Forwarded from Madaniyat va ma'rifat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ayriliq oni yaqindur, kema yoʻl bongin cholur,
Vah, meni tashlab firoqqa, yor yiroqqa yoʻl olur...
Navoiy g‘azaliga Erkin Vohidov muxammasi
🎤Rustam Mirvohid “Qaqnus” ko‘rsatuvida.
👉 @mm_telekanal👈

👍11❤1
Диққат! Диққат! Диққат!
Ҳурматли, бизнинг ижод ўзанимизда ташкил этилган танлов иштирокчилари!
Жорий йил 21-июн соат 15:00 да, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида каминанинг "Сенингдирман" номли китоб тақдимоти бўлиб ўтади.
Аввало, барча иштирокчиларни таклиф этамиз!
Ғолиб бўлганлар, Сизларга ажойиб совғалар аталган, албатта, келишингиз сўралади!
Хуллас, келганлар дармонда, келмаганлар...
@Rustam_MIRVOKHID

👍22❤6🔥3
ЕЛКАДАН ТОҒ АҒДАРИЛДИЮ, ЛEКИН...
Аллоҳга беҳад шукрки, куни кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида "Сенингдирман" номли китобимиз тақдимоти кўнгилдагидек ўтказилди.
Тадбирни Уюшма раиси ўринбосари Ғайрат Мажид олиб борди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар - Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров, адабиётшунослар Султонмурод Олим, Ғофир Ҳамроев, ЎзМТДП раиси ўринбосари Фируза Муҳаммеджанова, тележурналист, шоира Дилдора Мардиева, шарқшунос Жумали Шабанов, устоз шоира Муҳайё Мирсаидова, устоз Эркин Воҳидов ўғли Хуршид Воҳидов, Набихон Чустий келини Фароғат Хўжаева ва ёш олима Осиё Ҳошимовалар томонидан ижодимиз борасида таҳлилий мулоҳазалар, самимий эътирофлар билдирилди, энг асосийси, келгусидаги ижодий фаолиятимизга ишонч билан "катта аванс"лар берилди. (Бу "қарз"ни узишга астойидил ҳаракат қиламиз).
Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов, Ўзбекистон халқ ҳофизи Эркин Рўзиматов, хонандалар Шуҳрат Дарё ҳамда Шаҳриёр Остонбековлар шеърларимизга басталанган қўшиқлар билан барчани сел қилиб, даврага файз улашдилар.
Орада моҳир таржимон Николай Ильин "Руҳият фасллари" деган шеъримизни рус тилида "сайратиб" ўқиб берди.
Шу билан бирга, ижод ўзанимизда яқинда уюштирилган танлов ғолибларининг келганларини тақдирладик. Келолмаганларига ҳам аталган совғаларни етказамиз.
Очиғи, ҳар бир чиқишдан унутилмас таассуротлар, ўзига хос хулосалар қолди.
Қойил қолдиргани - зал тўлди ва ичкаридаги иссиқ ҳавога қарамай қарийб 3 соатга яқин вақт давомида мухлислар садоқат кўрсатиб, сомеъ бўлдилар.
Фурсатдан фойдаланиб, ушбу тақдимотни юқори савияда уюштиришда ҳиссасини қўшган барча мутасаддилар, сўз ва созга чиққан нотиғу санъаткорлар, иштирок этган томошабинлар-у турли ОАВнинг вакиллари ва ҳизматда бўлган шогирдларимизга ўзимиз, оиламиз номидан чуқур миннардорчилик изҳор қиламиз!
Хулоса: елкадан тоғ ағдарилдую, лекин уфқда янги чўққилар кўрина бошлади... Буёғига Ўзи қўлласа, бас!

👍13❤2
Forwarded from Yozuvchilar uyushmasi | Rasmiy
Ижодкордан янги тўплам туҳфаси
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоир Рустам Мирвоҳиднинг “Сенингдирман” номли китоб тақдимоти ўтказилди.
Тадбирни уюшма раиси ўринбосари Ғайрат Мажид олиб борди. Унда Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Султонмурод Олим, адабиётшунослар Ғафур Ҳамроев, Жумали Шабанов, шоиралар Дилдора Мардиева, Муҳайё Мирсаидова, Эркин Воҳидовнинг ўғли Ҳуршид Воҳидов ва бошқалар сўзга чиқди.
– Шоирнинг кинояси шеърларида яхши оҳанг топди, дардларга посанги бўлди, - деди Иброҳим Ғафуров. – Унинг ажиб кинояси гўё зулмат дунёсига ўткир, кўзни қамаштирадиган эшик очади. Кейинги вақтда ёзган шеърлари жуда катта изланишларнинг самарасидир.
Ушбу тўпламни ўқиркансиз, тўғрисўз шоир сифатида кўз олдингизда гавдаланади. Шеърларининг мавзу кўлами ҳам жуда кенг.
– Рустам Мирвоҳид шеърларида жозиба, ўзига хос оҳанграбо бор, - деди Дилдора Мардиева. – Унинг турли мавзуларда ёзган ғазал ва шеърлари ўқувчини мушоҳадага чорлайди. Шоир ижодида мумтоз адабиёт анъаналарига муҳаббат яққол сезилади.
Китобдан “Она ва Ватан меҳри”, “Онанинг кўзи учса”, “Ғойибона”, “Дилим сози”, “Муҳаббат” каби шеърлари ҳамда А.Пушкин, Якуб Колас, Сергей Есенин ижодидан қатор таржималари ўрин олган.
Тақдимотда Ўзбекистон халқ ҳофизи Эркин Рўзиматов, хонандалар Шуҳрат Дарё, Шаҳриёрбек Остонбеков ижросида шоир шеърларига басталанган куй-қўшиқлар тингланди. Ижодкор Николай Ильин Рустам Мирвоҳиднинг “Руҳият фасллари” шеърини (Состояния души) рус тилидаги таржимасини ўқиб берди.
Тадбир сўнггида муаллиф тўпламнинг яратилиш жараёни ҳақида сўзлади, ижодига бўлган эътибор учун миннатдорлик билдирди ва барчага “Сенингдирман” китобидан туҳфа этди.
Зулайҳо Аҳмаджонова

👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Китобимиз тақдимотида бетакрор хонанда Шуҳрат Дарё томонидан "Онажоним" номли шеъримиз жонли ижро этилди.
Марҳамат, баҳра олинг!
Кимга юборишни биласиз...
@Rustam_MIRVOKHID
Марҳамат, баҳра олинг!
Кимга юборишни биласиз...
@Rustam_MIRVOKHID
👍11🙏6🔥3😢1