Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

Энг узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулоти бу асал. Олимларнинг таъкидлашича, яхши шароитда асал юз йиллар давомида сақланиши, ҳатто бу муддат 3000 йилгача етиши мумкин.

Биз истеъмол қиладиган сабзавотлар ичида бодринг энг сувга бойи ҳисобланади. Унинг таркиби 95-98 % фоиз сувдан иборат.

Дунёда энг оммабоп мевалар бу олма ва апельсин.

Қовоқ сабзавот эмас, балки резавор мева ҳисобланади.

Ҳиндистон банан етиштириш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Бу мамлакатда йилига 22 миллион тоннадан зиёд банан етиштирилади.

Дунёда энг кўп товуқ гўшти истеъмол қилинади. Ундан сўнг мол гўшти.

Пиёз арчганимизда, тўғраганимизда нима учун кўзларимиз ёшланишини биласизми? Бунга сабаб пиёздан чиқувчи газ. Кўзлар шу туфайли ёшланади.

Таомни турли кўкатлар билан безатиш тарихи Қадимги Рим даврига бориб тақалади.

Саримсоқ пиёз ёрдамида турли ҳашаротлар, айниқса чивин ва пашшалардан ҳимояланиш мумкин.

Даставвал сабзи бинафша рангда бўлган, уруғчилик тадқиқотлари натижасида хозиргидек тўқ сариқ рангга кирган.

Жаҳонда истеъмол учун 2000 га якин турли хилдаги маданий ўсимликлар ўстирилади.

Яшил олманинг баъзи навлари пўстлоғи ёрқинлигини ошириш учун генетиклар лосось балиғи генидан ҳам фойдаланишган.

Истеъмол учун яроқли бўлган ранглар нафақат ўсимликлардан тайёрланади, балки қўнғизлардан ҳам.

Нью-Йорк, Бангкок ва Токиода бутун дунё таомларини топиш мумкин.

Японияда анъанавий тарзда фугу балиғидан тайёрланадиган таом дунёдаги энг хавфли озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади. Ушбу денгиз маҳсулоти заҳарли хисобланиб, уни тозалашда эҳтиётсизлик қилинса, бу ўлимга олиб келиши мумкин. Шунинг учун хам кўп япониялик ошпазлар фугу балиғидан узоқроқ юришни маъқул кўришади.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг
ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
👇👇👇

https://t.iss.one/uzboziqovqat

https://www.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding

https://www.instagram.com/uzbekoziqovqatxolding

https://www.youtube.com/channel/UCXbayCxcLfPKsDWBpA1TahQ
February 6, 2020
Forwarded from Tashqi ishlar vazirligi
February 6, 2020
Forwarded from MKBANK matbuot kotibi
February 6, 2020
Forwarded from Edu.uz
​​#Эълон

Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилинади

Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Републикаси фуқароларидан уларнинг ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилинади.

Аризалар 2020 йилнинг 7 февралидан 15 февралига қадар (шу куни ҳам) ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади ва суҳбатлар ўтказилади.

Ўқишни кўчириш бўйича аризалар қуйидаги мезонларга асосан қабул қилинади:

👉 фуқаронинг доимий яшаш манзили (олий таълим муассасасининг сиғими ёки ҳудуддаги олий таълим муассасаларида тегишли соҳа бўйича бакалавриат таълим йўналишлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда, истисно тариқасида бошқа вилоятдаги олий таълим муассасасига тавсия этилиши мумкин);

👉 талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишининг ўқиши кўчирилаётган бакалавриат таълим йўналишига мослиги (бундай йўналиш мавжуд бўлмаган тақдирда, турдош эканлиги);

👉 хорижда талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, уларни асосан сиртқи ва кечки таълим шаклларига тавсия этиш;

👉 талабалар ўқишини кўчиришда Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг мавжуд имкониятлари (моддий-техник база, жумладан сменалик коэффициенти, профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси ва бошқалар) инобатга олинади.

Фуқаролардан Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:

👉 ариза (жойида тўлдирилади);

👉 рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;

👉 паспорт нусхаси.

Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Мурожаат учун телефонлар:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 71-246-38-57
Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 71-241-16-91.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
February 6, 2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
February 6, 2020
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
February 6, 2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
February 6, 2020
Forwarded from Gazetalar sharhi
February 6, 2020
February 6, 2020
Forwarded from Uzbektourism.uz
February 6, 2020
Forwarded from удалён
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
February 7, 2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
February 7, 2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
February 7, 2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
February 7, 2020
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг веб-сайти https://het.uz/oz ишга туширилган

Бугун, 7 февраль куни “Muxbir Daliyev” телеграм каналида “Ўзбекэнерго”ни сайтига киришни иложи бўлмайяпти, сайтдан шахсий кабинетга кириб ўз ҳисобим ҳакида маълумот олиб турардим” мазмунидаги мурожаат эълон қилинди.

Маълумки, 2019 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ, “Ўзбекэнерго” АЖ ўрнига учта алоҳида - “Иссиқлик электр станциялари”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖлари ташкил этилган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти электр энергияни якуний истеъмолчиларга тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини бошқаришни амалга оширади ва айни пайтда унинг расмий веб-сайти https://het.uz/oz ишга туширилган. Ушбу сайтдан истеъмолчилар шахсий кабинетга кириб ўз ҳисоблари ва шу каби кўплаб маълумотларни олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз! Истеъмолчиларда айни вақтда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ саволлар бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 71-202-50-55 ҳамда 11-54 рақамлари ёки Telegram’даги администратор (@HET_admin) орқали ҳам ўз мурожаатларини йўллашларини сўраймиз.

@prminenergy
February 7, 2020
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
February 7, 2020
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
Маиший техникалари куйган истеъмолчилар воқеасининг давоми...

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати

website | facebook | telegram | youtube
February 7, 2020