RASMIY.UZ | Официальные новости
17.8K subscribers
2.53K photos
915 videos
127 files
828 links
Шахсий блог(хабарлар маълум ташкилот позициясини билдирмайди).
—Ҳуқуқий ахборотлар, таълим тизимига оид янгиликлар ва бошқа хабарлар ёритилиб борилади!
Саволлар бўлса: @Javohir2954444
Download Telegram
Ҳурматли иш берувчилар,

Ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномасини тузишда амалиётда бир камчилик кузатилмоқда.

Қаранг, Меҳнат кодексининг 106-моддасида мана бундай қоида бор:

Меҳнат шартномасининг нусхаси ходим томонидан олинганлиги иш берувчида сақланадиган меҳнат шартномаси нусхасидаги ходим меҳнат шартномасининг нусхасини олганлиги тўғрисидаги алоҳида имзоси билан тасдиқланади.


Назаримда мана шу норма аксарият ташкилотларда унчалик ишламаяпти.

Сиз ходимни ишга қабул қилиш чоғида икки нусхада меҳнат шартномаси тузиб, бир нусхасини ходимга берасиз тўғрими?

Шунда меҳнат шартномасининг сизда қоладиган нусхасида ходимнинг “бир нусхасини олдим” деган ёзуви ва бу ёзувни тасдиқлаган имзоси (ва албатта, имзо қўйилган санаси) бўлиши керак.

Қараб қўярсиз 🧐

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍7🙏2
Ходимга меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (больничный) қанча тўланиши керак?

Кўпинча, ходимлар больничный учун қанча тўланиши ҳақида мурожаат қилишади ва аксарият ҳолатларда ўзларининг бир нечта вояга етмаган фарзандлари борлиги, ногиронлиги мавжудлиги ёки кўп йиллик иш стажи мавжудлигини айтиб 100 фоиз больничный олишга ҳақли ёки йўқлигини сўрашади.

❗️Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, вақтинча меҳнатга лаётатсизлик нафақаси тайинлашда касалликнинг аҳамияти ва ходимнинг иш стажи инобатга олинган ҳолда меҳнатга лаётатсизлик нафақаси (больничный) тайинланади.

Хусусан, «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1136, 08.05.2002 й.) 27-бандига асосан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ равишда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:

👉 Умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга иш ҳақининг - 100 фоизи миқдорида;
👉 умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг - 80 фоизи миқдорида;
👉 умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг - 60 фоизи миқдорида.

Мана шу қоидага кўра ходимдаги касалликнинг хавфлилик даражаси ва унинг иш стажини инобатга олган ҳолда меҳнат вазифасини бажаришдан озод бўлгани, бошқача айтганда бу даврда ойлик олмагани учун нафақа тўланади.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Рус тилидан C1 сертификатингиз бор ва сиз у асосида 50 фоиз устама оляпсиз. Энди сўраётганингиз – бу устама меҳнат таътили (отпуск) даврида ҳам тўланадими-йўқми.

Жавоб:

Ҳа, тўланади.
Агар устама доимий (яъни, ойлик маошга қўшиб ҳар ойда бериладиган) тўлов бўлса, у ҳолда меҳнат таътили пули (отпускной) ҳисоблаб чиқилганда ҳам умумий ҳисобга қўшилади. Бу – Меҳнат кодекси ва устама тўлаш тартиби асосида амалга оширилади.

Асос:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра, таътил пули ходимнинг охирги 12 ойдаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Агар C1 сертификати учун устама сизга расмий равишда белгиланган бўлса (иш буйруғи, келишув ёки тегишли қарор асосида), у ҳолда таътил пули ҳисобланганда устама ҳам умумий иш ҳақи таркибига киради.

Хулоса:

Сиз рус тилидан C1 сертификат учун олаётган 50% устама – таътил пулига ҳам қўшиб ҳисобланиши керак. Агар ҳисобланмаётган бўлса, бу бўйича бухгалтерияга ёки кадрлар бўлимига мурожаат қилинг.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мотивация😂.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
💯3🔥1🤩1
Қашқадарё ҳам намуна бўладиган вилоятга айланяпти, қоракўзларим

Президент топшириғига кўра, “Қашқадарё тажрибаси”ни ўрганишни мақсад қилган Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги туман ва шаҳар ҳокимлари вилоятимиздаги ишлаб чиқариш корхоналари ва туризм объектлари томон йўл олди.

Президент: “Қисқа қилиб айтганда, Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалада ишга тушган янги лойиҳалар “Ислоҳотлар штаби”га тайёр андоза. Республикадаги барча туман ҳокимлари Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалани келиб кўрсин, ўргансин, ўзида ҳам мана шундай янги-янги лойиҳаларни қилсин”.

