Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Оқолтин тумани “Нурафшон орзу бўстони” фермер хўжалиги даласида пахта ҳосилини кўздан кечирди.
Шу ерда кластерлар раҳбарлари ва фермерлар билан мулоқот бўлди. Пахтани қайта ишлаб, хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириб, қўшимча қиймат яратиш муҳимлиги таъкидланди.
Тумандаги пахта-тўқимачилик кластери томонидан 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Глава государства посетил поле фермерского хозяйства «Нурафшон орзу бустони» в Акалтынском районе, осмотрел урожай хлопка.
Здесь состоялась беседа с руководителями кластеров и фермерами. Отмечена важность создания цепочки добавленной стоимости за счет переработки хлопка и превращения сырья в готовый продукт.
Представлена информация о проектах, которые будут реализованы местным хлопково-текстильным кластером в 2021-2022 годах.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #hosil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бош Вазир бошчилигида бўлиб ўтган селектор йиғилиши ва унда кўтарилган масалалар бугун ОАВ ва блогерлар ўртасида кенг муҳокама қилиняпти. Айрим блогерлар томонидан кўтарилган масалалар нотўғри талқин қилиняпти.

Мазкур селектор йиғилиши Президентнинг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 5 октябрдаги ПФ–6079-сон Фармони билан белгиланган лойиҳалар ва чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни самарали ташкиллаштириш масалаларига бағишланган.

Мажлис Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятига бағишланмаган ва унда қўмита раиси Нажмиддинхўжа Шариповнинг ҳисоботи ёки «UzAutoMotors» компанияси масаласи бўйича махсус ахбороти тингланмаган.

Йиғилишнинг асосий мавзуларидан бири – давлат органлар томонидан олиб борилаётган ахборот сиёсати, матбуот котибларининг фаолияти самарадорлиги, ОАВ билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларига бағишланган.

Йиғилишда, Бош вазир томонидан ҳозирги кунда юқоридаги йўналишларда давлат органлар томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида фикрлар билдирилиб, кўплаб ижобий ва танқидий мисолларга тўхталиб ўтилди.

Хусусан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва «UzAutoMotors» компанияси ўртасида давом этаётган суд жараёнида шошмасдан қарор қабул қилиш ва имкон даражасида халқаро консультант-мутахассислар билан ҳамкорликда, уларнинг ўрганишлари ҳам инобатга олинган ҳолда иш олиб борилиши таклиф сифатида билдирилди.

Шунингдек, давлат органлари раҳбарлари ОАВ билан ўзаро мулоқотда, асосли ва исботланган далилларга таяниб ҳамкорликни йўлга қўйиш кераклиги, акс ҳолда бу ҳаракатлар популистик кўринишга эга бўлиб қолиши эҳтимоли борлиги назарда тутилган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, бугун АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова коронавирус инфекцияси ва уни даволаш бўйича муҳим саволларга жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Болада грипп ва бошқа касалликларга эмлатишдан кейин иситма чиқиши хавфли эмасми? Қайси холларда эмлатиш мумкин эмас?

💉Бола ёшлигида оғир касалликларга чалинмаслиги учун қатор эмлашларни олишлари керак. Эмлаш баъзи ҳолатларда реакция бериши ҳам мумкин. Аммо у шифокорлар томонидан тўғри амалга оширилса деярли салбий таъсирлари бўлмайди.

🌡Эмлашдан сўнг бола тана ҳарорати кўпи билан 38.5 даражагача кўтарилса, бу нормал реакция ҳисобланади. Болага кўп суюқлиқ ичириш тавсия этилади. Зарур ҳолатда иситма туширувчи сироп ичириш ҳам мумкин.

👩‍⚕️Эмлашга бўладиган реакция кўпи билан 2 кун давом этиши керак. Ундан ортиғи бошқа касаллик ёки аллергик ҳолат мавжудлигидан далолат бериши мумкин. Бундай ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш талаб этилади.

