#янгитаржима
Верни меня, Боже, в двухтысячный -
туда, где на дереве высечен
по-детски шифрованный текст:
«Алена + Дима =
сердечко» - и только оно;
где в тренде любовь, а не секс;
где живы и ба и прабабушка;
где больно от мелкого камушка,
попавшего в старый сапог,
от влепленной двойки в дневник
за то, что в «домашку» не вник,
а не от того, что «где Бог?»;
где рубль мне меняют на хлебушек;
где вижу счастливыми дедушек
не в рамке - за общим столом;
где счастье живет в мелочах;
где сила в отцовских плечах;
где мент мне не кажется злом.
Верни меня, Боже, в ребячество,
где мама со мной ещё нянчится,
где в цирке верхом на осле,
идущем на круг на второй,
мне имя - Артур, я - король.
Мне так надоело взрослеть...
✍️ Дмитрий Кравченко
Икки мингинчи йилга, ё Парвардигор,
Қайтар мени, болаларча беғубор
Дарахт узра ўйиб қилинган иншо:
“Алена + Дима = юрак” –
Бахт йўқ эди бундан бўлак;
Трендда ҳис эди, ҳирс эмас асло;
Бувим ҳаёт эди, каттабувим ҳам;
Оёғим оғрирди тошчадан бирам
Эски этик ичра кирганда бехос,
Қўрқардим “уй иши” қилмаганимдан
Кундаликка “икки” тушмасин бирдан,
“Худо қайда?” деган саволларданмас;
Унда рубль нонга алмашар эди;
Отахонлар бахтдан кулишар эди
Рамкамас – дастурхон чор атрофида;
Унда бахт яшарди майда – заррада;
Юк эса оталар зиммаларида;
Мелиса арзирди эътирофимга.
Қайтар мени, Тангрим, болалигимга,
Онам билан гулу лолагигимга,
Циркда эшак минган хурсанд онимда –
Айланани такрор айланган эдим,
Қирол Артурга-да айланган эдим.
Улғайиш нақадар тегди жонимга...
✍️ Рустам Мирвоҳид таржимаси
П/с: Мазкур шеърнинг муаллифи Россияда 2023 йилда энг кўп шеърий асарлари сотилган машҳур ёш шоир Дмитрий Кравченко бўлади. Камина ҳам Дмитрийнинг мухлисларидан бири бўлганим учун унинг дилга ёққан шеърларини таржима қилишни ният қилдим. Бу - Дмитрий ижодидан илк таржимам...
@Rustam_MIRVOKHID

❤12👍9🔥1
ҲАМДАРДЛИК
Давлат ва жамоат арбоби, Наманган давлат университети ректори Абдуғаффор Қирғизбоевга рафиқаси Каромат хожи онанинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз!
Жаноза бугун Аср намозида Ислом ота масжидида ўқилади.
Аллоҳ марҳумани ўз раҳматига олиб, яқинларига сабри жамил берсин!

🙏10❤1
#тафаккур
Урғочи бўри эркагининг ҳимоясига яширинмоқда.
Унинг қарашларига боқинг...
Хотиржамлик мужассам.
Чунки эркагига ишонмоқда.
У кучли бўлгани учунмас, йўқ...
Бўриларнинг эркаги аёлга ҳужум қила олмайди. Урғочи бўри буни билади.
Билгани учун ҳам ўзини ҳимояга олган кўрсатиб, эркагининг томоғини ёпмоқда.
Ҳақиқий жуфтлик.
Кучли эркак ва кучли аёл.
©️ Сарвар Раҳимий
П/с: Сарвар Раҳимийнинг бу сурат талқинида бироз муболаға бўлиши мумкин. Чунки, бегона нар бўри жуфтликнинг урғочи бўрисига ҳужум қилмаслигига кафолат йўқ. Айниқса, ҳудуд ва ўлжа талошида кутилмаган вазият бўлиши мумкин. Лекин, мазкур талқинда ҳақиқий куч - зўравонликда эмас, балки ҳар қандай қалтис ҳолатлардаги ўзаро ҳимоя ва ишончда эканлиги чиройли илгари сурилган. Афсус, бўрилардаги бу хислатлар айрим одам зотига мансуб жуфтликларда йўқ...

