Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🔹Халқаро пресс-клуб Сирдарё вилоятида замонавий «Янги Ўзбекистон» шаҳарчаси фойдаланишга топширилганига бағишланган сессиясидан муҳим иқтибослар.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
Бугун АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Қизлархон Бегматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда дори-дармон савдоси ва аптекалар фаолиятига оид саволларга жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Давлат рўйхатидан ўтган дори воситалари…
Маълум қилинганидек, бугун АОКАда ўтказилган брифингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Қизлархон Бегматова дори-дармон савдоси ва аптекалар фаолиятига оид саволларга жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Тиббиёт ниқоблари тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилганми?

Тиббиёт ниқоби тақчиллигини олидини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш, шунингдек, тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб қилинишини инобатга олган ҳолда тиббиёт ниқоблари тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилот антипсихотик препаратларни сотиши мумкинми?

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар ҳамда улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомда белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим.

Бунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни улгуржи реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Вирус блокаторларини дорихонада сотиш мумкин(мас)ми?

Дорихоналар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Фармацевтика фаолияти учун берилган лицензия муддати тугамоқда. Янги фармонга кўра, лицензия олмасдан фаолият юритсам бўладими?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6044 Фармонининг 7 бандига биноан, 2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Таъкидлаш жоизки, бунда лицензия амал қилиш муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгаликка тортиш ва бошқа чоралар қўлланиши таъқиқланди.
〰️〰️〰️〰️〰️

COVID-19 инфекциясини даволашда қўлланилаётган дори воситаларнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилишида ва олиб кирилишида қандай имтиёзлар берилмоқда?

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга дори воситалар ишлаб чиқариш учун хомашё ва бутловчи қисмларни импорт қилишда ноль ставка асосида олиб кириш, яшил йўлаклар очиш каби имтиёзлар берилган бўлиб, бу ўз навбатида рақобатбардош нархларни шакллантирилишига олиб келди.

Ундан ташқари коронавирусда қўлланиладиган республика ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган айрим дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни олиб киришда бюрократик тўсиқларни (регистрация, сертификация) олиб ташлаш йўли билан импорт қилиш амалга оширилиб келинмоқда. Бунда дори воситаларни сертификациялаш муддати 5 иш кунини ташкил этади.

Тиббий буюм, тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари импорти билан шуғулланувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар:

COVID-19'ни даволашда қўлланиладиган рўйхатдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддалари (субстанциялар)ни импорт қилганда 2021 йил 1 мартга қадар қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилади.

Юқоридаги имтиёзлар туфайли маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан, аввал ишлаб чиқарилмаган коронавирусни даволашда самарали деб топилган фавипиравир хамда Ремдисивир дори препаратининг ишлаб чиқарилишининг йўлга қўйилиши мисол бўла олади.

Бу эса импорт қилинаётган аналогларидан бир неча баробар арзон нархда ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ва аҳолини хамёнбоп дори воситалар билан таъминлаш имконини яратди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев баёнот берди:

Аудиоёзувдаги кескин фикрлар ва Альтер Эго лойиҳасига берилган интервью борасида: Мен раҳбар шахс оғир вазиятларда ҳам вазминлик билан ҳаракат қилиши лозимлиги тўғрисидаги фикримда қатъий тураман ва юқоридаги ҳолатда ўзим шу фикрга қарши ҳаракат қилганимни тан оламан. Юзага келган вазиятда масъулиятни ҳис қилган ҳолда, мен юқоридаги ходим билан алоҳида суҳбатлашдим ва биз биргаликда ёқимсиз ҳодисага тўлиқ барҳам бердик. Лекин бу мени масъулиятдан фориғ қилмайди.

Ҳеч кимга сир эмаски, солиқ тизимида ислоҳотлар бошланган, шу билан бирга жуда кўп муаммолар йиғилиб қолган. Афсус билан айтиш керакки, ҳалигача айрим ҳолатларда тадбиркорларга нисбатан “соғин сигир” сифатида қараб, уларнинг ҳисобидан ўз хизмат вазифаларини, энг ёмони – айрим ҳолларда эса шахсий манфаатларини кўзлаётган шахслар учраб турибди.