Кеча Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё вилоятларидаги туман ва шаҳар ҳокимлари Қашқадарё тажрибасини ўрганишга келишган эди.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
💯10👌3👍2
—Балон огоҳлантирувчи ишора😀. Йўл бўйича масъулларни уйғотворинглар, қоракўзларим!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👌8👍3😐3💯21
Қашқадарёдаги мактабнинг 5-синф ўқувчиси IELTS дан 5.5 даражани қайд этди

Деҳқонобод туман 89-умумий ўрта таълим мактаби 5-синф ўқувчиси Каримов Ҳусанжон Толиб ўғли IELTS дан 5,5 даражани қўлга киритди.

—Молодец👍!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍33
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан кимлар давлат фуқаролик хизматчиси эмас?

Қаранг, мисол сифатида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тузилмасини олдик.

Ҳамда ПФ-95-сонли фармоннинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ вазирликнинг давлат фуқаролик хизмати тадбиқ этиладиган соҳаларини яшил билан, давлат фуқаролик хизмати тадбиқ этилмайдиган соҳаларини қизил билан бўяб чиқдик.

Демак, “қизиллар” меҳнатга оид муносабатларда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун билан эмас, Меҳнат кодекси ва бошқа умумий меҳнат қонунчилиги билан ишлайди.

“Яшиллар” эса аввало “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун билан, бу қонун билан тартибга солинмаган қисмида эса Меҳнат кодексига риоя қиладилар.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбарлари оммавий ахборот воситалари учун баёнот бердилар.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шарафли касб эгалари....

Қақшаган юз, лаблар, қуриб қолган тил,
Саратон ҳавоси қовурар танни,
Машина қатнови, ундан келган ҳил...
Гангитиб қўйиши аниқ одамни.

☀️ Айни иссиқ кунларда кўчаларимизда тартибни сақлаб турган инсонларнинг машаққатли ва шарафли хизматига бағишланади!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍23👌2😐1
"Узуннавоми"? " Узунновами"?

—Борми оғриқ😏.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
😐14👍83🤩3🔥1🙏1
Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон” бозори ҳудудида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда

Хабар берилганидек, Ташаббусли бюджет доирасида Қарши шаҳри “Ерқўрғон” деҳқон озиқ-овқат бозорига туташ кўчалар ҳамда бозор ички йўлларини асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев мазкур бозор ҳудудида бўлиб, таъмирлаш ва қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Ҳоким асфальтлаштириш ишларини сифатли ва белгиланган меъёрлар асосида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, бозор ҳудудини ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

Ҳудудда олиб борилаётган бу ишлар фуқаролар учун қулай шароитлар яратиш ва инфратузилмани яхшилашга хизмат қилади.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍3🎉2
Зам.министр энди бошқарма бошлиғи лавозимида ишлайди

Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Алибаев Хуршид Нарказакович лавозимидан озод этилди ва Навоий вилоят ФВБ бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍2
⚡️Ўқитувчиларга директор жамғармаси ҳисобидан тайинланган устамалар 31 августга қадар тўланади

Педагог ходимларга директор жамғармаси ҳисобидан тайинланган устамалар ҳар йили 31 августга қадар тўлаб берилиши белгиланган.

Аввалроқ, айрим ҳудудлардаги иқтисодчилар устама пулларини июнь-август ойларида тўлаб беришни ноқонуний деб топиб, ўзбошимчалик билан ўқитувчиларнинг ойлик маошидан ушлаб қолганди.

Шундан сўнг ушбу масала Президент қарори билан ижобий ҳал этилган.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍4🎉3
Давлат фуқаролик хизматчисига айрим интизомий жазоларни шунчаки қўллаб бўлмайди.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 47-моддасида “ушбу Қонуннинг 46-моддаси иккинчи қисмининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган интизомий жазо чоралари давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан ўтказилган хизмат текширувининг хулосасига асосан, шунингдек амалда интизомий жазо чораси мавжуд бўлганда қўлланилади” деган қоида бор.


Яъни, Қонуннинг 46-моддасида кўрсатилган 3 турдаги жазоларни: 30 фоизигача бўлган интизомий жарима, малака даражасини пасайтириш ва лавозимни пасайтириш жазосини қўллаш учун:

биринчидан, давлат фуқаролик хизматчисининг амалда “ҳайфсан” жазоси бўлиши керак;

иккинчидан, албатта хизмат текшируви ўтказилиши керак.

Акс ҳолда, бундай интизомий жазолар қонуний бўлмайди ва судда иш берувчига жиддий муаммо туғилади.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
👍8😐2🎉1🕊1