👍9🔥3❤1🥰1
#ғазалсоғинчи
БАНДИ ИШҚ
Сунбулинг ёдида қалбим ипига боғланди ишқ,
Ёки сочинг ўзи асли, айт, эмасму банди ишқ?
Тушдию ўт кўзларингдан ич-ичим кул бўлди, оҳ,
Англадим – дунёда ҳаргиз йўқ олов монанди ишқ.
Ишқ ўзи бир бахт эмасму? толеингдан рози бўл,
Эй, кўнгул, жабру жафони айласа ҳарчанди ишқ.
Дилбарим, тарки фироқинг бир иложи дард эса,
Мен бўлай бемори шеъру мен бўлай дардманди ишқ.
Васл аро жон берса Рустам ҳажр аро тонг йўқ, ахир,
Ул бириси заҳри ишқдур, бул бириси қанди ишқ.
2007-2025 йиллар
✍️ Рустам Мирвоҳид

👍14❤1
#ЯнгиСўзниқўллайлик
Атамашунос қизга!
Барчага тилсим бўлган юрагинг ўрони * бор,
Мен топдим, таслим бўлмай, ки қалбим бўрони бор...
Маҳаббат тахти узра ким лойиқ биздан ўзга -
Сен соҳибжамолнинг, бил, мен - соҳибқирони бор!
✍️ Рустам Мирвоҳид
* Ўрон - парол маъносини билдиради.
П/с: Атамалар комиссияси томонидан тасдиқланган "ўрон" сўзини ашнақа тарзда қўллавордик. Янги сўзларни шу тахлит истеъмолга биз киритмасак - ким киритади, ахир?! Айтганча, мазкур суратни дастёримиз - СhatGPT хаш-паш дегунча чизиб ташлади, барака топсин 😉! Ҳамкорликдаги бу "санъат асаримиз" ёққан бўлса ❤️ (юракча)ларни тоза босиб, тарғиб қиворасизлар деган умиддамиз. Қани кеттик ✊!!!

❤25👍8🥰1
#янгитаржима
БОГ
Бога не видно, но я его вижу:
в зрелости яблок, в спелости вишен,
в ливне и стуже и в красках заката.
Бога не видно - он где-то за кадром:
в детской улыбке и в маминых фразах,
и рассыпаясь любовью по вазам,
Бог говорит с нашим миром цветами.
Бога не видно, и видно не станет.
В дальних поездках и командировках,
в легких касаниях, нежных и робких,
в боли, в надежде и в маленьком шансе
Бога не видно? О, не соглашайтесь!
Бог открывает для каждого двери.
Те, кто не верил - однажды поверят.
Даже сейчас, атеистам в отместку,
ставленным голосом с этого места
Бог говорит с вами мной через вирши.
Бога не видно, но я его вижу.
✍️ Дмитрий Кравченко
ХУДО
Худо ғойиб, менга кўринар холос:
Ол олма, олчада этар инъикос,
Кучли ёмғир, аёз, шафақ рангида.
Худо кўринмайди – у кадр ортида:
Гўдак табассуми, она лафзида,
Меҳр-ла сочилиб биллур кўзага,
Худо бизга айлар минг рангда имо.
Худо кўринмайди, кўринмас ҳамон.
Хизмат сафарларда, олис йўлда ҳам,
Енгил тегинишлар, латиф ва маҳрам
Оғриқда, умидда, зарра имконда
Худо кўринмасми? О, сиз ишонманг!
Худо эшик очиб чорлар ҳаммани.
Иймон келтирмаслар – бўлғуси амин.
Ҳатто даҳрийларга ҳозир қасдма-қасд
Созланган овоз-ла сизга басма-бас -
Мен орқали шеър-ла сўз айтар ҳассос,
Худо ғойиб, менга кўринар холос.
✍️ Рустам Мирвоҳид таржимаси
@Rustam_MIRVOKHID
БОГ
Бога не видно, но я его вижу:
в зрелости яблок, в спелости вишен,
в ливне и стуже и в красках заката.
Бога не видно - он где-то за кадром:
в детской улыбке и в маминых фразах,
и рассыпаясь любовью по вазам,
Бог говорит с нашим миром цветами.
Бога не видно, и видно не станет.
В дальних поездках и командировках,
в легких касаниях, нежных и робких,
в боли, в надежде и в маленьком шансе
Бога не видно? О, не соглашайтесь!
Бог открывает для каждого двери.
Те, кто не верил - однажды поверят.
Даже сейчас, атеистам в отместку,
ставленным голосом с этого места
Бог говорит с вами мной через вирши.
Бога не видно, но я его вижу.
✍️ Дмитрий Кравченко
ХУДО
Худо ғойиб, менга кўринар холос:
Ол олма, олчада этар инъикос,
Кучли ёмғир, аёз, шафақ рангида.
Худо кўринмайди – у кадр ортида:
Гўдак табассуми, она лафзида,
Меҳр-ла сочилиб биллур кўзага,
Худо бизга айлар минг рангда имо.
Худо кўринмайди, кўринмас ҳамон.
Хизмат сафарларда, олис йўлда ҳам,
Енгил тегинишлар, латиф ва маҳрам
Оғриқда, умидда, зарра имконда
Худо кўринмасми? О, сиз ишонманг!
Худо эшик очиб чорлар ҳаммани.
Иймон келтирмаслар – бўлғуси амин.
Ҳатто даҳрийларга ҳозир қасдма-қасд
Созланган овоз-ла сизга басма-бас -
Мен орқали шеър-ла сўз айтар ҳассос,
Худо ғойиб, менга кўринар холос.
✍️ Рустам Мирвоҳид таржимаси
@Rustam_MIRVOKHID
👍5🙏3❤2🥰1
#ЯнгиСўзниқўллайлик
Гўзал бош ҳисобчига!
Ошиқ яшаши учун не бўлса керак - бергин,
Масалан: у жон берса, "қайтим"га юрак бергин.
Агар юрак бермоқлик "катта харажат" бўлса,
Лоақал, висолингдан ҳозирча "бўнак" * бергин!
* Бўнак - аванс маъносини билдиради.
П/с: Суратни яна дастёримиз СhatGPT чизди. Дарвоқеъ, ҳурматли оғайнилар, ишхонангизда гўзал бош ҳисобчилар бўлса, бу шеърни ҳозироқ жўнатинг 💌. Натижани ой ўртасида бўнак "тушганда" кўрасизлар 😉!

