Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.83K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АОКА залида Ўсимлик карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш ишларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

〰️〰️〰️〰️
Дилшод Анорбоев, Ўсимлик карантини давлат инспекцияси бошқарма бошлиғи:

🌱 «4 йил аввал сабзавот маҳсулотларининг 73%, мева маҳсулотларининг 87% МДҲ давлатларига экспорт қилинарди. Ҳозирда эса бизнинг асосий мақсадимиз — бу маҳсулотларни қиммат бозорларга чиқариш».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА залида Ўсимлик карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш ишларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманидан муҳим тафсилотлар:

〰️〰️〰️〰️
🎤 Дилшод Анорбоев, Ўсимлик карантини давлат инспекцияси бошқарма бошлиғи:

— Агар экспорт қилинадиган маҳсулотларда фито-санитар талабларига зид бўлган ёки карантин организмлари аниқланган тақдирда, ер эгаси ёки маҳсулот тайёрловчи субъект инспекторни ўзи хабардор қилса, ишлаб чиқарувчи маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

〰️〰️〰️〰️
🎤 Муҳаммадхожи Гаффоров, Ўсимлик карантини давлат инспекцияси бош мутахассиси:

— Ўсимлик карантини давлат инспекцияси юртимизнинг фито-санитар тозалигига жавоб берадиган орган ҳисобланади. Унинг фаолияти ўсимликлар карантинини таъминлашдан иборатдир. Ҳозирги кунда инспекция саъй-ҳаракати билан 19 та давлатга 78 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинмоқда.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰 2021 йилда давлат бюджетидан ижтимоий соҳага 86 трлн сўм ажратилади. Мазкур харажатларнинг 40 фоизи — таълим соҳасига йўналтирилади.

〰️〰️〰️〰️
Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар мазмуни бўйича бугун АОКА залида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

🎤 Шерзод Муҳаммедов, Давлат бюджети департаменти директори

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Коррупцияга қарши курашиш агентлиги етакчи инспектори Обиджон Латипов 2021 йилда давлат бюджети ижроси агентлик томонидан қандай назорат қилиниши ҳақида гапирди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат бюджети очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш учун қандай чоралар кўрилмоқда?

Шерзод Муҳаммедов, Давлат бюджети департаменти директори:

— 2021 йилда давлат буджети шаффофлигига эришиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, парламент ваколатларини ошириш мақсад қилинган.

🌐 Хусусан, «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунда ҳар бир вазирлик ва идораларнинг давлат дастурлари учун ажратилган маблағлари алоҳида қаторларда кўрсатиб қўйилиши режалаштирилмоқда. Бунга тушунтириш бериб ўтаман.

🔎 Қонуннинг 5-иловасига мувофиқ, биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, масалан, Халқ таълими вазирлиги ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги каби идораларга қайси дастур учун қанча маблағ ажратилганини барча фуқароларимиз кўриши мумкин бўлади. Шу орқали давлат бюджети маблағларининг шаффофлиги таъминланиши кўзда тутилмоқда.

〰️〰️〰️〰️
АОКА залида ташкил этилган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

〰️〰️〰️〰️

🇺🇿 Под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению параметров государственного бюджета на 2021 год.

@Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йил 21 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади.

Парламент ахборот хизмати хабар беришича, ялпи мажлис Сенатнинг www.senat.uz расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали жонли эфирда ёритиб борилади.

Каналга уланиш:
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунё олимлари ўзбек тилида маъруза қиляпти

Каналга уланиш:
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Кеннет Маккензини қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар ҳамда глобал хатарларга қарши курашиш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.
Икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял командующего Центральным командованием Вооруженных сил США генерала Кеннета Маккензи, прибывшего в нашу страну с рабочим визитом.
В ходе беседы обсуждены актуальные вопросы узбекско-американских отношений и региональной повестки. Особое внимание уделено противодействию глобальным вызовам и угрозам безопасности и стабильности.
Рассмотрены также вопросы двустороннего военного
и военно-технического сотрудничества.

#Mirziyoyev #qabul #AQSh #KMakkenzi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 20 октябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бош вазирнинг матбуот хизмати хабар беришича, мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик доирасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирларни изчил амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, ўтказилиши кўзда тутилаётган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг иккинчи мажлисига тайёргарликнинг бориши ҳолати кўриб чиқилди.

Каналга уланиш:
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
#Долзарб

Шавкат Мирзиёев «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.

Асосий йўналишлар қуйидагиларни назарда тутади:

— 2025 йилга қадар давлат мактабгача таълим тизимида ўзбек тилли гуруҳлар қамровини 72 фоизга, 2030 йилгача эса 80 фоизга етказиш;

— 2030 йилга қадар умумтаълим мактабларида ўқув йиллари учун таянч ўқув режаларида она тили фанини ўқитиш кўламини амалдаги ҳафтада 84 соатдан 110 соатгача ошириш;

— олий таълим муассасаларида ўзбек тили кафедралари сонини 2025 йилга қадар 120 тага, 2030 йилгача эса 140 тага етказиш;

— лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида “Ўзбекистон миллий қомуси” жилдларини нашр этишни босқичма-босқич кўпайтириб бориш;

— 2020 йилда ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи 15 та лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли луғатлар яратиш;

— телерадиоканаллар сухандон-бошловчиларининг ўзбек адабий тилидаги нутқ маданиятини оширувчи қайта тайёрлов курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш ва қамровни 2030 йилгача 100 фоизга етказиш;

— 2025 йилга қадар давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун 14 та онлайн дастур ишлаб чиқиш, 2030 йилгача эса ушбу кўрсаткични 25 тага етказиш;

— дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари ва электрон луғат дастурларини яратиш;

— хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратиш;

— 2030 йилга қадар хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўргатувчи марказлар сонини амалдаги 17 тадан 60 тагача кўпайтириш;

2025 йилга қадар “Ўзбек тилининг дўстлари” клублари сонини 30 тага, 2030 йилгача эса 40 тага етказиш.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform