#ибрат
Учта одамга нисбатан ўлим ҳукми эълон қилинди. Улар: дин пешвоси, адвокат, физик олим. Жазо вақти келганда, биринчи бўлиб диний олимни келтиришди. Бошини Гильотинага суқиб, ундан сўнгги сўзини сўрашди.
— Мен Аллоҳга ишонаман, Аллоҳ мени қутқаради!
Гильотина тиғи зарб билан тушаркан, бошига етмасдан тўсатдан тўхтаб қолди. Оламон ҳайратланиб:
— Олимга озодлик! Уни озод қилинг! — дея ҳайқирди. Диний олим жазодан қутилиб қолди.
Навбат адвокатга келди. Ундан ҳам ўлимолди сўзини сўрашди.
— Мен дин олимичалик Аллоҳни танимайман! Лекин мен адолатга ишонаман! Адолат мени қутқаради! — деди у. Яна Гильотина тиғи тушиб, унинг бўйнига етай деганда тўхтаб қолди. Оламон яна ҳайқириб юборди. У ҳам ўлимдан қутилиб қолди.
Сўнгги навбат физик олимга келди. Ундан ҳам ўлимолди сўзини сўрашди.
— Мен дин олимичалик Аллоҳни, адвокатчалик адолатни билмайман. Лекин, Гильотинанинг арқони тугун бўлиб қолганини биламан.
Дарҳол тугунни ечиб, Физикни бошини танасидан жудо қилишди.
P.S.: Ноўрин жойда қилинган ақллилик бошингизни ейди!
#rumiy
👉 @Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат
ЯШАШ МЕЗОНЛАРИ: АВВАЛ ВА ҲОЗИР
▪️Олдинлари одамлар бир-бирининг ёнига шунчаки, иши бўлмаса ҳам гурунглашиш учун бораверарди. Ҳозир гурунгга вақт йўқ. Иши бўлмаса, биров-бировга қўнғироқ қилиши ҳам амримаҳол.
▪️Олдинлари кимдир раҳбар бўлиб тайинланса ўша кишини таниган-танимаган одамлар ғойибона "Жуда яхши, халқпарвар одам дейишаяпти. Худо назар қилган киши экан-да. Бўлмаса катта бўлармиди?", деб яхши гумон қилишарди. Ҳозир эса энди иш бошлаётган раҳбарнинг ёмон жиҳатини топишга уриниш урфга кириб бораяпти.
▪️Олдинлари муаллимлар болани уришса, ота-онаси ҳам муаллимни ёқлаб, фарзандига танбеҳ берар, ҳатто тарсаки ҳам туширарди. "Муаллим хато гапирмайди, тўғри қилибди" дейишар ва "Устознинг урган жойи қиёматда куймасмиш" дея матал ҳам айтиб қўярдилар. Ҳозир эса бирор муаллим фарзандимизни уришиб қўйса, уни судга беришгача бораяпмиз.
▪️Олдинлари бирор киши ким биландир кўришиши керак бўлса, у билан бир ой олдин аҳдлашиб қўйса бас, ўша манзилга айтилган вақтда борар эди. Ҳозир телефонда юз марта келишилгандан кейин ҳам бирор нарса тўғри келмай қолиб, ваъдалар бузилаяпти.
▪️Олдинлари одамларнинг сони кам эди, орзулар катта ва кўп эди. Ҳозир эса аҳоли кўп, аммо орзулар майдалашиб қолди.
▪️Олдинлари яшаш учун яшардилар. Ҳозир эса пул топиш учун ишлашаяпти. Яшаш урфдан қолаяпти.
Шодмонқул САЛОМ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Уч нарса уч нарсага сабаб бўлади.
1. Фаоллик бойликга;
2. Дангасалик камбағалликга;
3. Очкўзлик ҳасталикга.
#rumiy
👉 @Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
Уч нарса уч нарсага сабаб бўлади.
1. Фаоллик бойликга;
2. Дангасалик камбағалликга;
3. Очкўзлик ҳасталикга.
#rumiy
👉 @Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
#ибрат
• Ҳаётингизга кириб келаётган ўзгаришларга қаршилик қилмасликка ҳаракат қилинг.
• Бунинг ўрнига ҳаёт сиз орқали яшашига имкон беринг.
• Ҳаммаси ағдар-тўнтар бўлиб кетишидан ҳавотир олманг.
• Сиз ўрганган ҳаёт, кириб келаётган янги ҳаётдан яхшироқ эканлигини қаердан биласиз?
Жалолиддин Румий

"Бисмиллаҳ"нинг ҳикмати
Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
— 95 да, онам эса 105 ёшда вафот этганлар.
— Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? — сўрадим ундан.
— Касал бўлмасликда, — жавоб қайтарди у.
— Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! — дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
— Ҳа, шундай, — деди.
— Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, — дедим.
— Бирор нарсани "Бисмиллаҳ"сиз оғзингга сола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлаги бўлса ҳам, — деди у. Жим бўлиб қолдим. У эса сўзида давом этди: — Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади. Ҳар нарсанинг ортида унинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз "Бисмиллаҳ" деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл урсин ёки унга манзират қил. Кейин эса ўзинг ҳам еявер. Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, "Бисмиллаҳ" эса қалбинг учун. Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!

1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.
2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.
3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз.
4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)
5. Икки нарсани ҳеч эслама. Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.
6. Икки нарсани ҳеч унутма. Роббингни ва Охиратни.
ㅤㅤㅤㅤ

ИСНОНЛАР ҚАЧОН ЎЗГАРАДИ?
• Сендан зерикканда;
• Сендан фойда қолмаганда;
• Сендан яхшироғи учраганда.
#rumiy
👉 @Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
ИСНОНЛАР ҚАЧОН ЎЗГАРАДИ?
• Сендан зерикканда;
• Сендан фойда қолмаганда;
• Сендан яхшироғи учраганда.
#rumiy
👉 @Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi
#ибрат
• ИККИНЧИ БЎЛСАНГ, биринчидан бошқа ҳаммадан кучли ва ақлли бўласан!
• БИРИНЧИ БЎЛСАНГ, ҳаммадан кўра тадбирли, ақлли ва кучли бўласан!
• Лекин СЕН бу иккисини ҳам ТАНЛАМА!
• Сен ҳар иккаласини бошқарадиган бўл. Шунда энг аълоси бўласан!

Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?
• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди;
• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди;
• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар;
• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди;
• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти;
• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди;
• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам;
• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз;
• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.
❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!!

• “Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бироз сабр” дедим.
• “Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.
• “Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.
• “Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.
• “Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.
• “Хунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.
• “Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.
• “Aҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.
• “Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.
• “Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бошқа муҳаббат” дедим.
• “Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – чин табассум” дедим.
• “Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.
• “Нафснинг гуноҳ бўлган истаклари давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.
• “Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – яхши уйқу” дедим.
• “Юқоридаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқ” дедим...