👍16😁3❤2🥰2🔥1
Ким азим?
Балиқ дер: "Бу дунда уммон - азим",
Бургут дер: "Ҳув, мовий осмон - азим".
Шерхон дер: "Йўқ, зангор ўрмон - азим",
Шеърхон дер: "Баридан... Усмон - Азим!".
13. 08. 2025 й.
✍️ Рустам Мирвоҳид
Муаззам шоиримизнинг мавлуди муборак бўлсин!

👍25❤6🔥2🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устазода Азизхон Азизов деган ижодкор дўстим борлигини кўпчилигингиз яхши биласиз. У - ўзанимизнинг фаол меҳмонларидан. Унинг жуда ноёб таъби мусиқийси ва адабиётга муҳаббати бор! Чунки унинг томирида улуғ санъткорларнинг қони гупуриб оқяпти... Йўқса, шеъримизга шундай гўзал қўшиқни ўзи басталаб, ижро қила олармиди?!
Хуллас, бугун ҳамкорликда яратилган "Нозик" номли асаримизнинг (клип кўринишадаги) илк тақдимоти! Сизларга манзур бўлишидан умидвормиз... Эълонда айтилган вақт ва онлайн манзил - https://youtu.be/AuVjphoc1co?si=7YxOPms6Qw9Tv6-v да ғойибона кўришгунча!
П/с: яқин кунларда клипнинг тўлиқ вариантини ҳам Сизларга тақдим қиламиз.