Эмлашдан сўнг болани камида бир кун давомида чўмилтирмаслик лозим.

📢Агар болада олдин қайсидир эмлашга қаттиқ реакция бўлган бўлса, шу турдаги эмлашни олишдан олдин шифокорга болада бўлиб ўтган реакция ҳақида хабар беришингиз лозим.

Шунингдек:
🔹 болада иситма билан боғлиқ бўлмаган тутқаноқ ҳолати, эпилепсия касаллиги бўлса;
🔹бола касал бўлиб, иситмаси чиқаётган бўлса,
🔹болага юборилиши зарур бўлган қарши вакцина касаллиги билан касалланган бўлса,
🔹 эмланишдан сўнг бола бошқа мамлакатга кетаётган бўлса эмлаш таъқиқланади.

☝️Пандемия даврида эмлашда ўта эҳтиёткор бўлиш талаб этилади. Эмлаш жараёнида яна қуйидагиларга амал қилишни тавсия этаман:

✔️Одамлар тўпланишидан ўзингизни хамда фарзандингизни эхтиёт қилиш мақсадида, шифокорингиз билан телефон оркали вақтини аниқлаб олинг;

✔️борганингизга бошка хоналарга ёш болангиз билан киришдан сақланишингиз учун шифокордан анкетангизни олдиндан тайёрлаб қўйишини илтимос қилинг;

✔️уйдан чиқаётганингизда санитайзер, ниқоб ва бир марталик қўлқоп олишни унутманг;

✔️кўча ва поликлиникада юзингиз ва кўзингизга қўлларингиз билан тегманг;

✔️бола учун сув, кўрпача ва ёқимли ўйинчоғини ўзингиз билан олинг. Булар эмлаш жараёнидан кейин Сизга керак бўлади;

✔️уйга келганиздан кейин қўлларингизни камида 20 сония давомида совун билан ювишни эсдан чиқарманг;

✔️эмланишдан сўнг болангизни соғлиғини бир неча кун давомида кузатиб туринг ва безовталик сезсангиз шифокорга мурожаат қилинг.
〰️〰️〰️〰️〰️

Агар бола коронавирус инфекциясининг симптомсиз шакли билан касалланса мактабга боришида ва уйда ҳам касалликни аниқлаш қийин. Демак эпидемия хавфи мавжудми?

📈Таҳлилларга
кўра, 80 фоиз бола симптомсиз ёки енгил формада касалланишган. Шунинг учун болалар катталар, айниқса кекса ёшлилар учун хавфли ҳисобланишади.

Эпидемия хавфи доим мавжуд. Ҳозир ҳаммамиз глобал пандемия даврида яшаяпмиз. Эпидемия хавфи катталар ва болалар орасида бирдек бор.

Ўзингизни ҳимоя қилиш учун доим қўлларингизни тоза тутинг;

ўзингиз билан дезинфекция воситаларини олиб юринг;

жамоат жойларида эҳтиёткорликка риоя қилинг;

кўчада юрганингизда ниқоб тақинг;

қўл бериб кўришманг.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус инфекцияси профилактикаси учун нима тавсия қиласиз?

❗️Энг аввало, иммун тизимга курашиш учун ёрдам бериш муҳим.

🦠Коронавирус инфекцияси билан ҳамма касалланади. Бироқ 65 ёшдан юқори ва сурункали касаллиги борларда оғир асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Чунки уларда аввалдан иммун ҳимоя заиф бўлади.

Коронавирус иммун тизимни зарарламайди, бу унинг ОИВ дан ажралиб турадиган ўзига хос хусусияти. бемаор ва кексаларда заиф иммун тизим бўлгани сабаб иммунмодуляторлар мавжуд бўлмайди.

Яхши овқатланиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш, тўйиб ухлаш, стрессга тушмаслик, витаминлар қабул қилиш, кўпроқ суюқлик ичиш керак.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги “Янги Тошкент” маҳалласини бориб кўрди.
Бу ерда 130 та коттеж таъмирланиб, коммуникация тармоқлари тикланган. Янги маҳалла гузари, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, кутубхона, спорт мажмуаси, ички йўллар қурилган.
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Аҳоли билан суҳбатлашди.