Юқоридаги видеода айнан шундай ҳолатлар муҳокама қилинган эди. Биринчи ҳолатда – тадбиркорга ортиқча тўланган ҚҚС суммаси ўз вақтида қайтарилмаган, иккинчи ҳолатда – асоссиз равишда хисоб рақами банд қилиниб ундаги маблағлар ундирилмоқчи бўлган.

Масаладан яқиндан хабардор бўлганлар яхши билишадики, ходимларнинг бундай масъулиятсиз ҳатти-ҳаракатлари видеода айтиб ўтилган иккала ташкилотнинг ҳам фаолияти тўхтатилиши каби жиддий оқибатларга олиб келган эди. Ҳозирда ушбу корхоналарнинг фаолияти тўлиқ қайта тикланишига эришилди.

Афсуски, бугунги кунда бу каби масалаларни ҳал этишда шахсан менинг аралашувим талаб этилмоқда.

Шу билан бир вақтда, биз яқин келажакда солиқ органлари томонидан тадбиркорлар фаолиятига қасддан ёки тасодифан аралашув имкониятини бутунлай йўққа чиқарадиган янги тизимни ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқдамиз.

@Rasmiy_xabarlar_Official
“МС РемТех” МЧЖ базасида турли моделдаги «Урал» автомобилларини йиғиш режалаштирилмоқда.

Мазкур лойиҳа ҳарбий ва икки мақсадда фойдаланиладиган юк автомобилларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни янада диверсификация қилиш ва соғлом рақобат муҳитини яратишига хизмат қилади, дея хабар бермоқда Давлат мудофаа саноати қўмитаси матбуот хизмати.

Мудофаа вазирлигининг собиқ “14 автомобилларни таъмирлаш заводи” – ҳозирги “МС РемТех” МЧЖда 1994 йилларда «Урал» автомобиллари йиғилганлигини, ҳозирда уларни капитал таъмирлаш амалга оширилаётганлигини эслаш жоиз.

@Rasmiy_xabarlar_Official
​​#тавсия

⚡️Сиз Давлат хизматчисимисиз?

👉Унда ушбу тавсия албатта Сиз учун!

👥Республикамизда кадрлар сиёсати, давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳотлар, давлат хизматичисининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда улар учун яратиладиган янги шарт-шароитлар билан биринчилардан бўлиб танишиб боришни истасангиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги янгиликларини агентлик расмий сайти, Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаси, телеграмдаги расмий канали ва Инстаграмдаги аккаунтларини кузатиб боринг!

👉 Агентлик расмий сайти: https://argos.uz/

👉 Агентликнинг Телеграмдаги канали: https://t.iss.one/argos_uz

👉 Агентликнинг Фейсбукдаги саҳифаси: https://www.facebook.com/argos.pressa

👉 Агентликнинг Инстаграмдаги саҳифаси: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
⚡️⚡️Ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратилади

@Rasmiy_xabarlar_Official
Хитой ва Жанубий Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳалар ижросини танқидий кўриб чиқишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. “Йўл хариталари” ижроси оқсаётгани, иш тизимли олиб борилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Барча қўшма лойиҳаларни танқидий кўриб чиққан ҳолда, уларни белгиланган муддатларда сифатли амалга ошириш бўйича янгиланган “йўл хариталари” тайёрлаш, келгуси йил учун янги истиқболли дастурлар ишлаб чиқиш топшириқлари берилди.

Состоялось совещание, посвященное критическому анализу реализации проектов в сотрудничестве с Китаем и Южной Кореей. Указано в частности на задержки в реализации «дорожных карт», отсутствие системной работы.
Поручено критически пересмотреть все совместные проекты, подготовить обновленные «дорожные карты» по их качественной и своевременной реализации, разработать новые перспективные проекты на следующий год.

