Rustam MIRVOHID ijodi
656 subscribers
539 photos
236 videos
2 files
203 links
Gap ostida qolmay desang - so'z ustida ishlash kerak...

Muallifga savollaringiz, taklif va mulohazalaringiz boʻlsa, ushbu manzilga yoʻllashingiz mumkin.👇

@I_Rustam_murojaat_bot
Download Telegram
Бугун атоқли адиб – Саид Аҳмаднинг таваллуд кунлари. Адиб ҳаёт бўлганларида муборак 105 ёшни қарши олган бўлардилар.
Ўтган барча Устозларни Аллоҳ ўз раҳматига олсин!



ФАВҚУЛОДДА ТАБРИК

Саид Аҳмад деди чин устозга хос,
“Ёшлик девони”ни ўқиб бўлган кун:
– Буёғига на шеър, на мақола ёз,
Яъни... ўлаверсанг бўлади, Эркин...

Сўнг... наср кўкида “Уфқ” порлаган кун
Адибни қучоқлаб чин шогирдга хос
Эркин Воҳид деди адибга секин:
– Энди яшасангиз бўлади, Устоз...

Рустам МИРВОҲИД

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.iss.one/mushtumjurnali
4👍1🔥1
Устоз Эркин Воҳидов хотирасини абaдийлаштириш жуғрофияси кенгаймоқда

Бугун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Green Hills Resort” дам олиш масканида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Устоз Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган “Э воҳ” анъанавий ижодий фестивалида иштирок этдик.

Унда ўтган йили барпо этилган Эркин Воҳидов боғида шоир ҳайкалининг очилиш маросими ўтказилди.

@Rustam_MIRVOKHID
👍123🔥1🥰1
Тескари роҳат

Қовоғари борми қовоғларингда,
Қарасанг – нигоҳинг чақади ёмон.
Асалари борми дудоғларингда –
Ширин кулишларинг ёқади ёмон.

Юзингда юз туйғу қоришган, билсанг,
Маъноси не, айтгил, бари-барининг?
Ажаб! Заҳарханда табассум қилсанг -
Тотаман асалин қовоғарининг...

2014 йил

✍️ Рустам Мирвоҳид

👉 @Rustam_MIRVOKHID
👍95🥰1😁1
Ким Орифдир шеър аро, ким эса Воҳид бўлгай,
Ким Мирзо бўлса, бўйла яна ким Саййид бўлгай.
Водий, воҳа мактабин, насиб, бир шан давоми -
Рустам Мирвоҳид ила Фаҳриддин Ҳайит бўлгай.

21. 06. 2025 й.

Фаҳриддин оға, ҳаётий ва ижодий умрзоқлик тилайман! Қатордан хато бўлмайлик! Мавлуд муборак!

@Rustam_MIRVOKHID
👏115👍3🔥2🥰1
ҚУДРАТ

Шартмас босиш чегара,
Қон тўкиш, олов, тутун...
Ахборотга эгалар -
Дунёга ҳоким бугун!

27. 06. 25 й.

Қаламидай қадди адил қаламкашлар, айём муборак!

@Rustam_MIRVOKHID
👍7🔥31
Қалам аҳли

Шоир, носир, журналист... бариси - қалам аҳли,
Ич эти бўлгай куюк уларнинг - алам аҳли.
Лек улар орасида ҳақ тиғидан бош тортиб
Аксари "ўтмаслашар"... бўлганда амал аҳли.

@Rustam_MIRVOKHID
👍10
"Ёшлар куни"

Айт, қачон тафаккурли "бошлар куни" бўлади,
Ноҳақликка чимрилар "қошлар куни" бўлади?
"Сен таъмага - "Ҳа" дема!" акцияси ортидан -
Ўз нафсига отилар "тошлар куни" бўлади?

Лайлинг - худбинлик нечун, Қайсинг - манфаат токай,
Шарифинг - юлғичлигу  исминг - манфаат токай,
Кўзгуга боқсанг ҳатто аксинг - манфаат, токай
Туну кун тартибингда "ошлар куни" бўлади?