Глава государства посетил махаллю «Янги Тошкент» в Акалтынском районе Сырдарьинской области.
Здесь отремонтировано 130 коттеджей, восстановлены инженерно-коммуникационные сети. Построены новый махаллинский гузар, пункты торговли и бытового обслуживания, библиотека, спортивный комплекс, внутренние дороги.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проделанной работой, поговорил с местными жителями.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​⚡️Тошкент шаҳридаги Аджу университети 2020–2021-ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлади

Мазкур муассаса Президент қарори асосида Корея Республикасининг Аджу университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Университет талабаларга бакалавриатнинг уч йўналиши, яъни «Архитектура» (Architecture), «Электротехника ва компьютер муҳандислиги» (Electrical and Computer Engineering), «Қурилиш муҳандислиги» (Civil Systems Engineering) бўйича таълим беради. Ўқитиш фақат инглиз тилида олиб борилади. Ўқитувчиларнинг камида 25 фоизи Корея Республикасидаги Аджу университети профессорлари ҳамда чет эллик мутахассислардир.

💰 Шартнома бўйича бир йиллик тўлов нархи — 52 млн сўм. 2020-2021 ўқув йилига қабул қилинган Ўзбекистон фуқаролари, ўқиш тугаллангунча бўлган муддатда шартнома суммасининг 80% дан ортиқ миқдорда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (субсидия)га эга бўладилар. Талаба томонидан тўланадиган шартноманинг йиллик қиймати “Архитектура” (Architecture) таълим йўналиши бўйича – 7,8 млн. сўмни, “Электротехника ва компьютер муҳандислиги” (Electrical and Computer Engineering) – 7,1 млн. сўмни ҳамда “Қурилиш муҳандислиги” (Civil Systems Engineering) – 7,1 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

💼 Давлат таъминоти (субсидия)ни олган битирувчилар давлат ташкилот ва муассасаларида мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланади.

📄 Университетни тугатгандан сўнг, битирувчилар Корея Республикасидаги Аджу университетининг халқаро дипломига эга бўладилар ва у дунёнинг барча нуқталарида тан олинади.

〰️〰️〰️〰️〰️
❗️2020-2021 ўқув йили учун университетга мурожаат этиш жараёни онлайн тарзда октябрь ва ноябрь ойларида ўтказилади. Абитуриентлар учун батафсил маълумот, шунингдек, онлайн рўйхатдан ўтишнинг аниқ бошланиш санаси ҳақида хабарлар Университетнинг www.ajou.uz веб-сайтида берилади.

Онлайн рўйхатдан ўтиш пайтида шахсий маълумотларни тақдим этиш ва қуйидаги ҳужжатларнинг сканерланган нусхаларини юбориш лозим:

🔸паспорт;
🔸умумий ўрта таълим мактабини тугатганлиги тўғрисида баҳолар қўйилган илова билан шаҳодатнома, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежининг баҳолар қўйилган илова билан дипломи;
🔸3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
🔸камида 5,0 балл тўплагани ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса);
🔸фахрий ёрлиқлар, сертификатлар, мукофотлар (мавжуд бўлса).

📎 Эслатма: ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида бадал тўлови амалга оширилади (223 000 сўм).

📋 IELTS сертификати тақдим этилганда абитуриент инглиз тили бўйича кириш имтиҳонини топширишдан озод этилади.

Кириш имтиҳонлари инглиз тили, математика ва физика фанларидан ўтказилади.

👩🏻‍🏫 Кириш имтиҳонларини ўтказиш, шунингдек, талабаларни қабул қилиш тўғридан-тўғри Корея Республикасининг Аджу университети вакиллари томонидан амалга оширилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Батафсил маълумот учун:

🌐
www.ajou.uz расмий сайти

📞 71-207-65-66, 71-207-66-76, 95-195-33-66, 94-620-16-61

E-mail: [email protected]; [email protected]
Telegram: @ajou_uz
Facebook: https: https://www.facebook.com/ajou.uz
Instagram: ajou in tashkent city

#abituriyent2020
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова коронавирус инфекцияси ва уни даволаш бўйича муҳим саволларга жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен ҳомиладорман, ўзимни яхши хис қилаяпман, лекин ПЗР тест натижалари мусбат чиқди. Қандай муолажа олишим керак?

Изоляция ва даволаш тадбирлари ихтисослашган (COVID-19 бўйича махсус туғруқ комплексда) ёки уйда (ўз-ўзини изоляция қилган ҳолда) амалга оширилади.

🤰Ҳомиладорлик даврида ўсаётган ҳомила аёлнинг ўпка ва юрагини боса бошлайди, бу эса организмда қон айланишини қийинлаштиради. Агар ҳомиладор аёл COVID-19 билан жиддий касалланган бўлса, бу унинг аҳволини ёмонлаштиради ва нафас олишни қийинлаштириши мумкин. Шунинг учун бундай аёллар кузатувда бўлишлари шарт.

🔎Касалликнинг енгил ёки асимптоматик шаклига гумон қилинган беморни тиббиёт муассасаси ёки уй шароитда кузатиш тўғрисидаги қарор ҳар бир маълум ҳолатда индивидуал равишда, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларга ёрдам кўрсатишнинг маҳаллий маршрутини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.

Шунингдек, ушбу қарор клиник кўриниш, қўллаб-қувватловчи даволанишга бўлган эҳтиёж, оғир асоратлар юзага келиб чиқиши мумкин бўлган потенциал хавф омиллари ва уй шароитларига, шу жумладан, бемор заиф одамлар билан биргаликда яшашига боғлиқ бўлади.

Ҳомиладор аёлларда қуруқ йўтал, ҳароратни кўтарилиши, нафас қисилиши, ҳолсизлик, иштаҳа йўқлиги, мушакда оғриқ аломатлари пайдо бўлганда уйдан чиқмаган ҳолда яшаш манзилидаги участка шифокорига ёки аёллар маслаҳатхоналарига тиббий ёрдам учун мурожаат қилишлари зарур. Имкон қадар тиббий ёрдам учун эрта мурожаат қилиш ва даволашни эрта бошлаш керак, бу эса сезиларли даражада соғайишни таъминлайди.

💊Ҳомиладорлар учун энг хавфсиз дори-восита парацетамол ҳисобланади. Ушбу дори воситасини қабул қилса бўлади, лекин миқдори кунига 4 г дан ошмаслиги керак. Кўпроқ суюқлик ичиб туриш тавсия этилади.

Эсда тутиш лозим! Ҳомиладорлик даврида ҳар хил дориларни шифокор назорати ва тавсиясисиз ичиш ман этилади.

Стационарга госпитализация қилиш учун кўрсатмалар қуйидагилардир:

юқори иситма, йўтал кучайиши, нафас қисилиши ва тез-тез нафас олиш, шунингдек, ёндош соматик касалликларнинг симптомлари кучайиб бориши.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳаммада касаллик турлича кечяпти. Коронавируснинг энг кўп тарқалган симптомлари қайсилар?

Энг кўп тарқалган симптомлардан бири иситма - 88 % беморда; қуруқ йўтал - 68%; лоҳаслик - 38%; йўталда балғам ажралиши - 33%; нафас қисиши - 18%; томоқ оғриши - 14%; бош оғриғи - 14%; мушакларда оғриқ - 14%; қалтираш - 11%.

Камдан-кам ҳолатларда кўнгил айниши ва қусиш (5%), бурун битиши (5%) ва диарея (4%) кузатилади. Тумов COVID-19 аломати ҳисобланмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Нега ҳар куни янгиликларда тузалаётганлар фоизи кўпайиб бораётгани айтилаётганига карамасдан чет давлатларидан мутахассислар таклиф қилиняпти?

Тўғри, ҳозирги кунда Ўзбекистонга бир қатор давлатлардан, жумладан Туркия, Корея, Хитой, Германия, Россиядан мутахассислар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш, амалий ёрдам бериш ҳамда зарур бўлса керакли тавсиялар беришга ташриф буюрмокдалар.

Пандемия тез ривожланаётганлиги сабабли, бутун дунё олимлари ҳам бир жойда тўхтамаяптилар, улар доимий изланишдалар. Вируснинг янги қирралари ҳамда янги даволаш усуллари устида мунтазам иш олиб борилмоқда. Хозирги кунга келиб, касаллар сони, унинг кечиши ҳамда ЖССТ тавсиялари касалликни ўрганган сари ўзгариб борганлиги сабаб тавсиялар ҳам ўзгариб бориши табиий ҳол.

Ҳар бир давлат тавсияларни маҳаллий шароитларга мослашган ҳолда ишлаб чиқади ва ҳар қандай вақтда уни тўлдириши ёки ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ривожланган мамлакатларнинг малакали мутахассислари билан мунтазам тажриба алмашиб туриш ҳозирги кун талаби ҳисобланади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент: «Илм-фан ва инновацияларни жорий этмай туриб, қишлоқ хўжалиги соҳасини рақобатбардош қилиб бўлмайди»

Сирдарё вилоятига сафарини давом эттирар экан, давлатимиз раҳбари Оқолтин тумани «Нурафшон орзу бўстони» фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ҳосилини кўздан кечирди.

🌱 Ушбу фермер хўжалиги «Оқолтин АПК» пахта тўқимачилик кластерининг ҳамкори. Шу ерда кластерлар раҳбарлари ва фермерлар билан мулоқот бўлди. Пахтани қайта ишлаб, хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириб, қўшимча қиймат яратиш муҳимлиги таъкидланди.

🇺🇿 «Кластер ва манфаатдорлик — Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг келажаги. Илм-фан ва инновацияларни жорий этмай туриб, бу соҳани рақобатбардош қилиб бўлмайди», — деди Президент.

💰 Мазкур кластерда 2021-2022 йилларда йилига 30 минг тонна чигитни қайта ишлаш бўйича қиймати 4 миллион доллар ҳамда 50 минг тонна донни қайта ишлаш бўйича қиймати 5,8 миллион доллар бўлган лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️12 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 27 июндаги ПҚ–4366-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда ахборот хизматлари фаолияти атрофлича таҳлил қилинди.

〰️〰️〰️〰️〰️

👉 Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент: «Аёлни рози қилолсак, жамиятимиз файзли бўлади»

Давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги «Янги Тошкент» маҳалласидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Аҳоли билан суҳбатлашди:

❗️«Бу ерга келганимда вазият жуда ачинарли эди. Бу менинг уйим, жигарларим, фарзандларим, деб юрагимдан ўтказдим. Пул топиш, ташкил қилиш осон бўлгани йўқ. Худога шукр, ҳаммаси ортда қолди. Бу уйлар сизларга буюрсин. Энди бу ободликни асраб, яхши яшаб, яхши тўйлар қилинглар. Ўзи менинг энг катта мақсадим — ёшларни бахтли кўриш», деди давлатимиз раҳбари.

Маҳаллада «Нафис либослар» тикувчилик корхонаси ҳам ташкил этилди. Унда 50 нафардан зиёд хотин-қиз иш бошлади. Президентимиз улар билан суҳбатлашди:

🔰 «Хотин-қизларга эътиборни янада кучайтирамиз. Аёлни рози қилолсак, жамиятимиз файзли бўлади, ҳамма режаларимизни амалга ошира оламиз», деди Шавкат Мирзиёев.

Корхона келгуси йили тўлиқ қувватга чиққач, йилига 500 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official