ДОЛҒАЛАРНИНГ ШОШҚИН ОДИМИ,
Шиддат ила юзмоқда кемам,
У томонда бахтим қолдими,
Бахтсизлигим қолдими билмам?

Йўлни дарға шамоллар олди,
Мана судраб борар кемамни,
У томонда нималар қолди,
Бу томонда не кутар мани...

1973
 
Рауф ПАРФИ
***

Дарё  мавжларига  ёзилмиш  ғазал,
Майсалар  эгилиб  ўқийдир  китоб.
Шодланиб  хандалар  отар  бир  лаҳза,
Бир  лаҳза  оҳ  тортиб  қўядир  офтоб.

Қамишлар  шивирлар  дарё  томонда,
Кўкда  оқ  булутлар  кезар  бемажол.
Бир  тирик  нафосат  борлиқ,  жаҳонда,
Кимгадир  эланар,  қилар  илтижо.

Бу  қадар  гўзаллик  қайси  очунда,
Бу  қайси  китобдир,  кимнинг  дафтари,
Кимнинг  оламидир  қилич  учинда?

Қалтираб  порлайдир  бир  чироқ  ғариб,
Бир  қушча  сайрайдир  руҳим  ичинда,
Бир  қушча  йиғлайдир  мени  ахтариб.


@Rauf_Parfi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғунчалар орзумдек ҳар сафар ғунчалар…

Рауф ПАРФИдан
* * *

Шу ҳам қор бўлдими, бўронми шу ҳам.
Руҳимизда тентиб юрганда аёз.
Бир кун,
табиатни қутқарар кўклам,
Аммо,
айтинг бизни ким қилар халос?!

Келмас неча йилки баҳор бағримга,
Кўз ёш тўкай десам музлаб қолгандир.
Эй ёр,
сен кетдинг-гу,
абгор қалбимга,
Қаҳратон ўз уйин қуриб олгандир.

Муҳаммад ИСМОИЛ
УЙҚУ КЕЛМАЙДИ. ҲЕЧ НАРСАГА БОРМАЙДИ ҚЎЛИМ. МАЖОЛ ЙЎҚ,
тинсиз ҳурар қўшнимнинг ити, йиғлар, балки хастадир,
соғингандир бирор кимсани, балки занжирдан бўшатишни эсидан чиқаргандир эгаси. Мажол йўқ менда,
Ўша итга айланиб қолишни истайман шу пайт.

1979

Рауф Парфи
2000 yil avval turli xil ranglar boʻlmagan
Anonymous Quiz
43%
Toʻgʻri
57%
Notoʻgʻri
ТУРК АЁЛИ ИБОДАТИ

Илтижо, илтижо сўлғин қуёшга,
Ёруғлик эмас бу илтижолар-ку?
Фарёдим, болишми қўйилган бошга?!
Ялдони яшиндек янчиб яшар у.

Қуритиб оладир кўз ёшин бир дам,
Изғириқ елларда тўзғитиб сочин.
Инграниб тилайди парвардигордан,
Қайда унинг ўғли? Қайдасан лочин?

Умрбод айрилмиш севгилисидан,
Раҳм эт, ўғлидан айирма худо.
Ибодат қиладир оғиб эсидан,
Ибодат қиладир, ақлидан жудо.

Ҳушидан келганда тағин саждалар...
Ёлғиз осмондадир юпанч-тасалло.
Турк дунёси, унинг ёлғизин қайтар,
Иншолло, онажон, иншолло. Аммо,

Қонли жангдан ҳайҳот, қайтмади ўғли,
Унга атаганинг шумиди, қисмат?
Шу қаро фалакда бормисан, йўқми,
Борми сенда айтгил, заррача шафқат?..

Жавоб бер, эй ғойиб, эй жаллод, гапир,
Борлиқ тек, аёлга қарай олмас тик.
Она ҳузуридан йўқолар ахир,
Қайдадир судралиб сояси эгик.

Қайгадир судралар, асрлар оша,
Инсон чеккан алам – бир туш, бир хаёл.
Барча қийноқларга якунлар ясаб
Шу кун фариштага айланди аёл.

Шу куни ёрқинроқ порлади қуёш,
Қайтадан туғилди бу кўк, бу воҳа.
Ортиқ ер юзига секин қўйди бош
Улуғ турк аёли қутлуғ илоҳа...

Қани муҳаббатдан тонганлар, келинг,
Бошларга минг савдо солганлар, келинг,
Ҳайкалга айланиб ёнганлар, келинг,
Қон ичиб қонларга қонганлар, келинг...

Келингиз, жам бўлиб сажда қилмоққа,
Муқаддас пойида тинглангиз буйруқ.
Туркийлар, топининг туриб оёққа!
Ўзга меҳроб йўқдир, ўзга қасам йўқ.
1965

Рауф ПАРФИ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уруш, очлик, уқубат ва ўлим ҳақидаги китобларни ўқиманг.
Акс ҳолда, тинч ва фаровон ҳаётингизни қадрига етмайсиз.
Хуллас, яшашда давом этинг.

t.iss.one/Barnobek_Eshpolatov
Туркий дунё ва исломий оламнинг мажнуни, мавлуд айёми муборак бўлсин!

* * *
Бизинг шайдо кўнгул бечора бўлмиш,
Маломат даштида овора бўлмиш.

Анга баским, ёғар тош устида тош,
Танида ёра узра ёра бўлмиш.

Урарда дам-бадам хороға бошин,
Сўнгаклар анда пора-пора бўлмиш.

Бало тоғи аро ётқанда бемор
Хазу синжоби хору хора бўлмиш.

Қаро қилди нечукким рўзғорим,
Онинг ҳам хонумони қора бўлмиш.

Қадаҳ хуршиди қониким, ғамидин
Сиришким кавкаби сайёра бўлмиш.

Навоий, чорадин кўп дема сўзким,
Ғамингға чорасизлик чора бўлмиш.

НАВОИЙ
Баъзан, Рауф ПАРФИнинг башоратчилигини исботлаш учун, шунчаки яшаш керак, деб ўйлаб қоламан. Домланинг шундай мисраси бор эди:

Калла келтирган ким, калла кесган ким?!