжают лечить своих пациентов. Благодарю всех, кто не может сейчас уйти домой и остаётся на своих рабочих местах. Понимаю тех, кто с нетерпением ждёт в своих стенах, когда всё это закончится.

Очень нелегко. И единственное, что у нас осталось, — это терпение. Всё, что мы сейчас можем сделать для себя, — ждать.

Мы обязательно вернёмся к нормальной жизни. К свободе и радости. Я хочу вас заверить, что наш Президент делает всё, чтобы этот день настал скорее. Он не пропускает ни одно ваше сказанное слово и скорбит вместе с вами каждый раз. Для него мы все — одна огромная семья, и каждый из вас в ней имеет значение.

Я прошу вас в этот светлый праздник набраться мужества и силы и помолиться. За тех, кого больше нет с нами, за всех, кто болеет и выздоравливает, за всех, кто остался жить без своих любимых родных и страдает. За тех, кто сейчас пытается накормить хотя бы детей. За тех, кто помогает делом, отдаёт последнее незнакомым людям, кто добровольно становится волонтером. И за тех, кто говорит открыто обо всём, что происходит.

За весь Узбекистан.

С праздником! Пусть у всех всё будет спокойно.

@SShMirziyoyeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умрингизга умр қўшилсин,
Қўрқувга мард боққан ШИФОКОРЛАР!

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланганига бугун 5 ой тўлди. 5 ойдирки, шифокорлар тик оёқда, 5 ойдирки, улар бедор, 5 ойдирки, улар беморлари билан ҳаёт учун курашмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистонда ушбу касалликдан соғайиш 85 фоизга етди.

"Шарқ" гуруҳи томонидан ижро этилган ушбу қўшиқ ва унга тайёрланган ролик кўринмас душман билан олишаётган тиббиёт ходимлари ва марҳумлар хотирасига бағишланади.

#5OyUchunRahmat
#СпасибоЗа5Месяцев
#ThanksFor5Months

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM
Forwarded from Mass-media fondi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўксарой қароргоҳида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик сиёсати ҳақида гапирди.

«Жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини чуқур қарор топтириш, давлат ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича бошлаган ишларимиз ортга қайтмас тус олганини бугун яна бир бор таъкидламоқчиман», деди Шавкат Мирзиёев.

@massmediauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз дўстлар!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги билан табриклайман!
___

Дорогие друзья!

Поздравляю вас с 29-й годовщиной Независимости Республики Узбекистан!

#mustaqillik29