Минбарда муҳайёсан - таклифинг йўқ арзирли,
Бир теран таҳлилинг йўқ, таснифинг йўқ арзирли,
Кутилганда... эътироф, танбеҳинг йўқ арзирли -
Чун "Карьера куни"нгда "лошлар куни" бўлади?

Биринг синглим, инимсан... сенга ёвмас - оғаман,
"Бунга ким жавобгар?" деб оғир ўйга оғаман...
"Не ёрдам бергум?" дея ўртанман... доғдаман... -
Ахир, Худо ҳар айбни "фошлар куни" бўлади.

Ишон, сенга бутун эл, Элбоши кўзин тиккан,
"Олтин авлод бўл!" дея дуоли сўзин тиккан,
Бошдан оёғи нисор... хулласки, ўзин тиккан -
Сен шуни оқлаган кун - "Ёшлар куни" бўлади!

Йўқса, афсус, кўзингда ... "ёшлар куни" бўлади.
                         
1. 07. 2025 й.

П/с: "Испанча уят"!

@Rustam_MIRVOKHID
👍125😢3🔥2
Forwarded from HAYOT DEGANLARI...
FÜZULİ KANTATASI

Bu nə ifadır, qardaş,
Dinləyib dünya təsirlənir?
“Munacat”la bərabər –
Füzuli kantatası.

Xəzərin dərin səsi,
Bakı bağlarının nəfəsi.
Yox, bu dünya işi deyil –
Füzuli kantatası.

Göytəpədən ulduz kimi
Qopmuş hər bir notası.
Hər sözü zamandan ötən –
Füzuli kantatası.

Bax, şəfəq – Tanrının
Kəsdiyi qırmızı xətti...
Ya türk aşığının qanı –
Füzuli kantatası.

Azar tapmış azerlerin
Bir dilgir ifadəsi –
Qarabağın məzarı –
Füzuli kantatası.

Cahan ört-basdır edər,
Hələ də Məcnun əbası.
Qəlbləri həssas öpər –
Füzuli kantatası.

Hə, ölümsüz qəzəlin
Bu – zəfər təntənəsi.
"Uşşaq"* kimi əbədi –
Füzuli kantatası...

Füzuli kantatası...

——
*"Uşşaq"—мuğam adı


Rustam Mirvohid she'ri
Ma'rufjon Yo'ldoshev tarjimasi

☘️@hayot_deganlari
👍92
Forwarded from Rustam MIRVOHID ijodi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФУЗУЛИЙ КАНТАТАСИ

Бу не ижро, биродар,
Тинглаб дун мутаассир?
“Муножот”-ла баробар –
Фузулий кантатаси.

Каспийнинг чўнг ҳониши,
Боку боғларин саси.
Йўқ, бу дунё ишимас –
Фузулий кантатаси.

Кўк тоқидан юлдуздек
Узилган ҳар нотаси.
Ҳар сўзи вақтдан ўзган –
Фузулий кантатаси.

Қара, шафақ – Худонинг
Кесган қизил тасмаси...
Ё туркий ошиқ қони –
Фузулий кантатаси.

Озар топган озорнинг
Бир дилгир ифодаси –
Қорабоғнинг мозори –
Фузулий кантатаси.

Жаҳон авратин ёпар
Ҳануз Мажнун жандаси.
Қалбларни ҳассос ўпар –
Фузулий кантатаси.

Ҳа, безавол ғазалнинг
Бу – зафар тантанаси.
“Ушшоқ” каби азалий –
Фузулий кантатаси...

Фузулий кантатаси...

1. 07. 24 й.

©Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йиғлагулик ва ёдлагулик шоир шеърияти муборак бўлсин!

Бобур Элмурод

Ҳа, ана шу абадан йиғлаб, ёдлагулик шоир - Матназар Абдулҳакимни бу сафар "Қақнус"да эсладик... Яна "Дарсдан сўнг" ҳаммамизни маҳв этти...