👍13❤2🥰1
Бугун шогирдларимиз Навоийлик Алишер, Ниятулло Элбек ўғли ва Бурҳон Раҳматлар таклифига биноан "Асака" банкида Истиқлолимизнинг 34 йиллиги муносабати билан "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида адабий-маърифий тадбирда иштирок этдик. Аввало, ватанпарварлик руҳида битилган устозлар бисотидан, қолаверса, турли мавзуларда ўз ижодимиздан намуналар ўқидик. Айтганча, соҳага доир "Бўнак" сўзи қатнашган янги тўртлик ҳам четда қолмади 😊. Назаримда, самимий давра бўлди. Ташаббускорларга ташаккур! Гапни чўзмасдан "Асака" банкига энди борадиган меҳмонларга бир хулосавий байт айтаман:
Гар чорласа "Асака" -
Бормаса бўлмасакан 😉!
Кириб келаётган энг улуғ айёмимиз муборак бўлсин!
@Rustam_MIRVOKHID
Гар чорласа "Асака" -
Бормаса бўлмасакан 😉!
Кириб келаётган энг улуғ айёмимиз муборак бўлсин!
@Rustam_MIRVOKHID
👍2🔥2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тунгитуҳфа
"Нозик"
🎼🎤Азизхон Азизов
✍️ Рустам Мирвоҳид
@Rustam_MIRVOKHID
"Нозик"
Қандай ўпай - лабинг нозик,
Нечук англай - гапинг нозик,
Банча сенинг таъбинг нозик -
Бир сўз кам, бир сўз ортиқча...
🎼🎤Азизхон Азизов
✍️ Рустам Мирвоҳид
@Rustam_MIRVOKHID
❤4👍2
Forwarded from Asakabank Matbuot kotibi | Azizxon Anvarxonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27-avgust kuni “Asakabank” AJ bosh ofisida Yurtimiz mustaqilligining 34 yilligi kuni munosabati bilan "Vatan uchun, millat uchun, xalq uchun!" shiori ostida adabiy-ma’rifiy tadbir bo‘lib o‘tdi.
Bayram dasturida Toshkent Davlat Sharqshunoslik universiteti Yoshlar bilan ishlash, maʼnaviyat va maʼrifat bo‘limi boshlig‘i, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzosi, taniqli shoir va tarjimon Rustam Mirvohid mehmon sifatida ishtirok etdi.
Tadbir davomida ishtirokchilar shoirning vatanparvarlik ruhida bitilgan ijod namunalari hamda turli mavzulardagi she’rlaridan bahramand bo‘lishdi. Shuningdek, ota-ona, sevgi-muhabbat va bank-moliya sohasi bilan bog‘liq yangi to‘rtliklar ham ilk bor taqdim etildi.
🏦 Asakabank jamoasi ushbu ma’naviy-ma’rifiy tadbir orqali mustaqilligimizning qadr-qimmatini yuksak ehtirom bilan yod etib, Vatanimiz ravnaqi yo‘lida fidokorona xizmat qilishda davom etadi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍2
Forwarded from "Mahalla" telekanali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
"Mahalla" telekanali
#anons ◀️ O‘zbek sheʼriyatining yorqin vakili, shoir va dramaturg, tarjimon hamda davlat arbobi Erkin Vohidovni xotirlab... 🎬 "O'shal damlar..." 🗓 31-avgust, Yakshanba kuni ⏰ 19:00 da 💬 Facebook 📸 Instagram ✅ Telegram 📹 YouTube
Устозимиз Эркин Воҳидов ҳақида навбатдаги ажойиб кўрсатув суратга олинди. Унда бошқалар қатори Устоз ҳақида кўпчиликка номаълум бўлган ноёб маълумотларни айтиб ўтдик. Хуллас, кўрганлар дармонда...
👍4❤1
Тангрининг маддоҳи бўл!
Шоирим, сирли нигоҳлар сиррининг огоҳи бўл,
Улгу ол, бўлгил Навоий, камида Огоҳий бўл.
Майда каслар бирла ҳислардан баланд бўл чўққидек,
Кимнидур тилхоҳи бўлма, аввало, дилхоҳи бўл.
Муҳташам бўлгил, ўзингни асло арзон сотмагил,
Тур, ғурур ҳоқони бўл, сен орият подшоҳи бўл!
Майли, доҳий бўл чунонам шеър аро, лек дастав(в)ал -
Одамийлик ос(и)монин шамси, йўқса, моҳи бўл.
Мўйсафид мозий гувоҳдир - қолгуси чин сўзу кор,
"Оқ, қаро рўйхат" ичида хоҳи бўлма, хоҳи бўл.
Рустамо, Ҳақ хоҳишисиз эркин ўлмасди элинг,
Баски, юрту халқдин олдин Тангрининг маддоҳи бўл!
1. 09. 2025 йил
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

👍21❤4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#millatmadhiyasi
"Ўзбегим" қасидасининг яралиш тарихи ва илк тақдимоти...
Ушбу қасиданинг бутун моҳияти "лек" деган зидлов боғловчисида эканлиги ёхуд шоирнинг қатъий позицияси...
Эркин Воҳидов 5 йил тақиқда бўлганда унга улуғ бир давлат ва жамоат арбоби "қалқон" бўлгани...
Каминага шахсан Устознинг ўзи айтиб берган бу каби ноёб маълумотларни билмоқчи бўлсангиз, албатта, бу лавҳани томоша қилинг!

👍7🔥3