#Mirziyoyev #yigilish #eksport #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Замон ўзгаряпти, талаб ўзгаряпти - ҳар бир дақиқа ғанимат

Шавкат Мирзиёев: Времена меняются, меняются и требования - дорога каждая минута

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Миллий банкнинг илк еврооблигациялари халқаро капитал бозорида жойлаштирилди

🔹“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ (кейинги ўринларда – Ўзмиллийбанк ёки эмитент) томонидан Лондон фонд биржасида 5 йиллик 300 миллион долларга тенг еврооблигациялар муомалага чиқарилди ва шу билан халқаро капитал бозорининг тўлақонли иштирокчисига айланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🔸Еврооблигацияларнинг дебют эмиссияси Ўзмиллийбанк томонидан Citibank (АҚШ), Natixis (Франция), SMBC Nikko (Япония) ва Газпромбанк (Россия) каби халқаро миқёсда тан олинган андеррайтинг банклари билан биргаликда амалга оширилди.

✔️ Жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтган роуд-шоу тадбири доирасида АҚШ, Европа, Россия Федерацияси ва Осиё мамлакатларининг 70 дан ортиқ глобал халқаро инвесторлари иштирокида глобал аудиоконференция (Global Investor Call) ўтказилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#ОАВ_учун_махсус #Адлия_хабари #Адлия_муносабат

Адлия вазирлиги: фуқаролардан асоссиз равишда турли маълумотномалар сўраш қонунга зид

Фуқаролар
турли давлат ташкилотлари билан муносабатга киришганида, маҳалладан маълумотнома, қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома, манзил-маълумот ахбороти ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар талаб қилиш ортиқча оворагарчиликларни юзага келтиради.

Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан “қайси маълумотномалар кўп сўраляпти ва қайси давлат идоралари уларни талаб этаяпти” деган саволларга жавоб топиш учун ўтган 1 ой давомида фуқароларнинг ДХМларга маълумотнома сўраб қилган мурожаатлари ўрганилди.

Аниқланишича....

Батафсил👇🏻👇🏻👇🏻
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/pLFwEaR4j
Forwarded from Times.uz
⚡️Вазир Алишер Шадманов коронавирусдан тез ва осон қутулиш йўлини айтди

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Сирдарё вилоятининг Оқолтин туман ҳокимлигида қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари, маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан учрашиб, соғлом турмуш тарзининг фойдали жиҳатлари ҳақида гапирди.

— Коронавирус инфексияси кишиларнинг соғлиғи, ҳаётига хавф солаётган бир пайтда ҳаммани вирусдан зарарланганда қандай қилиб ундан тез ва осон қутулиш мумкин, деган савол қийнамоқда, — деди А.Шадманов. — Муаммонинг ягона ва энг самарали ечими соғлом турмуш тарзига амал қилишдир. Бу нафақат вирусдан ҳимояланиш, балки узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришнинг ҳам энг асосий қоидаси, талаби ҳисобланади. Касалликнинг кучли асоратлари ва ўлим ҳолатлари асосан юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ёки ортиқча вазнга эга бўлган, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган, камҳаракат инсонларда учрамоқда. Шуни унутмалигимиз керакки, касалликнинг енгил кечиши ёшга боғлиқ эмас, катта ёшда бўлса ҳам тўғри овқатланадиган, жисмоний фаол бўлган, семизлиги ва диабети бўлмаган инсонларда касаллик анча енгил кечади.

Қайд этилишича, соғлом турмуш тарзининг асоси эса — жисмоний фаоллик ва тўғри овқатланишдир. Мутахассисларнинг фикрига кўра, инсон кунига 5-7 километр юрса, қон томир касалликлари, юрак хуружи, инсульт каби ҳасталиклардан бутунлай йироқ бўлади. Ортиқча вазн эса, касалликлар уясидир.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🎙Бугун, 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 14:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Севара Убайдуллаева – штаб аъзоси

