Расмий хабарлар I Официальные новости
27.9K subscribers
31.6K photos
7K videos
53 files
29.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Капитал бозори Агентлиги
2017 йилдан бери илк бор нобанк эмитент томонидан корпоратив облигациялар чиқарилмоқда

3 феврал куни Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан "Uzbek Leasing International А.О." АЖ қўшма корхонасининг умумий қиймати 25 млрд сўмлик 3 та корпоратив облигациялар чиқарилишлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Облигациялар бўйича қисқа маълумот:

Муомала муддати 1 йиллик облигациялар:
✳️Умумий сони: 800 дона.
✳️Номинал нархи: 10 миллион сўм.
✳️Йиллик даромадлилиги: 18%.

Муомала муддати 2 йиллик облигациялар:
✳️Умумий сони: 800 дона.
✳️Номинал нархи: 10 миллион сўм.
✳️Йиллик даромадлилиги: 19%.

Муомала муддати 3 йиллик облигациялар:
✳️Умумий сони: 900 дона.
✳️Номинал нархи: 10 миллион сўм.
✳️Йиллик даромадлилиги: 20%.

Компания листингга киритилади, облигациялар "Тошкент" республика фонд биржасида жойлаштирилади ва муомалага чиқарилади.

Маълумот учун: "Uzbek Leasing International А.О." АЖ 1995 йилда ташкил этилган, лизинг бозорида энг катта иштирокчилардан биридир. Компания акциядорлари – Ўзбекистон Миллий банки, UzOmanCapital Ўзбек-Уммон инвестиция компанияси ва Maybank.
#bojxonaPR

Кун рақами: Республикамиз божхоначилари томонидан мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш йўналишида ўтказилган тадбирлар ва божхона кўриклари натижасида 16,4 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Натижада,

➡️193,1 млрд сўмлик товарлар,
➡️81,1 кг гиёвандлик воситалари,
➡️37 та қурол,
➡️50 кг порох,
➡️9,9 минг дона тақиқланган диний мазмундаги материаллар,
➡️35,7 минг дона психотроп таблеткалар,
➡️3,8 млн дона пиротехника воситалари ашёвий далиллар тариқасида олиб қўйилди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
Президент ташқи иқтисодий фаолият тизимини ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказди.
Божхона пунктлари замон талабларига жавоб бермаслиги, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳафталаб чўзилаётгани, постларда тирбандликлар пайдо бўлаётгани танқид қилинди.
Соҳага рақамли технологияларни жорий қилиб, коррупция ва ноқонуний товар айланмасига барҳам бериш, ташқи иқтисодий фаолият жараёнларини соддалаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Президент провел совещание по вопросам реформирования системы внешнеэкономической деятельности.
Раскритикованы отсталость таможенных постов от современных требований, затягивание оформления документов и очереди на постах.
Даны поручения по искоренению коррупции и незаконного оборота товаров посредством минимизации человеческого фактора через внедрение цифровых технологий.

#Mirziyoyev #Bojxona #Tashqiiqtisodiyot #Eksport #Yangitizim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Капитал бозори Агентлиги
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ акциядорлари диққатига!

10 март куни “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади (Тошкент шаҳри, Шахрисабз кўчаси, 3-уй).

Йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар қўйилган:

1️⃣ “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Кенгашининг айрим аъзоларининг ваколатини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида.

2️⃣ “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Кенгаши таркибида ваколати тугатилган аъзоларнинг ўрнига янги аъзоларни сайлаш.

3️⃣ “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Кенгаши тўғрисидаги Низомни янги тахрирда тасдиқлаш.

4️⃣ “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ уставини янги тахрирда тасдиқлаш.

5️⃣ “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Кенгаши таркибидаги мустақил аъзоларининг мукофот ва (ёки) компенсация харажатлар миқдорини белгилаш.

6️⃣ Банкнинг аффилланган шахси билан тузиладиган йирик битимни тасдиқлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4487 қарорига мувофиқ “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ кредит портфелидан 11,9 трлн.сўмлик кредитларни Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказиб бериш бўйича битимни тасдиқлаш масаласи.

Эслатиб ўтамиз, агар акциядор узрли сабабга кўра акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки қарорга қарши овоз берган бўлса, ушбу қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилишга, ёки ўз акцияларининг жамият томонидан сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

10 март ҳолатига кўра “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ нинг 1 дона оддий акциясининг бозор қиймати 17 сўмни, номинал қиймати эса 19 сўмни ташкил этади. Жамиятнинг бозор капиталлашуви 4,2 трлн. сўмни ташкил етади.

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг жами активлари ҳажми 2019 йилнинг 31 декабрь ҳолатига кўра 34,9 трлн сўмни, шундан кредит портфели ҳажми – 29,4 трлн сўмни
ташкил этади.

Aгентлик жамиятнинг миноритар акциядорлари ва инвесторларини умумий йиғилиш қарорларини қабул қилишда фаол иштирок етишга чорлайди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
По поручению Президента Шавката Мирзиёева МЧС будет осваивать земли с целью создания рабочих мест для незанятой молодёжи
Forwarded from "HUDUDGAZTA'MINOT" AJ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамиятининг 2019 йилги фаолияти якунлари ва 2020 йилги режаларига бағишланган кўрсатув "Ўзбекистон 24" телеканали орқали эфирга узатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига ШАРҲ
--
КОММЕНТАРИЙ к Указу Президента Республики Узбекистан «О помиловании группы лиц, отбывающих наказание в местах лишения свободы, чистосердечно раскаявшихся в содеянном и твердо вставших на путь исправления»

#Mirziyoyev #Amnistiya #Avf

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Edu.uz
Расман! Талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий қилинди

"Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. (59-сон, 31.01.2020 й)

Унга кўра, 2020 йил 1 февралдан бошлаб, талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг шарқидаги Ван музофотида юз берган қор кўчиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди.
--
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования Президенту Турции Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с многочисленными жертвами и пострадавшими в результате схода лавины в провинции Ван на востоке Турции.

#Mirziyoyev #Turkiya #Hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Oqilxon Dadaboyev
ҲОКИМЛАР ЭНДИ ПАХТА БИЛАН ОВОРА БЎЛИШМАЙДИ!

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда пахтага давлат буюртмаси бекор қилинади.

Ҳокимлар эндиликда пахта билан шуғулланмайди.

Бу ҳақида Республика Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев хабар қилди.

🌐 namangan24.uz – ишончли хабарлар сайти!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қарор билан олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорлари тасдиқланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Bandlik vazirligi
Нукус шаҳрида чет элда ишлаш истагида бўлганлар учун ярмарка бўлиб ўтмоқда

Айни дамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида хавфсиз, тартибли, ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси шиори остида чет элда ишлаш истагида бўлганлар учун меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Қорақалпоғистон аҳолиси катта қизиқиш билдирмоқда. Бу омманинг кўп эканлигида ҳам кўринади.

Қатнашчилар ўзлари учун фойдали бўлган маълумотларга ва иш ўринларига эга бўлишмоқда.

Вазирликнинг расмий саҳифалари 👇
Facebook I Instagram I Telegram