@Rustam_MIRVOKHID
🔥5😢4👍2
"ЁШЛАР КУНИ"

Айт, қачон тафаккурли "бошлар куни" бўлади,
Ноҳақликка чимрилар "қошлар куни" бўлади?
"Сен таъмага – "Ҳа" дема!" акцияси ортидан –
Ўз нафсига отилар "тошлар куни" бўлади?

Лайлинг – худбинлик нечун, Қайсинг – манфаат токай,
Шарифинг – юлғичлигу  исминг – манфаат токай,
Кўзгуга боқсанг ҳатто аксинг – манфаат, токай
Туну кун тартибингда "ошлар куни" бўлади?

Минбарда муҳайёсан – таклифинг йўқ арзирли,
Бир теран таҳлилинг йўқ, таснифинг йўқ арзирли,
Кутилганда... эътироф, танбеҳинг йўқ арзирли –
Чун "Карьера куни"нгда "лошлар куни" бўлади?

Биринг синглим, инимсан... сенга ёвмас – оғаман,
"Бунга ким жавобгар?" деб оғир ўйга оғаман...
"Не ёрдам бергум?" дея ўртанаман... доғдаман... –
Ахир, Худо ҳар айбни "фошлар куни" бўлади.

Ишон, сенга бутун эл, Элбоши кўзин тиккан,
"Олтин авлод бўл!" – дея дуоли сўзин тиккан,
Бошдан оёғи нисор... хулласки, ўзин тиккан –
Сен шуни оқлаган кун – "Ёшлар куни" бўлади!

Йўқса, афсус, кўзингда ... "ёшлар куни" бўлади.


П/с: "Испанча уят"!
                         
1. 07. 2025 йил

Рустам МИРВОҲИД

Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook
👍12🔥1
Юк

Енгилтак дунёда... зилдан оғирман,
Лаҳзаман... залвори йилдан оғирман.
Зоҳирий мезон-ла ўлчаманг мени -
Магар капалакман... филдан оғирман.

10. 07. 25 й.

Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID
👍18🔥3👏32🥰1
АТИРГУЛ

Илья Топурия – "Эль матадор" ул –
"UFC" қироли – жуфт эл ўғлони.
Ажиб одати бор – отар атиргул
Жанг қафаси ичра... ғолиблик они.

Ҳар сафар кузатгум бу ҳолни узоқ:
Тишлатиб мухлислар ёқаларини –
"Матадор" гул отар... киборлардай, воҳ,
Маҳв этгач "UFC" "буқа"ларини.

Атиргул – чин ҳурмат рамзи йигитга,
Ботиний жангларда гарчи қон ютгум...
Тангрим,
     енгилмасам
нафс деган итга –
Кўкрак қафасимга атиргул отгил...

Кўкрак қафасимга атиргул отгил...


✍️ Рустам Мирвоҳид

📌 P/S:

UFC — аралаш жанг санъатлари бўйича дунёдаги энг машҳур ва қудратли ташкилот (Ultimate Fighting Championship).

Эль матадор — Испан буқа жангларида асосий жангчи (буқани мағлуб этувчи), И. Топуриянинг ижтимоий тармоқлардаги лақаби.

Жуфт эл ўғлони — И. Топурия Гуржистонда туғилиб, ҳозирда Испанияда яшаши назарда тутилмоқда.

@Rustam_MIRVOKHID
👍112🔥2
Майналашиш

Ҳаётда кўпайди майдалар,
Урчиган мисоли майналар.

Бири деб эртамга хоҳиш йўқ,
Бири деб юртимда соғ қуш йўқ...

Ғалатдир, ғоратдир ишлари,
Ваҳшатдир, даҳшатдир ишлари!

Бир-биридан гарчи бехабар,
Бир-бирига ўхшар нақадар -

Майдалар қанчалар майнабоз -
Майналар шунчалар майдабоз!

Майда, лек парчалар тузумни -
Майнадек, оҳ, экотизимни...

Бу шеърдан афсус йўқ фойдалар -
Тобора парвозда майналар...

Начора... эъзозда майдалар...

25. 07. 25 й.

Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID
👍16👏3