📣 Президент қарори ижроси юзасидан

🕙 15:00

🎙Баҳодир Ваҳобов “HUDUDGAZTA’MINOT” АЖ бошқарма бошлиғи

🎙Ҳакимжон Кушбаков “HUDUDGAZTA’MINOT” АЖ “АСКУГ” дирекцияси филиали директори

🎙Умид Сайидов электрон газ ҳисоблагичларни ишлаб чиқариш заводи директори

📣 Солиқ соҳаси билан боғлиқ савол-жавоблар

🕙 16:00 Давлат солиқ қўмитаси

Спикер
: Музаффар Назаров – бошқарма бошлиғи ўринбосари

📲Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 15 октября, в АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 14:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Севара Убайдуллаева – член штаба

📣 Об исполнении постановления Президента

🕙 15:00

🎙Баходир Вахобов начальник управления АО “HUDUDGAZTA’MINOT”

🎙Хакимжон Кушбаков директор филиала дирекции “АСКУГ” АО “HUDUDGAZTA’MINOT”

🎙Умид Саидов заместитель директора ООО “ТЕХНОПАРК" по производству газовых счетчиков

📣 Ответы на вопросы, связанные с налоговой сферой

🕙 16:00 Государственный налоговый комитет

Спикер
: Музаффар Назаров – заместитель начальника управления

📲Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат статистика қўмитаси: new.stat.uz ҳозирча расмий сайт деб қабул қилингани йўқ

Ижтимоий тармоқларда Давлат Статистика қўмитасининг янгиланган new.stat.uz сайти рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг раҳбари, таъсисчилари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишни тўхтатганлиги тўғрисида хабарлар тарқамоқда.

🌐 Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Усмон Абдурасулов маълум қилишича, 2020 йилнинг январидан бошлаб қўмитанинг янги ва замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган сайти ишлаб чиқилди (new.stat.uz).

❗️Ушбу расмий веб-сайт ҳозирги кунда тест режимида ишламоқда. Шунинг учун ҳам унинг контенти ҳар куни тўлдириб борилмоқда. Бу ҳозирчалик расмий сайт деб қабул қилингани йўқ. Ундаги барча функциялар тўлиқ ишлаб кетганидан кейингина расмий сайт (stat.uz). деб эълон қилинади.

Тизимда профилактика ишлари амалга оширилганлиги муносабати билан айрим маълумотларни вақтинчалик тақдим қилиб бўлмади. Ушбу корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрининг маълумотлар базасида ҳозирги кунда 1,4 млн. бирликдаги субъектлар ҳақида барча маълумотлар сақланиб келинмоқда. Ундан керакли бўлган маълумотларни излаб топишда маълум бир техник муаммолар келиб чиқиши табиийдир. Юзага келган мазкур ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Ҳозирги вақтда ушбу функциянинг фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди ва ундан ҳоҳлаган маълумотингизни олишингиз мумкин, - дея хабар бермоқда У.Абдурасулов.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онамда ПЗР таҳлилида вирус аниқланди, лекин касаллик ўпкага ўтмаган. Касалхонага енгил шаклда касалланганларни қабул қилмас экан, участкашифокрори эса даволай олмайман деяпти. Нима қилишимиз керак?
— 00:00

Коронавирус касаллигидан сўнг бронхда шамоллаш бўлди. Ҳозир йўтал ёки бошқа аломат қолмаган, лекин нафас олиш бироз қийин бўлмоқда. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?
— 02:55

Озонатерапия пневманияда ёрдам берадими?
— 04:43

Онам вирус билан касалландилар. Касалланишдан олдин ўт пуфаги димланиб тургани сабаб парҳезда юрардилар, коронавирусни енгиш учун кучлироқ овқат бермоқчи бўлсак яна ўт пуфаги безовта қилаяпти. Бундай ҳолатларда қандай йўл тутишимиз керак?
— 06:56

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус тасдиқланган беморга давлат томонидан қандай дори воситалари берилади?
— 00:00

51 ёшдаман. Коронавирусдан даволаниб касалхонадан чиққанимга 20 кун бўлди. МСКТда пневмония даражаси
80% ни берди. Шу кунларда инфлювак билан эмлансам бўладими?
— 02:03

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official